Адизова Дилнавоз Ризоқуловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек популяциясида артериал гипертензия ва буйраклар дисфункцияси этиологик синтропиясининг клиник-метаболик ва молекуляр-генетик асослари” 14.00.05 – Ички касалликлар, 14.00.20 – Тиббий генетика (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Tib1314.
Илмий маслаҳатчилар: Жарилкасинова Гауҳар Жанузаковна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобоев Қодиржон Тўхтабоевич тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Бадритдинова Матлюба Нажмитдиновна тиббиёт фанлари доктори, доцент, Закирова Умида Иркиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Собиров Мақсуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қирғизистон давлат тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: артериал гипертензия ва буйраклар дисфункциясининг клиник-метаболик асосини оксидатив стресс ва антиоксидант биомаркёрлар ва унга боғлиқ генетик омиллар билан боғлиқликда ўрганишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 артериал гипертензия ва буйрак дисфункцияси мавжуд гурухда суткалик артериал босим мониторингининг артериал босим ўртача кўрсаткичлари, тунги артериал босим тушиш даражаси, гипертоник юкламани аниқлаш орқали асоратлар ривожланиш хавфини башорат қилиш имконияти асосланган;
артериал гипертензия негизида ривожланган буйрак дисфункциясида супероксиддисмутаза ва Цистатин С, малондиальдегид ва ҳисобланган коптокчалар фильтрацияси тезлиги ҳамда суткалик артериал босим мониторинги систолик артериал босими ўртача кўрсаткичи ва  ҳисобланган коптокчалар фильтрацияси тезлиги ўртасида кучли тескари корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган; 
илк бoр ўзбек популяциясида aртериaл гипертензия ва буйрак дисфункцияси мавжуд бемoрлaрдa супероксиддисмутаза 2 ва эндотелиал азот оксиди синтаза 3 генлaри пoлимoрфизмлaри aллел ҳамда генoтиплaрининг буйрак дисфункцияси ривожланишидаги аҳамияти илмий асосланиб, салбий генотиплар комбинациясининг ўзаро алоқасини баҳолаш орқали касаллик ривожланиши хавфини ишончли ошиши исботланган;  
буйрак дисфункцияси мавжуд беморларда суткалик артериал босим мониторинги кўрсаткичлари, малондиальдегид ва супероксиддисмутаза даражалари генотиплар кесимида ўрганилган ҳамда салбий аллелнинг стандарт даво самарадорлигига таъсири асосланган;
илк бор суткалик артериал босим мониторинги, малондиальдегид ва супероксиддисмутаза кўрсаткичлари ҳамда супероксиддисмутаза 2 ва эндотелиал азот оксиди синтаза 3 генлaри генотиплари кесимида кoмплекс баҳолаш орқали артериал гипертензияда буйрак дисфункцияси ривожланиши хавфини стратификациялаш  жадвали ва аналитик дастури ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
АГ ва буйрак дисфункциясини клиник - метаболик баҳолаш ва даво динамикасини генотиплар кесимида тахлили натижалари асосида: 
Биринчи илмий янгилик: Артериал гипертензия ва буйрак дисфункцияси мавжуд гурухда суткалик артериал босим мониторинги(САБМ)нинг артериал босим ўртача кўрсаткичлари, тунги артериал босим тушиш даражаси, гипертоник юкламани аниқлаш орқали асоратлар ривожланиш хавфини башорат қилиш имконияти мавжудлиги асосида «Артериал гипертензия негизида ривожланган  буйраклар дисфункциясини оксидатив ва антиоксидатив тизим кўрсаткичлари асосида ташхислаш усуллари» (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 27 декабрдаги 25-м/396-сон маълумотномаси) ва “Артериал гипертензия негизида ривожланган  буйрак дисфункциясида генлар полиморфизмига кўра даво самарадорлигини баҳолаш усули”  (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 27 декабрдаги 25-м/397-сон маълумотномаси) номли услубий тавсияномалар ишлаб чикилган ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.02.2026 й.36 –сонли буйруқ), Республика ихтиосослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (20.01.2026. 35–сонли буйруқ) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (28.01.2026 й. 15-сонли буйруқ)да амалиётга  жорий  этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 20 августдаги X98-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: САБМ орқали баҳолаш буйрак дисфункцияси ривожланиши ва прогрессиясини олдини олиш, ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик хавфини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: СМАДнинг ўртача қиймати 110000 сўм, 10 кунлик терапевтик стационар даволаниш харажати 2500000 сўм ва дори воситалари харажати 1 400000 сўмни ташкил этганда, 10 кунлик даволанишнинг умумий қиймати бир бемор учун 3900000 сўмни ташкил этади. Бир ҳолатда 10 кунлик стационар даволанишнинг олди олинганда, СМАД харажати ҳисобга олинган ҳолда, бир беморга тўғри келадиган потенциал иқтисодий самара 3790000 сўмни ташкил этади. Хулоса: СМАДни қўллаш асосида асоратлар ривожланиш хавфини ўз вақтида стратификация қилиш орқали даволаш ва кузатувни индивидуаллаштириш, буйрак дисфункцияси прогрессияси ва асоратлар ривожланишининг олдини олиш ҳамда стационар даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтириш учун шароит яратади.
Иккинчи илмий янгилик: Артериал гипертензия негизида ривожланган буйрак дисфункциясида супероксиддисмутаза ва Цистатин С, малондиальдегид ва ҳисобланган коптокчалар фильтрацияси тезлиги ҳамда суткалик артериал босим мониторинги систолик артериал босими ўртача кўрсаткичи ва  ҳисобланган коптокчалар фильтрацияси тезлиги ўртасида кучли тескари корреляцион боғлиқлик мавжудлигини исботлаш асосида «Артериал гипертензия негизида ривожланган  буйраклар дисфункциясини оксидатив ва антиоксидатив тизим кўрсаткичлари асосида ташхислаш усуллари» (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 27 декабрдаги 25-м/396-сон маълумотномаси) ва “Артериал гипертензия негизида ривожланган  буйрак дисфункциясида генлар полиморфизмига кўра даво самарадорлигини баҳолаш усули”  (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 27 декабрдаги 25-м/397-сон маълумотномаси) номли услубий тавсияномалар ишлаб чикилган ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.02.2026 й.36 –сонли буйруқ), Республика ихтиосослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (20.01.2026. 35–сонли буйруқ) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (28.01.2026 й. 15-сонли буйруқ)да амалиётга  жорий  этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 20 августдаги X98-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: артериал гипертониянинг асоратланиши профилактикасига, натижада ҳаёт сифати яхшиланиши, ишга яроқсизликнинг камайишига эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: АГ негизида буйрак дисфункцияси ривожланганда 10 кунлик терапевтик стационар харажатлари, яъни 1400000 сўм дори-воситалари ҳисобидан ва 2500000 сўм койка ҳисобидан ҳар бир бемор учун иқтисодий самара олинади. Хулоса: Мазкур ёндашув АГ негизида буйрак дисфункцияси ривожланиши юқори хавфли беморларда даволаш ва кузатувни қатъийлаштириб индивидуаллаштириш, буйрак функциясининг пасайишини секинлаштириш, стационар даволаниш эҳтиёжини камайтириш ҳамда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш имконини яратган. 
Учинчи илмий янгилик: Ўзбек популяциясида aртериaл гипертензия ва буйрак дисфункцияси мавжуд бемoрлaрдa супероксиддисмутаза 2 ва эндотелиал азот оксиди синтаза 3 генлaри пoлимoрфизмлaри aллел ҳамда генoтиплaрининг буйрак дисфункцияси ривожланишидаги аҳамияти ва салбий генотиплар комбинациясининг ўзаро алоқасини баҳолаш орқали касаллик ривожланиши хавфини ишончли ошишини исботлаш асосида «Артериал гипертензия негизида ривожланган  буйраклар дисфункциясини оксидатив ва антиоксидатив тизим кўрсаткичлари асосида ташхислаш усуллари» (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 27 декабрдаги 25-м/396-сон маълумотномаси) ва “Артериал гипертензия негизида ривожланган  буйрак дисфункциясида генлар полиморфизмига кўра даво самарадорлигини баҳолаш усули”  (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 27 декабрдаги 25-м/397-сон маълумотномаси) номли услубий тавсияномалар ишлаб чикилган ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.02.2026 й.36 –сонли буйруқ), Республика ихтиосослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (20.01.2026. 35–сонли буйруқ) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (28.01.2026 й. 15-сонли буйруқ)да амалиётга  жорий  этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 20 августдаги X98-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: SOD2 ва eNOS генлари полиморфизмини аниқлаш орқали буйрак дисфункцияси ривожланиш хавфини эрта муддатларда баҳолаш буйрак дисфункциясининг эрта ривожланиши ва прогрессияланишининг олдини олиш, ҳаёт сифати ҳамда меҳнат қобилиятини сақлаб қолишга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: санаб ўтилган ҳолатларни ҳисобга олиш орқали асоратли ҳолатларда қўлланиладиган кенг қамровли ва интенсив терапия харажатларини бемор жон бошига 1,2–1,5 млн сўмгача қисқартириш мумкин. Хулоса: юқори хавфли беморларда буйрак дисфункциясини асоратлар пайдо бўлишидан олдин аниқлаш ва мақсадли профилактик чораларни қўллаш имконияти яратилган,  касалликнинг оғир босқичларга ўтиши, такрорий амбулатор мурожаатлар, шошилинч тиббий ёрдам ва стационар даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтириш ҳисобига Соғлиқни сақлаш тизими ресурсларини тежашга хизмат қилган.
Тўртинчи илмий янгилик: буйрак дисфункцияси мавжуд беморларда САБМ кўрсаткичлари, малондиальдегид ва супероксиддисмутаза даражалари генотиплар кесимида ўрганилган ҳамда салбий аллелнинг стандарт даво самарадорлигига таъсири асослаш асосида «Артериал гипертензия негизида ривожланган  буйраклар дисфункциясини оксидатив ва антиоксидатив тизим кўрсаткичлари асосида ташхислаш усуллари» (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 27 декабрдаги 25-м/396-сон маълумотномаси) ва “Артериал гипертензия негизида ривожланган  буйрак дисфункциясида генлар полиморфизмига кўра даво самарадорлигини баҳолаш усули”  (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 27 декабрдаги 25-м/397-сон маълумотномаси) номли услубий тавсияномалар ишлаб чикилган ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.02.2026 й.36 –сонли буйруқ), Республика ихтиосослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (20.01.2026. 35–сонли буйруқ) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (28.01.2026 й. 15-сонли буйруқ)да амалиётга  жорий  этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 20 августдаги X98-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: генотиплар кесимида ўрганишнинг буйрак дисфункцияси ривожланишини олдиндан баҳолаш ва башоратлаш каби имконияти АГ асоратланишини олдини олиш, ногиронлик ва ўлимни камайтириш нуқтаи назарида юқори ижтимоий аҳамият касб этган. Иқтисодий самарадорлиги: генотип, АБ ва оксидатив стресс кўрсаткичларига асосланган прогностик ёндашув диагностик ва даволаш ресурсларини касалликнинг оғир кечиш хавфи юқори бўлган беморларга мақсадли йўналтириш имконини берган. Бир нафар бемор учун иқтисодий самара эрта прогностик баҳолаш ва мақсадли амбулатор кузатув харажатлари билан касаллик оғирлашганда талаб этиладиган қўшимча диагностика ва стационар даволаш харажатлари ўртасидаги фарқ асосида ҳисобланганда, ҳар бир бемор учун 10 кунлик фақат койка харажатларидан 2500000 сўм маблағни тежаш имконини берган. Хулоса: Генотиплар кесимида АБ кўрсаткичлари, МДА ва СОД даражаси, альбумин/креатинин нисбатини ўрганиш буйрак дисфункцияси ривожланишини олдиндан баҳолаш ва башоратлашда муҳим биомаркер бўлиб хизмат қилган. Бу асоратларни эрта олдини олиш, беморларнинг ҳаёт сифати ва меҳнат қобилиятини сақлаш ҳамда соғлиқни сақлаш харажатларини оптималлаштириш ва самарали ташхислаш имкониятларини кенгайтириш учун ушбу усулнинг салоҳиятини таъкидлайди.
Бешинчи илмий янгилик: илк бор суткалик артериал босим мониторинги, малондиальдегид ва супероксиддисмутаза кўрсаткичлари ҳамда супероксиддисмутаза 2 ва эндотелиал азот оксиди синтаза 3 генлaри генотиплари кесимида кoмплекс баҳолаш орқали артериал гипертензияда буйрак дисфункцияси ривожланиши хавфини стратификациялаш  жадвали ва аналитик дастури ишлаб чиқиш асосида  «Артериал гипертензия негизида ривожланган  буйраклар дисфункциясини оксидатив ва антиоксидатив тизим кўрсаткичлари асосида ташхислаш усуллари» (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 27 декабрдаги 25-м/396-сон маълумотномаси) ва “Артериал гипертензия негизида ривожланган буйрак дисфункциясида генлар полиморфизмига кўра даво самарадорлигини баҳолаш усули”  (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 27 декабрдаги 25-м/397-сон маълумотномаси) номли услубий тавсияномалар ишлаб чикилган ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.02.2026 й.36 –сонли буйруқ), Республика ихтиосослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (20.01.2026. 35–сонли буйруқ) ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (28.01.2026 й. 15-сонли буйруқ)да амалиётга  жорий  этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 20 августдаги X98-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: Стратификация жадвали ва аналитик дастур буйрак функциясининг пасайиши ва у билан боғлиқ асоратлар хавфини олдиндан баҳолашга хизмат қилиб, тиббий ходимнинг беморларни хавф гуруҳига ажратишини енгиллаштирган. Иқтисодий самарадорлиги: хавфни аниқлаш кузатувни қатъийлаштириш орқали буйрак дисфункциясининг кеч аниқланиши, самарасиз терапия, қўшимча диагностика ва стационар даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтириш имконини берган. Агар амбулатор давода фақат дори препаратларига бир ойда 450 000, стационарда бир койка кунининг 250000 сўмлиги ва буйрак дисфункцияси туфайли қўшимча дори воситаларига харажат қўшиб ҳисобланганда катта иқтисодий самара олинишини тахлиллаш мумкинлиги кўрсатилган. Хулоса: Стратификация жадвали ва аналитик дастур орқали беморларни хавф гуруҳларига табақалаш буйрак функциясининг пасайиши ва у билан боғлиқ асоратлар хавфини олдиндан баҳолашга хизмат қилган ва  терапия самарадорлиги ҳамда хавфсизлигини ошириш, касаллик билан боғлиқ харажатларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish