Жалолдинов Ахрор Абдусаттор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш та՚лим йўналиши талабаларининг амалий компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Биноларни энергия тежамкор муҳандислик коммуникациялари фани мисолида)”, 13.00.02 – «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари)» (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD /Ped9183.
Илмий раҳбар: Қаҳҳаров Абдураҳим Абдубаннаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Наманган давлат техника университети”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.19.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нажмиддинова Ёқутхон Рухиддиновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Орзиматов Жаҳонгир Тажалиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш таълим йўналиши талабаларининг амалий компетенсияларини БИМ технологиялари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
БИМ технологияларига асосланган виртуал таълим муҳитида олий таълим муассасалари талабаларини иммерсивлиги ҳамда интерфаоллигини таъминлаш орқали амалий компетенсиясини ривожлантиришнинг, дидактик(ўқув-услубий, ўқув-методик, виртуал-йўналтирувчи, мултимедиали-ўргатувчи), педагогик (маълумотларни қидириш, таҳлил қилиш, баҳолаш, фойдаланиш, билимларни касбий фаолиятда ижодкорона қўллай олиш) шарт-шароитлари асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандис-қурувчиларни амалий компетенсияларини ривожлантириш модели мақсадли, ташкилий-мазмунли, технологик ва баҳолаш компонентларининг узвийлигини таъминлаш ҳамда БИМ технологиялари (АутоCАД, Аутодеск Ревит, Энсcапе) дан фойдаланиш ёрдамида виртуал моделлаштиришга қаратилган муҳандислик (бино-иншоотлар, муҳандислик коммуникация тизим жиҳозлари, турар жой, жамоат ва саноат бинолари, иссиқлик ва газ таъминоти, вентиляция ва ҳавони кондициялаш тизимлари лойиҳалаш) масалаларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандис-қурувчиларга “Биноларни энергия тежамкор муҳандислик коммуникациялари” фанини ўқитишда амалий компетенсиясини ривожлантириш методикаси БИМ технологияларининг виртуал моделлаштиришдаги иммерсив ва инновацион технологияларини, рақамли услубий та՚минот ҳамда Депкноw методини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
БИМ технологияларининг виртуал моделлаштиришга асосланган таълим жараёнида талабаларнинг амалий компетенсиясини ривожланганлик даражалари(юқори, ўрта, паст), критериал-диагностик мезонлари (репродуктив, продуктив, креатив)га устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши. “Биноларни энергия тежамкор муҳандислик коммуникациялари” фанини БИМ технологиялари асосида талабаларда амалий компетенсияни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
БИМ технологияларига асосланган виртуал таълим муҳитида олий таълим муассасалари талабаларини иммерсивлиги ҳамда интерфаоллигини таъминлаш орқали амалий компетенсиясини ривожлантиришнинг, дидактик (ўқув-услубий, ўқув-методик, виртуал-йўналтирувчи, мултимедиали-ўргатувчи), педагогик (маълумотларни қидириш, таҳлил қилиш, баҳолаш, фойдаланиш, билимларни касбий фаолиятда ижодкорона қўллай олиш) шарт-шароитларини аниқлашга оид таклиф ва тавсиялар “Биноларни энергия тежамкор муҳандислик коммуникациялари фанидан диплом ва курс лойиҳа ишини бажариш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи билан тасдиқланган 773870-сонли гувоҳномаси). Натижада бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг амалий компетенсиясини ривожлантириш жараёнининг методик таъминотини такомиллаштириш имконини берган;
бўлажак муҳандис-қурувчиларни амалий компетенсияларини ривожлантириш модели мақсадли, ташкилий-мазмунли, технологик ва баҳолаш компонентларининг узвийлигини таъминлаш ҳамда БИМ технологиялари (АутоCАД, Аутодеск Ревит, Энсcапе) дан фойдаланиш ёрдамида виртуал моделлаштиришга қаратилган муҳандислик (бино-иншоотлар, муҳандислик коммуникация тизим жиҳозлари, турар жой, жамоат ва саноат бинолари, иссиқлик ва газ таъминоти, вентиляция ва ҳавони кондициялаш тизимлари лойиҳалаш) масалаларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялари “Биноларни энергия тежамкор муҳандислик коммуникациялари фанидан диплом ва курс лойиҳа ишини бажариш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 14-июлдаги 02/01-01-273 сон маълумотномаси). Натижада мазкур ўқув фанидан тайёрланадиган бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг амалий компетенсиясини, фанга оид билимларини ривожлантириш, касбга йўналтирилган таълимнинг самарадорлигини ошириш ҳамда таълим жараёнининг методик таъминотини такомиллаштириш имконини берган;
бўлажак муҳандис-қурувчиларга “Биноларни энергия тежамкор муҳандислик коммуникациялари” фанини ўқитишда амалий компетенсиясини ривожлантириш методикаси БИМ технологияларининг виртуал моделлаштиришдаги иммерсив ва инновацион технологияларини, рақамли услубий та՚минот ҳамда Депкноw методи таълим самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 14-июлдаги 02/01-01-273 сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандис-қурувчиларда амалий компетенсияларини ривожлантиришга, талабаларнинг касбга бўлган қизиқишларини оширишга ва ўзлаштириш кўрсаткичларини яхшилашга имконини берган;
БИМ технологияларининг виртуал моделлаштиришга асосланган таълим жараёнида талабаларнинг амалий компетенсиясини ривожланганлик даражалари(юқори, ўрта, паст) критериал-диагностик мезонлар (репродуктив, продуктив, қисман изланувчан, креатив)нинг устуворлигига қурилган механизмлар таълим сифатини оширишга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 14-июлдаги 02/01-01-273-сон маълумотномаси). Натижада мазкур ўқув фанидан тайёрланадиган бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг амалий компетенсияси ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг вақтини тежалиш, талабаларнинг фанга бўлган қизиқишлари ва ўзлаштириш кўрсаткичларини ошириш имконини берган.