Абулова Зилола Азимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Инглиззабон афоризмларининг семантикаси ва стилистикаси (Ижтимоий тармоқлар мисолида)”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: В2023.2.PhD/Fil3392.
Илмий раҳбар: Хажиева Феруза Мелсовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Расулов Зубайдилло Изомович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жумаева Нилуфар Ғуломовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фейсбук (Фаcебоок), Инстаграм ва Х (аввалги Твиттер (Тwиттер)) номли ижтимоий тармоқларда ёритилган инглиззабон афоризмларнинг семантик ва стилистик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
афоризм кичик жанри этимологик ва генетик тараққиёти траекторияси ушбу жанрнинг тиббиёт соҳасидан фалсафа, кейинчалик адабиёт ва тилшунослик соҳаларига кўчиши ва бугунги кунда афоризмлар ижтимоий тармоқларда интенсивлашуви натижасида ахборот технологиялари соҳаларида ўз аксини топаётганлиги сабабли уларни тараққиёт билан ҳамоҳанг равишда бир соҳадан иккинчи соҳага мослашадиган, шакли ва мавзусини ўзгартирадиган - транзитив хусусиятга эга жанрлиги асосланган;
донишманд фикр, фалсафий ёки ахлоқий ҳақиқатни ўз ичига оладиган, мустақил ҳолда контекстдан ташқарида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайдиган афоризмлар цитата, мақол, ибора, апофтегма, гнома, максима, сентенсия ва хриядан жанрий яхлитлиги, муаллифга эгалиги, мавзу жиҳатдан чегарасизлиги билан фарқ қилиши исботланган;
афоризмларнинг ижтимоий тармоқларда воқеаланиш омиллари матн ва технология синергияси, рақамли контекстда индивидуаллаштириш, “вируслилик” (тарқалиш) ҳодисаси, рақамли саводхонлик, интерактивлик ва аудиторияни жалб қилиш, психологик мотивациялар, афоризмлар ва тарбиявий мулоқотнинг янги шакллари каби факторларга боғлиқлиги ойдинлаштирилган;
инглиззабон афоризмларида инсонни шахсий ривожланишига руҳлантирувчи, лидерликка мотивация берувчи, буюкликка даъват этувчи, шахсий комфорт зонасини ёриб ўтиб олдинга интилишга йўналтирувчи тематикани ёритишда метафора, метонимия, эпитет, оъхшатиш, гипербола, перифраза, градация, антитеза, асиндетон каби образли воситаларининг устуворлиги далилланган;
афроризмларни “риторик тўртбурчак” назарияси асосида этос, логос, пафос ва кайрос элементларини таҳлил қилиш натижасида уларнинг дискурсив-прагматик ўзига хослиги, сўзловчи-реципиент дихотомиясида ҳар иккисининг ижтимоий статуси, рецептив қобилияти, транстекстуал билим доирасига эгалиги, фалсафий тафаккури ва контекстга мослашиш кўникмаларига асосланиши кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий тармоқларда ёритилган афоризмларнинг семантик ва стилистик ўзига хослигини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
афоризм кичик жанри этимологик ва генетик тараққиёти траекторияси ушбу жанрнинг тиббиёт соҳасидан фалсафа, кейинчалик адабиёт ва тилшунослик соҳаларига кўчиши ҳамда бугунги кунда афоризмлар ижтимоий тармоқларда интенсивлашуви натижасида ахборот технологиялари соҳаларида ўз аксини топаётганлиги сабабли уларни тараққиёт билан ҳамоҳанг равишда бир соҳадан иккинчи соҳага мослашадиган, шакли ва мавзусини ўзгартирадиган - транзитив хусусиятга эга жанрлигига оид назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2021 йилларда бажарилган ОТ-ФИ-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 14-сентябрдаги №04/1-2460-сон маълумотномаси). Натижада афоризмлар кичик жанри тараққиёти даврида бир қанча босқичлардан ўтиб бугунда оммавий ахборотнинг ижтимоий тармоқлар бўғинида жадал тараққий этиб бораётгани ва ўзбек тилшунослигида ҳам бу соҳанинг ўрганилиши лозим бўлган жиҳатларини ёритиш, миллий ва маданий ўзлигимизга оид афоризмлар орқали тафаккурни бойитиш, илҳомлантириш зарурлигини асослашга хизмат қилган;
донишманд фикр, фалсафий ёки ахлоқий ҳақиқатни ўз ичига оладиган, мустақил ҳолда контекстдан ташқарида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайдиган афоризмлар цитата, фразеологик бирикма, апофтегма, гнома, максима, сентенсия ва хриядан жанрий яхлитлиги, муаллифга эгалиги, мавзу жиҳатдан чегарасизлиги билан фарқ қилишига доир илмий хулоса ва тавсиялардан Бухоро давлат университетида бажарилган Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-57663348- сонли “Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асисаанд Wестерн Ресеарч” номли лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил
19-августдаги 06-01-0333-сон маълумотномаси). Натижада инглиззабон ижтимоий тармоқларда, асосан, афоризм жанри устуворлиги ва уларда инсонни шахсий ривожланишига руҳлантирувчи, лидерликка мотивация берувчи, буюкликка даъват этувчи, шахсий комфорт зонасини ёриб ўтиб олдинга интилишга йўналтирувчи тематикани ёритишда метафора, метонимия, эпитет, ўхшатиш, гипербола, перифраза, градация, антитеза, асиндетон каби образли воситаларининг устуворлиги маълумотлари билан лойиҳа доирасида яратилган илмий адабиётлар контенти бойитилишига эришилган;
афоризмларни “риторик тўртбурчак” назарияси асосида этос, логос, пафос ва кайрос элементларини таҳлил қилиш натижасида уларнинг дискурсив-прагматик ўзига хослиги, сўзловчи-реципиент дихотомиясида ҳар иккисининг ижтимоий статуси, рецептив қобилияти, транстекстуал билим доирасига эгалиги, фалсафий тафаккури ва контекстга мослашиш кўникмаларига асосланиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Долзарб мавзу” телекўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 21-августдаги 01-09-118-сон маълумотномаси). Натижада илмий тадқиқот муаллифи билан ўтказилган суҳбатлар телетомошабинларнинг ижтимоий тармоқларда ёритиладиган ижобий контентга қизиқишини оширишга, афоризмларнинг мотивацион, трансформатив кучининг катталиги бўйича тасаввур-тушунчаларини бойитишга хизмат қилган.