Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаева Насибахон Исламбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жадаллашувчи қон томир лейкоэнцефалопатияси (Бинсвангер касаллиги): патогенетик механизмлар, ташхислаш ва даволаш алгоритмларини такомиллаштириш», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib275.
Илмий раҳбар: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Наргиза Нурматовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник-неврологик кўрсаткичлар ва нейровизуализацион текшириш усуллар маълумотларига, нейропсихологик ўзгаришларга таяниб жадаллашувчи қон томир лейкоэнцефалопатияни эрта ташхислаш алгоритмини ишлаб чиқиш ва даволашни оптимал усулларини аниқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жадаллашувчи қон томир лейкоэнцефалопатияси (Бинсвангер касаллиги)да олий нерв фаолиятида когнитив бузилиш белгилари билан биргаликда бошқарув фаолиятини, сурункали бош мия ишемиясида эса олий нерв фаолиятида когнитив ўзгариши билан узвий боғлиқлиги исботланган;
жадаллашувчи қон томир лейкоэнцефалопатияси (Бинсвангер касаллиги)да бош мия МРТ манзарасида оқ модда ва пўстлоқости ядролар зарарланиши пешона-чакка ва гиппокамп соҳаларида жойлашганлиги аниқланган;
илк бор жадаллашувчи қон томир лейкоэнцефалопатия (Бинсвангер касаллиги) ривожланишининг хавф омиллари аниқланган ва эрта ташхислаш кетма-кетлиги ишлаб чиқилган;
жадаллашувчи қон томир лейкоэнцефалопатияси (Бинсвангер касаллиги)нинг базис давога қўшимча нейропротекторлар ва холинэстераза ингибиторларини қўллашнинг нейродинамика жараёнлари ҳамда бошқарув вазифаларга ижобий таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жадаллашувчи қон томир лейкоэнцефалопатиясида когнитив бузилишларни эрта аниқлашга қаратилган янги ёндашувлар ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Жадаллашувчи қон томир лейкоэнцефалопатияси (Бинсвангер касаллиги)да когнитив бузилишларни диагностик алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 январдаги 8н–д/4-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома жадаллашувчи қон томир лейкоэнцефалопатиясида беморларнинг когнитив функцияларини баҳолашга қаратилган чора-тадбирлар, даволаш-диагностик тактикани яхшилаш, когнитив дисфункциялар учраш частотасини камайтириш ва оғир деменция ривожланиш хавфини камайтириш имконини берган;
тадқиқот давомида ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш борасида олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг неврология бўлими амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 майдаги 8н–з/68-сон маълумотномаси). Олинган натижалар психометрик шкалалар кўрсаткичларини ошириш (1,5 баллга), жадаллашувчи қон томир лейкоэнцефалопатияси билан оғриган беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish