Ботиров Ҳамид Хакимовичнинг
педагогика фанлари доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини баҳолашда рақобатни бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Ped553.
Илмий маслаҳатчи: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Байбаева Мухайё Худайбергеновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тожибоэва Хилолахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини баҳолашда рақобатни бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим ташкилотларида рақобатни бошқаришнинг назарий-амалий имкониятлари рақобат функсияларини ички ва ташқи йўналишларга стратегик вазифаларни қисқа (оператив), ўрта (тактик) ва узоқ (стратегик) муддатли босқичларга сегментлаш асосида аниқлаштирилган;
умумий ўрта таълим ташкилотлари бошқарувида рақобат стратегияси таълим натижалари, кадрлар салоҳияти, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик иштирокини ривожлантиришга йўналтирилган беш устувор йўналишнинг босқичли вазифаларини “мониторинг-ҳисобдорлик-таҳлил-коррексиялаш” орқали бошқариш ҳамда мактаб рейтинг кўрсаткичларнинг ўсишини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим ташкилоти рақобатбардошлигини таъминлаш модели мактаблараро ҳамкорликни қисқа (1 йил), ўрта (2 йил) ва узоқ (3 йил) муддатли даврийликда, фундаментал, ривожлантирувчи ва ёрдамчи даражаларда ташкил этиш, ҳамкорлик йўналишларини мактабларнинг рейтинги ва функсионал табақалаш тамойилларини модификациялаш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим ташкилотларининг рақобатбардошлигини аниқлаш диагностикаси мактабларнинг кучли ва заиф томонларини аниқлайдиган 8 та индикаторни ягона баҳолаш контурига бирлаштириш, ҳар бир индикаторни тенг баҳолаш 10 баллик шкаласи асосида меъёрлаштириш, натижаларни радиал визуаллаштириш ҳамда мактабларни ўзаро рейтинглаш орқали такомиллаштирилган;
фан йўналишлари бўйича энг яхши умумий ўрта таълим ташкилотини аниқлаш механизми мактабларни фан йўналишлари бўйича ихтисослаштириш учун “мактаб- туман-вилоят-республика” босқичларида даврий, тизимли равишда ўқувчиларнинг таълим натижалари 70 баллик, педагогларнинг касбий салоҳияти 30 баллик мезонларига кўра саралаш асосида босқичма-босқич лидер мактабни аниқлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаблар фаолиятини баҳолашда рақобатни бошқариш механизмларини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
умумий ўрта таълим ташкилотларида рақобатни бошқаришнинг назарий-амалий имкониятлари рақобат функсияларини ички ва ташқи йўналишларга стратегик вазифаларни қисқа (оператив), ўрта (тактик) ва узоқ (стратегик) муддатли босқичларга сегментлаш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан А.Авлоний номидаги педагогик маҳурат миллий институтида 2021-2022-йилларда амалга оширилган 2021/272-2-рақамли Аниқ ва табиий фан ўқитувчиларини сертификатлашнинг миллий тизимини яратиш ва педагогларни биринчи, олий малака тоифасини олишга тайёрлаш “Қуалифиcатион” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил
14-июлдаги 04-02/3-647-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб таълимини тижоратлаштириш, глобаллашув, ички ва ташқи инновацион мослашувчанлик ҳамда мактаб директорлари малакасини ошириш курсининг ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим ташкилотлари бошқарувида рақобат стратегияси таълим натижалари, кадрлар салоҳияти, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик иштирокини ривожлантиришга йўналтирилган беш устувор йўналишнинг босқичли вазифаларини “мониторинг-ҳисобдорлик-таҳлил-коррексиялаш” орқали бошқариш ҳамда мактаб рейтинг кўрсаткичларнинг ўсишини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар асосида А.Авлоний номидаги педагогик маҳурат миллий институтида 2021-2022-йилларда амалга оширилган 2021/272-1-рақамли “Узлуксиз касбий ривожлантириш – 2022” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 14-июлдаги 04-02/3-647-сон маълумотномаси). Натижада, рақобатга доир норматив ҳужжатлар, ўқув-методик таъминот такомиллаштирилган ҳамда мактаб директорлари амалий тавсиялар билан таъминланган;
умумий ўрта таълим ташкилоти рақобатбардошлигини таъминлаш модели мактаблараро ҳамкорликни қисқа (1 йил), ўрта (2 йил) ва узоқ (3 йил) муддатли даврийликда, фундаментал, ривожлантирувчи ва ёрдамчи даражаларда ташкил этиш, ҳамкорлик йўналишларини мактабларнинг рейтинги ва функсионал табақалаш тамойилларини модификациялаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан А.Авлоний номидаги педагогик маҳурат миллий институтида
2021-2022-йилларда амалга оширилган 2021/272-2-рақамли Аниқ ва табиий фан ўқитувчиларини сертификатлашнинг миллий тизимини яратиш ва педагогларни биринчи, олий малака тоифасини олишга тайёрлаш “Қуалифиcатион” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 14-июлдаги 04-02/3-647-сон маълумотномаси). Натижада, “Мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик сертификатини олишга тайёрлаш” курсининг ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим ташкилотларининг рақобатбардошлигини аниқлаш диагностикаси мактабларнинг кучли ва заиф томонларини аниқлайдиган 8 та индикаторни ягона баҳолаш контурига бирлаштириш, ҳар бир индикаторни тенг баҳолаш 10 баллик шкаласи асосида меъёрлаштириш, натижаларни радиал визуаллаштириш ҳамда мактабларни ўзаро рейтинглаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар асосида А.Авлоний номидаги педагогик маҳурат миллий институтида
2021-2022-йилларда амалга оширилган 2021/272-1-рақамли “Узлуксиз касбий ривожлантириш – 2022” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил
14-июлдаги 04-02/3-647-сон маълумотномаси). Натижада, касбий ривожлантириш курсининг меъёрий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилган ҳамда мактаб директорлари амалий тавсиялар билан таъминланган;
фан йўналишлари бўйича энг яхши умумий ўрта таълим ташкилотини аниқлаш механизми мактабларни фан йўналишлари бўйича ихтисослаштириш учун “мактаб- туман-вилоят-республика” босқичларида даврий, тизимли равишда ўқувчиларнинг таълим натижалари 70 баллик, педагогларнинг касбий салоҳияти 30 баллик мезонларига кўра саралаш асосида босқичма-босқич лидер мактабни аниқлаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлардан давлат таълим талабларини (ДТТ) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 14-июлдаги
04-02/3-647-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим ташкилотларида рақобатни бошқаришнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилган.