Казакбаева Дилрабо Джалаловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек мумтоз адабиётида мураккаб структурали жанрлар поэтикаси”, 10.00.02. – Ўзбек мумтоз адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Fil750.
Илмий раҳбар: Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.12.
Расмий оппонентлар: Ражабова Маърифат Бақоевна, филология фанлари доктори, профессор; Жўраев Жалолиддин Олимжонович филология фанлари доктори, профессор; Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мураккаб структурали жанрларнинг ўзбек мумтоз адабиёти поэтикасидаги ўрни, уларнинг назарий асослари, илк манбалари, структурал семантикаси, трансформацияси ва синкретиклигини замонавий адабиётшунослик талабларидан келиб чиқиб муштарак ва ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мумтоз шеър навъларига оид араб ва форс тилларида яратилган назарий манбалардаги қарашлар илмий тизимга солиниб, мураккаб структурали жанрларнинг назарий асослари ишлаб чиқилган ва тарихийлик тамойиллари асосида уларнинг турк-ўзбек мумтоз шеъриятида XII-XVI асрлар адабиётидан қатъий ўрин олгани бирламчи манбалар асосида аниқланган;
темурийлар даври адабиётшунослигида вужудга келган мураккаб структурали жанрларга оид қарашларнинг тараққиёт тенденсиялари белгиланиб, XV-XVI асрлар ўзбек назариётчилари Шайх Аҳмад Тарозий, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур талқинлари асосида мазмун ва шакл бирлиги муносабатида комплекс тасниф қилинган ҳамда қасида, маснавий, таржиъбанд, таркиббанднинг жанрий хусусиятлари муаллиф маҳорати масалалари билан уйғунлиги исботланган;
туркий халқлар шеъриятида мураккаб структурали жанрларнинг манбалари ва бу жанрларда ёзилган асарлардаги тасаввуфий-фалсафий тимсолларнинг шеъриятдаги қўлланилиш доираси аруз, қофия ва бадиият илми билан муносабатига оид мураккаб структурали жанрларни шакллантирувчи поэтик компонентлар эканлиги ҳақидаги хулосалар билан далилланган;
XIV аср охири – ХV асрнинг биринчи ярми мураккаб структурали жанрлардан фойдаланишда самарали давр ҳисобланиб, Мирзо Улуғбек даври ўзбек шоирлари Лутфий, Саккокий, Гадоий, Ҳофиз Хоразмий ижодидаги мураккаб структурали жанрлар белгиланган, уларнинг муаллиф ғояси, образлар тизими, асар структураси, синкретиклиги вазн, қофия жиҳатлари ва мумтоз анъаналардан фойдаланиш маҳорати ҳамда ўзига хослиги аниқланган;
мумтоз шеъриятдаги жанрлар такомилини таҳлил қилиш жараёнида Заҳириддин Муҳаммад Бобур маснавийларининг поэтикаси, образлар тизими, асар структурасида аруз вазни, мумтоз қофиянинг ўрни, бадиий санъатларни қўллашдаги маҳорати далилланиб, Бобурнинг лирик маснавийлари мавзу ва ғоя, вазн ва қофия ҳамда таркиб ва услубий жиҳатдан янгиланганлиги кичик маснавийлар структурасидаги аҳамияти, бадиий хусусиятлари ва жанрий асослари мумтоз поэтика талабларидан келиб чиқиб исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий умумлашма ва тавсиялар асосида мумтоз адабиётдаги жанрлар поэтикасига оид илмий-назарий хулосалардан инновацион, фундаментал, амалий грант лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган:
мумтоз шеър навъларига оид араб ва форс тилларида яратилган назарий манбалардаги қарашлар илмий тизимга солиниб, мураккаб структурали жанрларнинг назарий асослари ишлаб чиқилган, уларнинг турк-ўзбек мумтоз шеъриятидаги ўрни аниқланганлиги ҳақидаги тадқиқотнинг илмий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2023-2025-йилларда амалга оширилган Давлат илмий-техник дастурлари доирасида ИЛ-5221091448 “Жаҳон навоийшунослиги электрон платформасини яратиш” мавзусидаги фундаментал грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтининг 2025-йил, 393/2-сон маълумотномаси). ХV-ХVI асрлар ўзбек назариётчилари Шайх Аҳмад Тарозий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур талқинлари мазмун ва шакл бирлиги муносабатида комплекс таҳлил қилинган, қасида, маснавий, таржиъбанд, таркиббанднинг жанрий хусусиятлари ва муаллиф маҳорати масалалари билан уйғунлиги исботланган. Натижада ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида бажарилаётган ишлар қасида, маснавий ва бошқа жанрларнинг қўлланилишида мумтоз жанрлар масаласини тадқиқ этилишида илмий изчиллик касб этган;
темурийлар даври адабиётшунослигида вужудга келган мураккаб структурали жанрларга оид қарашларнинг тараққиёт тенденсиялари белгиланиб, ХV-ХVI асрлар ўзбек назариётчилари Шайх Аҳмад Тарозий, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур талқинлари асосида мазмун ва шакл бирлиги муносабатида комплекс тасниф қилинган ҳамда қасида, маснавий, таржиъбанд, таркиббанднинг жанр хусусиятлари муаллиф маҳорати масалалари билан уйғунлиги исботланганлигига доир талқинлардан 2022–2025-йиллар давомида Озарбайжон Миллий илмлар академияси Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институтида бажарилган “Озарбайжон миллий адабиётида жанрлар поэтикаси” мавзусидаги фундаментал грант доирасида фойдаланилган (Озарбайжон Миллий Илмлар академияси Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институтининг 2025-йил 5-декабрдаги маълумотномаси). Натижада мураккаб структурали жанрларни ўрганиш озарбайжон адабиётида ҳам самарали натижа бериши ва бундай тадқиқотларга туркий халқлар, жумладан, озарбайжон олимларини ҳам жалб қилиш ҳақида қарор қабул қилинган;
“Мирзо Улуғбек даврида адабиёт вакиллари адабий мероси” медиалойиҳасида Шайх Аҳмад Тарозий, мавлоно Лутфий, Саккокий қасидалари, Ҳофиз Хоразмий марсияси, уларда муаллиф ғояси, образлар тизими, асар структурасида сюжет ва композициянинг ўрни, вазн ва қофия турларидан фойдаланиш маҳорати ҳамда мумтоз анъаналарнинг давомийлиги ҳақидаги қарашларидан фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2025-йил 23-декабрдаги 05-14/682-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳанинг Мирзо Улуғбек даври шоирлари Шайх Аҳмад Тарозий, мавлоно Лутфий, Саккокий, Гадоий, Ҳофиз Хоразмий ижоди ҳақидаги материаллар мазмунан бойитилган, таҳлилий ва тадқиқий маълумотлар билан тўлдирилган;
мумтоз шеъриятдаги жанрлар такомилини таҳлил қилиш жараёнида Заҳириддин Муҳаммад Бобур лирик маснавийларининг поэтик структураси, образлар тизими, вазн, қофия ва бадиий санъатларни қўллаш маҳорати юзасидан чиқарилган хулосалардан “Ўзбек, рус, инглиз тилларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур Энсиклопедиясининг янги нашрини яратиш” мавзусидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида Халқаро Бобур фонди ва Республика кутубхоналаридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига оид архив материаллари ўрганилган, тадқиқ қилинган ва янги маълумотлар тақдим этилган. Лойиҳа доирасида илмий мақолалар тайёрланиб, муомалага киритилган. Бобур ижодининг ўзбек мумтоз шеъриятида тутган ўрни, ундаги жанрлар такомили ва бадиий хусусиятлари тўғрисидаги хулосалардан истифода қилинган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 4-апрелдаги 03-405-сон маълумотномаси). Натижада Энсиклопедиядаги луғат-мақолалар янги фактлар, таҳлилий материаллар билан тўлдрилган, уларнинг илмий саъвияси орттирилган ва бир неча янги мақолалар билан бойитилган;
Ҳофиз Хоразмий марсияси, Алишер Навоийнинг қасида, маснавий, таржиъбанд, таркиббанд Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодидаги мураккаб структурали жанрлар, маснавий ва муғаннийномалар таҳлилга тортилиб, уларда муаллиф ғояси, образлар тизими, асар структурасида сюжет ва композициянинг ўрни, вазн ва қофия турларидан фойдаланиш маҳорати ҳамда мумтоз анъаналарнинг давомийлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидаги ижодий тўгараклар, адабий анжуманларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 4-декабрдаги 01.03/415-сон далолатномаси). Натижада ёш ижодкорларнинг Ҳофиз Хоразмий адабий мероси, Алишер Навоий асарларида қасида, маснавий, таржиъбанд, таркиббанд ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодидаги лирик маснавийлар бўйича билим ва кўникмалари мустаҳкамланган ва ўз ижодий ҳамда услубий изланишларини бойитиш имкониятига эга бўлишган.