Камилова Дурдона Козимджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): -“Инглиз ва ўзбек тилларида “бизнес ва тадбиркорлик” соҳалари терминларининг чоғиштирма тадқиқи”, 10.00.13 – Қиёѕий ва чоғиѕҳтирма тилѕҳуноѕлик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fil1807.
Илмий раҳбар: Абдуазизова Дурдона Абдузуҳуровна, Ориэнтал университети, филология фанлари бўйича фан доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/27.12.2025.Fil.01.11.
Расмий оппонентлар: Хуршид Абдумаликович Саримсаков, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Абдуллаева Шоҳида Норқуловна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги бизнес ва тадбиркорлик терминларини систем-структур, лексик-семантик ва қиёсий-чоғиштирма жиҳатдан лакунаризм ҳодисалари ҳамда мавзувий гуруҳлар хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларидаги бизнес ва тадбиркорлик соҳаларига оид терминларнинг деривацион жиҳатлари, уларнинг структур-семантик усулда ясалиши ҳамда аффиксал-морфологик ва морфемик-морфологик ясалиш моделлари асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги бизнес ва тадбиркорлик соҳалари фаолиятига оид терминларнинг структур-семантик ва лексикографик талқинини изоҳли, энсиклопедик, бир тилли, икки тилли, кўп тилли, таржима ва электрон луғатлар асосида уларнинг семантик кўлами, моносемантик ва полисемантик хусусиятлари, шунингдек, синонимик, омонимик ва антонимик жиҳатлари асосланган;
чоғиштирилаётган тилларда бизнес ва тадбиркорлик соҳалари терминологиясининг деривацион (аффиксация, композиция, аббревиация, конверсия) ва синтактик модел асосида шаклланувчи систем-структур ва терминологик полисемия, синонимия, омонимия ҳамда гипер-гипонимик муносабатларда намоён бўлувчи лексик-семантик хусусиятлари, уларни таржима қилиш жараёнида юзага келадиган лексик-семантик мос келмасликлар, маданий-коннотатив фарқлар ва ўзгаришлар каби асосий лингвистик хусусиятлари асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларида бизнес ва тадбиркорлик соҳалари терминологик майдонини ташкил этувчи 10 та мавзувий гуруҳни шакллантириш орқали чоғиштирилаётган тиллардаги бизнес ва тадбиркорлик терминларининг мутлақ (денотатив) ва нисбий (коннотатив) турдаги терминологик лакуналари аниқланган ва миллий тадбиркорлик маданияти стереотиплари ҳамда қадриятлар тизимини акс эттирувчи лингвомаданий функсиялари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида “бизнес ва тадбиркорлик” соҳалари терминларининг чоғиштирма тадқиқи жараёнида олинган назарий қоида ва амалий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги бизнес ва тадбиркорлик соҳаларига оид терминларнинг деривацион жиҳатлари, уларнинг структур-семантик усулда ясалиши ҳамда аффиксал-морфологик ва морфемик-морфологик ясалиш моделларига оид хулосалар Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида 2023-2025-йилларда бажарилган №37-06.06/12-2023 й. шифрли “Тизим” номли амалий лойиҳа доирасида қўлланилган (Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 28-июлдаги 10/1536-сон маълумотномаси). Натижада мазкур маълумотлар амалий лойиҳа доирасида дастур, қўлланма, ишланма ва ўқув –терминологик луғат яратишда фойдаланилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги бизнес ва тадбиркорлик соҳалари фаолиятига оид терминларнинг структур-семантик ва лексикографик талқинини изоҳли, энсиклопедик, бир тилли, икки тилли, кўп тилли, таржима ва электрон луғатлар асосида уларнинг семантик кўлами, моносемантик ва полисемантик хусусиятлари, шунингдек, синонимик, омонимик ва антонимик жиҳатлари бўйича хулосалар Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2024-2026-йилларда бажарилган ИЛМ-202405160857-сон “Бухоро зиёратгоҳларнинг электрон 3D моделини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида қўлланилган (Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг 2025-йил 07-июлдаги 5-073-сон маълумотномаси). Натижада мазкур маълумотлар инновацион лойиҳа доирасида дастур, қўлланма, ишланма ва ўқув-терминологик луғат яратишда фойдаланилган;
чоғиштирилаётган тилларда бизнес ва тадбиркорлик соҳалари терминологиясининг деривацион (аффиксация, композиция, аббревиация, конверсия) ва синтактик модел асосида шаклланувчи систем-структур ва терминологик полисемия, синонимия, омонимия ҳамда гипер-гипонимик муносабатларда намоён бўлувчи лексик-семантик хусусиятлари, уларни таржима қилиш жараёнида юзага келадиган лексик-семантик мос келмасликлар, маданий-коннотатив фарқлар ва ўзгаришлар каби асосий лингвистик хусусиятларига оид хулосалари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали’ давлат муассасасида тайёрланган бир қатор кўрсатув ссенарийларида қўлланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 20-декабрдаги 06-29-641-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот маълумотлари “Ҳамма учун” кўрсатувининг илмийлигини оширишда ҳамда терминларни тўғри қўллашда хизмат қилган.