Бабаев Отабек Абдикаримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Жалолиддин Румий асарларининг олмон тилига таржимаси тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2526.
Илмий раҳбар: Тўхсанов Қаҳрамон Раҳимбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Эшонқулов Ҳусниддин Пиримович, филология фанлари доктори, профессор; Бегматов Мухтор Бегматович, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жалолиддин Румий асарларининг немис тилида ўрганилиши ва таржимада берилиши масалаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асари аниқ бир сюжетдан иборат бўлмаган, ҳикоя ичида ҳикоя, ривоят ичида ривоят, оят ичида ҳадис, ҳадис таркибида халқ мақоллари, халқона масаллардан ташкил топган, аниқ бир тартибга риоя қилинмаган ҳамда аниқ боб ва фаслларга ажратилмаган бетакрор бадиият негизида воқеланганлиги аниқланган;
“Маснавийи маънавий” асарида келтирилган ривоятлар, қиссалар ва ҳикоятлар таркибидаги лирик чекиниш одоб-ахлоқ, сабр, шукур, қаноат, нафс тарбияси, ўзаро ҳурмат, ўзликни англаш, оилавий муносабатлар, ота-онани қадрлаш, турли касб эгаларини ҳурмат қилиш, устозни азиз билиш, ҳаёт қадрига етиш, бировга зулм қилмаслик, ақл-заковат билан иш тутиш, катталарни ҳурмат қилиб, кичикларнинг иззатини ўрнига қўйиш каби умуминсоний фазилатлар устиворлигида намоён бўлиши асосланган;
Шарқ ва Ғарб миллий-маданий ва ментал воқелиги уйғунлигини таъминлашда шариат ва тасаввуфий одоб-ахлоқ қоидалари, урф-одатлар, ҳикматли ривоят ва қиссалар таркибидаги диний-тасаввуфий сўзлар таржимасида экспликация ва адаптация стратегияларининг бирламчи қиймат касб этиши исботланган;
Жалолиддин Румий “Маснавийи маънавий” асарининг Отто Ҳошле таржимасида исломий-тасаввуфий тушунчаларни ифодалайдиган сўзлар, оят ва ҳадисларни немис тилига шакл ва мазмун бирлигини сақлашда диний билим, дунёқараш, бадиий-эстетик тажриба бирламчи, мазкур сўзларнинг немис тилидаги муқобили ёки маънодошини ишлатиш усули иккиламчи характерда эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жалолиддин Румий асарларининг немис тилида ўрганилиши ва таржимада берилиши масалаларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асари аниқ бир сюжетдан иборат бўлмаган, ҳикоя ичида ҳикоя, ривоят ичида ривоят, оят ичида ҳадис, ҳадис таркибида халқ мақоллари, халқона масаллардан ташкил топган, аниқ бир тартибга риоя қилинмаган ҳамда аниқ боб ва фаслларга ажратилмаган бетакрор бадиият негизида воқеланганлигига оид назариу хулосалардан Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020- йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Оʻзбек адабиёти тарихи” коʻп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат оъзбек тили ва адабиуоти университетининг 2023-уил 15-августдаги №04/1-1512-сон маълумотномаси). Натижада бадиий-естетик тажрибалари ҳақидаги илмий хулосалар адабийот ва адабийотшунослик тарихини йоритиш тамойилларини белгилашда оъз оърнига егалигини асослашга хизмат қилган;
“Маснавийи маънавий” асарида келтирилган ривоятлар, қиссалар ва ҳикоятлар таркибида баъзан лирик чекиниш одоб-ахлоқ, сабр, шукур, қаноат, нафс тарбияси, ўзаро ҳурмат, ўзликни англаш, оилавий муносабатлар, ота-онани қадрлаш, турли касб эгаларини ҳурмат қилиш, устозни азиз билиш, ҳаёт қадрига етиш, бировга зулм қилмаслик, ақл-заковат билан иш тутиш, катталарни ҳурмат қилиб, кичикларнинг иззатини ўрнига қўйиш каби умуминсоний фазилатлар устиворлигида намоён бўлишига оид хулосалардан Бухоро давлат университетида амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ КА 107 илмий-амалий академик алмашинув хорижий лойиҳасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-уил 18-сентябрдаги №06-01-0417-сон маълумотномаси). Натижада “Маснавий-маънавий” асари тоълиқ немисчалаштирган немис Отто Ҳоъшле ва бошқа қисман таржималарни амалга оширилган мутаржимларнинг иши қийосий оърганилиб уларга илмий жиҳатдан баҳо берилган;
Шарқ ва Ғарб миллий-маданий, ментал воқелиги уйғунлигини таъминлашда шариат ва тасаввуфий одоб-ахлоқ қоидалари, урф-одатлар, ҳикматли ривоят ва қиссалар таркибидаги диний-тасаввуфий сўзлар таржимасида экспликация ва адаптация стратегияларининг бирламчи қиймат касб этиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом Бухоро”, “Асрларнинг асраганлари” коърсатувлари ва “Қадриятлар қадим бешиги” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоуат телерадиокомпаниуасининг 2023-уил 17-мартдаги №02-09-69-сон маълумотномаси). Натижада бу кўрсатувларни тайёрлашда бухоролик шоирларнинг асарлари, ижодий мероси, хусусан, турли тизимли тиллардаги асарларни аслиятдан ўгиришда тил билиш маҳорати билан боғлиқ қизиқарли таҳлилий материаллар теле томошабинлар эътиборига ҳавола қилинган. Бунинг натижасида эса ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилган.