Абдувахавова Махина Азатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“ Инглиз ва  ўзбек фолклор дискурсида гендерликнинг семиотик, когнитив ва прагматик тадқиқи”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Fil315.
Илмий раҳбар: Абдувахабова Махина Азатовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/27.12.2025.Fil.01.11.
Расмий оппонентлар: Саримсоков Хуршид Абдималикович, филология фанлари доктори, доцент; Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович, филология фанлари доктори, профессор; Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек фолклор дискурсида гендерликнинг семиотик, когнитив ва прагматик хусусиятларини чоғиштирма аспектда очиб беришдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
матн ва дискурс тушунчаларининг ўзаро уйғунлиги, дискурс таҳлилининг назарий асослари ҳамда фолклор дискурсида гендер масаласининг ўрни каби дискурс таҳлилининг мазмун-моҳиятини ёритувчи интеграл ва дифференсиал хусусиятлар аниқланган;
инглиз ва ўзбек фолклор дискурсида нарраторлар типологиясини ифодаловчи паратекстуал воситалар, нарратив назария бўйича фолклор нарраторлари таснифи тақдим этилган. Шунингдек, қаҳрамонлар портрети ва унинг ижтимоий хусусиятлари, нарраторлар нутқининг индивидуал-услубий жиҳатлари далиллар асосида ёритиб берилган;
инглиз ва ўзбек фолклор дискурсида гендерликнинг семиотик, психологик воқеланиш механизмлари чоғиштирма аспектда тадқиқ этилиб, гендерликнинг семиозис презумпцияси ва сарлавҳа пресуппозицияси иерархик тавсифланган; 
турли тизимли фолклор дискурсида гендерликнинг фрейм, гешталт, прототип, схема ва скрипт кўринишидаги консептуал моделларига когнитив ҳамда когнитив-дискурсив таҳлил асосида изоҳ берилган, гендер феноменининг прагматик талқини эса комплекс ёндашув асосида исботланган;
чоғиштирилган тиллар фолклорида амалга оширилган танқидий дискурсив таҳлили орқали нарраторларнинг жинс омили бўйича услуби далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Инглиз ва  ўзбек фолклор дискурсида гендерликнинг семиотик, когнитив ва прагматик тадқиқи” тадқиқоти юзасидан эришилган илмий натижалари асосида: 
тадқиқот натижалари О‘збекистондаги лингвофлористикани замонавий соҳа сифатида чуқур англаш имконини берувчи гендер омиллар жамиятдаги тарихий, ижтимоий-ҳуқуқий, демографик, маданий о‘згаришлар контексти тилнинг барча имкониятларини о‘зида мужассам этган фолклор дискурсининг семиотик тендентияларини аниқлашга оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлими таркибидаги Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012–2016-йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзуга оид фундаментал тадқиқот лойиҳаси доирасида қўлланилган бўлиб, бу Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 13-сентабрдаги 275/1-сонли маълумотномаси билан тасдиқланган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 13-сентабрдаги 275/1-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертациянинг таркибидан мазкур лойиҳа учун фолклор дискурсидаги миллий-маданий сўзлар терилиб, уларнинг функционал сўз ясалиш таҳлили уҳун муҳим манба сифатида фойдаланилган. 
Мазкур тадқиқотнинг турли нарратив назариялар орқали очиб берилган Ғарб ва Шарқ халқлари турмушида жинслар роли ҳамда уларнинг функцияларига оид маълумотлардан; инглиз ва ўзбек фолклорининг эркак ва аёллар дискурсида портрет тушунчаси, қаҳрамонлар танлови ва уларнинг роллари, содир бўлган воқеа-ҳодисалар эксплитсит ва имплитсит воситаларнинг қиёсий-чоғиштирма тавсифи Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида Давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2021–2022-йилларда бажарилган АЛ-412104512 рақамли “Ўзбекистон географик объектлари учун кўп тилдаги электрон луғат яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилди (Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг 2022-йил 24-декабрдаги 02/772-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертация материаллари лойиҳа доирасида ресурслар, амалий таҳлилий материаллар тайёрлашда муҳим манба сифатида қайд этилган. 
Психотерапевтик ситуатив контекст сифатида гавдаланган эртак дискурсида синдромлар этиологияси, сурункали травмаларга оид фолклор дискурси билан психоанализ интеграция қилинган диссертация банди Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган SUZ-800-21GR- 3181  “Reinforcing  English  Language  competence  at  Karshi  State  University”  номли халқаро  грант  лойиҳасига тадбиқ этилди (Қарши давлат университетининг 2026-йил 15-сентабрдаги 04/6165-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида “Қиёсий  тилшунослик”,  “Прагмалингвистика”, “Психолинвистика” ва “Гендер тилшунослиги” фанлари бўйича ўқув дастурлари ва ўқув- услубий  мажмуалар таҳлилий  фикрлар  ва  назарий  хулосалар билан бойитилган.  Шу билан биргаликда, фолклор дискурсида  семиозис  пресуппозициясининг  экзистенсиал,  фактив, лексик, структур ва контрафактив турлари, уларнинг тежамкорлик, тўлиқ маълумот бериш, тингловчига таъсир кўрсатиш, диққатни бошқариш, манипулятив ва экспрессив  вазифалари,  шунингдек,  пресуппозиция  ва  тагмаъно  тушунчаларининг ўзига  хос  фарқли  жиҳатлари  ҳамда  лингвистик  пресуппозициянинг  тежамкорлик тамойилидаги ўрнига оид илмий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган  ва  Тошкент  шаҳридаги  АҚШ  элчихонаси  ҳамда  АҚШ  давлат департаменти  томонидан  молиялаштирилган  СУЗ80020ГР0039-рақамли  “English Access Microscholarship Program” лойиҳаси доирасида унумли фойдаланилди (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 15-сентабр 2026-йилдаги 4314/02-сонли маълумотномаси). Натижада, аждоддан-авлодга  ўтиб  келаётган  маданий  кодлар,  гендер  роллари  ва лингвомаданий   ёндашувларнинг   тилдаги   ифодаланиш   усуларини   очиб   беришга қаратилган назарий хулосалар негизида лойиҳа самарадорлиги янада оширилди.
Мазкур диссертацияда янгича ёндашув асосида чуқур таҳлил этилган фолклор дискурси тушунчаси, унинг хусусиятлари, унинг когнитив ва когнитив-дискурсив парадигма асосидаги таҳлили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг таржимашунослик соҳаси вакиллари ва ёш адабиётшунос изланувчулари билан олиб борилган ижодий учрашувларда, ёш ижодкорлар тўгараги маҳорат дарсларида амалий жиҳатдан муҳим манба сифатида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2022-йил 26-декабрдаги 03-12-13-5572-сонли маълумотномаси; Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 26-ноябрдаги 01-03/441-сонли маълумотномаси). Натижада, фолклор дискурсини комплекс тадқиқ этиш жараёнида учрайдиган нарраторларнинг гендер омили бўйича индивидуал услубини аниқлашга доир маълумотлар тадқиқотчилар ва тилшунос олимлар томонидан қизғин кутиб олинган. Шунингдек, фолклор дискурсида нутқ актлари назариясининг ифодаси, Х.П.Грайс максималари, импликатура/экспликатура ёрдамида турли жинс вакилларига тегишли фолклор дискурсининг коммуникатив имкониятлари, фолклорнинг эркак ва аёллар дискурсида характерлари типологияси орқали халқнинг ментал шаклланиши лисоний маданиятда акс этишидаги ўрнини аниқлашда тадқиқотнинг таҳлил методларидан Андижон давлат университетида 2017–2020-йилларда амалга оширилган ОТ-Ф1-18 “Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2022-йил 23-декабрдаги 39-01-4776-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳикоя қилиб беришнинг экспрессивлигини намоён қилишда феълларнинг роли қайд қилинди. Тадқиқот материали лисоний миллий бўёқдор бирликларнинг нутқий қўлланишига оид назарияни бойитди.
Диссертация тадқиқотининг эришилган умумий натижалари ва ишлаб чиқилган назарий тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг TEMPUS дастури доирасида 2020–2021-йилларга мўлжалланган TEMPUS Project 544161-TEMPUS-1-2013-1-UK-TEMPUS-JPCR Aston University DeTEL “Developing the Teaching of European Languages: Modernizing Language Teaching through the development of blended Masters Programmes” лойиҳаси (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 23-май 2022-йилдаги 1294/30.02.01-сонли маълумотномаси) ҳамда мазкур тадқиқот ишининг “Дискурс таҳлилининг назарий асослари” номли фаслнинг таҳлилий натижаларидан Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури асосида амалга оширилган ҳамда 2020–2021-йилларга мўлжалланган 561624-EPP-1-2015-UK-EPPKA2-CBHR-SP-ERASMUS+ CBHE IMEP “Ўзбекистонда олий таълим тизимини модернизация қилиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш” номли инновацион лойиҳа доирасида самарали фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 23-май 2022-йилдаги 1293/30.02.01-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг дискурс таҳлили, стилистика ва матн таҳлили фанларидан махсус амалий кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратилиб, тилшунослик фанидан умумий назарий ҳамда амалий билимлар инновацион технологиялар орқали такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish