Sayt test rejimida ishlamoqda

Кангилбаева Гузал Еркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нопролифератив диабетик ретинопатиянинг комплекс терапиясини оптималлаштириш», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib628.
Илмий раҳбар: Бахритдинова Фазилат Арифовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Иванова Нанули Викторовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бузруков Батир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Мхитар Гераци номидаги Ереван давлат тиббиёт университети (Арманистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўзнинг клиник-функционал кўрсаткичлар асосида танаканни эндоназал электрофорез усулида қўллаш билан нопролифератив диабетик ретинопатияни даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўз томирларида систолик қон оқим тезлиги ва диабетик ретинопатиянинг оғирлик даражаси орасида тескари корреляция мавжудлиги, ЦАС, ЗКЦА, ЦВС ва ГАда қон оқими тезлиги пасайиши диабетик ретинопатиянинг оғирлашишга асосланган;
диабетик ретинопатия касаллигининг кечишини гемодинамик кўрсаткичлари асосида башоратлаш исботланган;
кўз ёш суюқлигини антиоксидант ҳимоя ва липидлар пероксидли оксидланишининг маҳсулотлари кўрсаткичларининг кўзнинг гемодинамик кўрсаткичлари билан алоқадорлиги асосланган;
азот оксиди, каталаза ва супероксиддисмутаза ферментлари даражасининг камайганлиги липидлар перекис оксидланиш даражасининг ошиши натижасида диабетик ретинопатия ривожланиши исботланган;
манзилли етказишда танаканнинг эндоназал электрофорезни кўриш органи фаолиятига таъсир этиши натижасида юзага келадиган гемодинамик ва биокимёвий курсаткичларнинг ўзгаришлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нопролифератив диабетик ретинопатиянинг комплекс терапиясини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Нопролифератив диабетик ретинопатияни самарали даволашни ошириш усуллари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 1 майдаги 8н-р/102-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма аҳоли орасида нопролифератив диабетик ретинопатияни ташхислаш ва самарали даволаш, кўриш фаолиятини тиклаш, касалликнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
«Диабетик ретинопатияни кечишини башорат қилишда рангли допплер картирлаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 8н-р/97-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма аҳоли орасида ретинопатиянинг ривожланишини ўз вақтида башорат қилиш ва пролифератив босқичларга ўтишнинг олдини олиш имконини берган;
нопролифератив диабетик ретинопатияни самарали даволаш ва олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси учинчи клиникаси, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари офтальмологик шифохонасида клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 июндаги 8н-з/102–сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши нопролифератив диабетик ретинопатияни ташхислаш, даволаш самарадорлигини ошириш, ретинопатияни ривожланишининг олдини олиш ва асоратларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish