Саидқулов Содиқжон Ботировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Умумий ўрта таълим мактаб директорларининг бошқарувида ижтимоий муҳитни ривожлантириш механизмини такомиллаштириш, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2. PhD/Ped10594.
Илмий раҳбар Ф.И.О., илмий даражаси ва унвони: Ибрагимов Абдималик Гаппарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Тожибоева Хилолахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаб директорларининг бошқарувида ижтимоий муҳитни ривожлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаб директорлари бошқарувида ижтимоий муҳитни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ижтимоий муҳитни конструктив бошқариш жараёнига педагогик медиация, ҳамкорликка йўналтирилган бошқарув ва рефлексив таҳлил алгоритмини сингдириш асосида аниқлаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаб директорлари бошқарувида ижтимоий муҳитни ривожлантиришнинг “директор-педагог” диадик модели ижтимоий муҳитни микро, мезо ва макро даражаларда баҳолаш ҳамда директор ва педагог ўртасидаги ўзаро таъсирни ягона тизим сифатида мактаб қадриятларига бирлаштириш орқали такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаб директорлари бошқарувида ижтимоий муҳитни ривожлантириш механизми, директор ва педагогларнинг ҳамкорлик жараёнини замин яратиш, жараённи бошқариш ва медиация, рефлексив баҳолаш, коррексия ва ривожланиш босқичларида вербализациялаш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаб директорлари бошқарувида ижтимоий муҳитни такомиллаштирилган механизмининг самарадорлиги “директорнинг ижтимоий бошқарув компетенсиялари даражаси”, “мактаб жамоасида ижтимоий муҳит ҳолати” ҳамда “раҳбар-педагог-ўқувчи-ота-она ўзаро ҳамкорлик даражаси” мезонлари тизимини эмпирик-статистик верификация қилиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаб директорларининг бошқарувида ижтимоий муҳитни ривожлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактаб директорлари бошқарувида ижтимоий муҳитни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ижтимоий муҳитни конструктив бошқариш жараёнига педагогик медиация, ҳамкорликка йўналтирилган бошқарув ва рефлексив таҳлил алгоритмини сингдириш асосида аниқлаштиришга оид таклифларидан “Ишонч 2030 - Ўзбекистонда таълимни рағбатлантириш: АКТ ва рақамли таълимдан фойдаланиш орқали сифатли ва инклюзив таълим натижаларини таъминлаш” лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 2-апрелдаги 03-33-1752-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаб директорларининг бошқарувидаги ижтимоий муҳитни конструктив бошқариш жараёнининг барқарорлиги таъминланишига эришилган.
мактаб бошқарувида ижтимоий муҳитни ривожлантиришнинг “директор-педагог” диадик модели ижтимоий муҳитни микро, мезо ва макро даражаларда баҳолаш ҳамда директор ва педагог ўртасидаги ўзаро таъсирни ягона тизим сифатида мактаб қадриятларига бирлаштириш орқали такомиллаштиришга доир таклифлари “Менежерлик ўқув курси”нинг ўқув дастурларининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил
2-апрелдаги 03-33-1752-сон маълумотномаси). Натижада мактаб директори ва педагоглар муносабатларининг ижтимоий муҳитга таъсири илмий асосланишига эришилган.
мактаб директорлари бошқарувида ижтимоий муҳитни ривожлантириш механизми директор ва педагогларнинг ҳамкорлик жараёнини замин яратиш, жараённи бошқариш ва медиация, рефлексив баҳолаш, коррексия ва ривожланиш босқичларида вербализациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Инсон ресурсларини бошқариш (ҲР)” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 2-апрелдаги 03-33-1752-сон маълумотномаси). Натижада менежерлик ўқув курслари мазмуни ва ўқув методик таъминотининг яхшиланишига хизмат қилган.
мактаб директорлари бошқарувида ижтимоий муҳитни ривожлантиришнинг такомиллаштирилган механизми самарадорлиги “директорнинг ижтимоий бошқарув компетенсиялари даражаси”, “мактаб жамоасида ижтимоий-психологик муҳит ҳолати” ҳамда “раҳбар-педагог-ўқувчи-ота-она ўзаро ҳамкорлик даражаси” мезонлардан фойдаланган ҳолда тизимлашган эмпирик-статистик верификацияси асосида аниқлаштиришга доир таклифлар “Таълимда лидерлик ва ўзгаришларни бошқариш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 2-апрелдаги 03-33-1752-сон маълумотномаси). Натижада, менежерлик ўқув курсларининг ижтимоий муҳитни ривожлантиришга йўналтирилган контентлари мазмунан бойитилган.