Ахмедова Қундуз Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон бўйни кўп қаватли ясси эпителий дисплазияси ривожланишида молекуляр-генетик прогнозлашнинг ўрни» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib5285.
Илмий рахбар: Алиева Дилфуза Абдуллаевна тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.03.01.
Расмий оппонентлар: Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нажмутдинова Дилбар Камариддинова, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика перинатал маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори канцероген хавфли инсон папиллома вируси билан ассоциацияланган неоплазияда бачадон бўйни эпителийсининг геном нобарқарорлигини суюқлик асосидаги цитология материалида модификацияланган кам инвазив FISH-таҳлили ёрдамида баҳолаш, шунингдек хавфни стратификация қилиш ёндашуви ва беморларни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор цервикал интраэпителиал неоплазия ва бачадон бўйни саратонида бачадон бўйни эпителий ҳужайраларининг интерфазали ядроларида FISH-таҳлилини ўтказиш учун суюқлик асосидаги цитология материалини намуна тайёрлашнинг модификацияланган кам инвазив усули ишлаб чиқилган;
илк бор суюқлик асосидаги цитология материалида бачадон бўйни эпителий ҳужайраларидаги геном аберрацияларини аниқлаш учун CDKN2A (p16)/CEP9 ва TP53/ATM локус-специфик ДНК-зондларидан фойдаланган ҳолда FISH-таҳлили натижаларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган ва илмий жиҳатдан асосланган;
юқори канцероген хавфли инсон папиллома вируси (ИПВ) билан ассоциацияланган цервикал неоплазияда FISH-таҳлилининг прогрессия хавфини стратификация қилишдаги диагностик ва прогностик аҳамияти аниқланган;
флуоресцент in situ гибридизация (FISH) таҳлилида аниқланадиган митотик катастрофа инвазив неопластик жараёндаги яққол геном нобарқарорлигининг локусга боғлиқ бўлмаган цитогенетик маркери эканлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суюқлик асосидаги цитология материалида модификацияланган кам инвазив FISH-таҳлил усули клиник амалиётга жорий этилди. CIN I–II ва бачадон бўйни саратони бўлган беморларда CDKN2A(p16)/CEP9, TP53 ва ATM локусларидаги геном аберрацияларини аниқлаш орқали хавфни қўшимча стратификация қилиш имкониятлари кенгайтирилди. FISH усулида аниқланадиган митотик катастрофа феномени инвазив неопластик жараёнга хос бўлган яққол геном нобарқарорлигининг қўшимча локусга боғлиқ бўлмаган цитогенетик маркери сифатида асосланди.
биринчи илмий янгилик: илк бор цервикал интраэпителиал неоплазия ва бачадон бўйни саратонида бачадон бўйни эпителий ҳужайраларининг интерфазали ядроларида FISH-таҳлилини ўтказиш учун суюқлик асосидаги цитология материалини намуна тайёрлашнинг модификацияланган кам инвазив усули ишлаб чиқилди ва амалиётга мослаштирилди, ушбу методика молекуляр-цитогенетик тадқиқотларни FISH усулида ўтказиш, инвазив аралашувларсиз геном бузилишларини баҳолаш имкони аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Илмий Кенгаши томонидан 2025 йил 12 июндаги №8 сон билан тасдиқланган «Бачадон бўйни кўп қаватли ясси эпителий ҳолатини баҳолаш ва олдиндан саратони ҳолатларни прогноз қилишда молекуляр-цитогенетик тадқиқотнинг ўрни» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф 28.11.2025 йилдаги 114-сон буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиали, ва 18.10.2025 йилдаги 07/100-сон буйруғи билан Тошкент вилояти онкологик диспансери Тахтапул филиалининг клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 майдаги 08/02-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: FISH-анализнинг модификацияланган кам инвазив усулини қўллаш орқали цервикал неоплазияни эрта аниқлаш, юқори хавфли беморларни ўз вақтида саралаш ва асоссиз инвазив аралашувларни камайтириш билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш ҳар бир бемор учун ўртача 3900000 сўм маблағни тежаш имконини берди, 49 нафар бемор учун умумий иқтисодий самара 191100000 сўмни ташкил этди. Хулоса: клиник, инструментал ва молекуляр-цитогенетик кўрсаткичларни комплекс баҳолаш бачадон бўйни неоплазияси ривожланиш хавфини индивидуал баҳолаш, беморларни олиб бориш тактикасини оптималлаштириш, асоссиз инвазив аралашувларни камайтириш ҳамда даволаш харажатларини пасайтириш имконини беради ва соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан оқилона фойдаланишга хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор суюқлик асосидаги цитология материалида бачадон бўйни эпителий ҳужайраларидаги геном аберрацияларини аниқлаш учун CDKN2A (p16)/CEP9 ва TP53/ATM локус-специфик ДНК-зондларидан фойдаланган ҳолда FISH-таҳлили натижаларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди ва илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Илмий Кенгаши томонидан 2025 йил 12 июндаги №8 сон билан тасдиқланган «Бачадон бўйни кўп қаватли ясси эпителий ҳолатини баҳолаш ва олдиндан саратони ҳолатларни прогноз қилишда молекуляр-цитогенетик тадқиқотнинг ўрни» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф 28.11.2025 йилдаги 114-сон буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиали, ҳамда 18.10.2025 йилдаги 07/100-сон буйруғи билан Тошкент вилояти онкологик диспансери Тахтапул филиалининг клиник амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 майдаги 08/02-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган FISH мезонларини қўллаш бачадон бўйни интраэпителиал неоплазияси прогрессияси хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш, динамик кузатув ҳамда даволаш-диагностика тактикасининг интенсивлигини индивидуаллаштириш ва бачадон бўйни олди ўзгаришларининг прогрессиясини олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: ишлаб чиқилган FISH мезонларини қўллаш ҳар бир бемор учун ўртача 2900000 сўм маблағни тежаш имконини берди, 49 нафар бемор учун умумий иқтисодий самара 142100000 сўмни ташкил этди. Хулоса: ишлаб чиқилган FISH мезонларини қўллаш бачадон бўйни интраэпителиал неоплазияси билан беморларни олиб бориш тактикасини оптималлаштириш, асоссиз текширувлар ва даволаш аралашувларини камайтириш ҳамда қисқартириш ва соғлиқни сақлаш ресурсларидан самарали фойдаланишга хизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: юқори канцероген хавфли инсон папиллома вируси (ИПВ) билан ассоциацияланган цервикал неоплазияда FISH-таҳлилининг прогрессия хавфини стратификация қилишдаги диагностик ва прогностик аҳамияти аниқланган, уларнинг неопластик жараённинг ифодаланганлик даражаси билан ўзаро боғлиқлиги белгиланган, шунингдек ИПВ-статус ва морфологик маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ИПВ билан ассоциацияланган цервикал неоплазия прогрессияси хавфини қўшимча стратификация қилишда FISH-таҳлилининг диагностик ва прогностик аҳамияти асосланган. Мазкур натижалар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 12 июндаги № 8-сон билан тасдиқланган «Бачадон бўйни кўп қаватли ясси эпителий ҳолатини баҳолаш ва олдиндан саратони ҳолатларни прогноз қилишда молекуляр-цитогенетик тадқиқотнинг ўрни» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиалида 28.11.2025 йилдаги 114-сон буйруқ ҳамда Тошкент вилояти онкологик диспансери Тахтапул филиалида 18.10.2025 йилдаги 07/100-сон буйруқ асосида клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 майдаги 08/02-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: FISH-таҳлилини суюқлик асосидаги цитология, ИПВ-тест, цитологик, кольпоскопик ва морфологик маълумотлар билан комплекс баҳолаш цервикал неоплазия прогрессияси хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида ажратиш, динамик кузатувни асослаш ва даволаш-диагностика тактикасини индивидуаллаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: FISH молекуляр-цитогенетик таҳлилини қўллаш қўшимча текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтириб, ҳар бир бемор учун ўртача 1700000 сўм маблағни тежаш имконини берди, 49 нафар бемор учун умумий иқтисодий самара 83300000 сўмни ташкил этди. Хулоса: FISH-таҳлилини ИПВ-статус ва морфологик маълумотлар билан комплекс баҳолаш цервикал неоплазияси бўлган беморларда геном нобарқарорлигини баҳолаш, прогрессия хавфини қўшимча стратификация қилиш ҳамда кейинги кузатув ва даволаш тактикасини индивидуаллаштириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: флуоресцент in situ гибридизация (FISH) таҳлилида аниқланадиган митотик катастрофа инвазив неопластик жараёндаги яққол геном нобарқарорлигининг локусга боғлиқ бўлмаган цитогенетик маркери эканлиги аниқланган бўйича тавсиялар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Илмий Кенгаши томонидан 2025 йил 12 июндаги №8 сон билан тасдиқланган «Бачадон бўйни кўп қаватли ясси эпителий ҳолатини баҳолаш ва олдиндан саратони ҳолатларни прогноз қилишда молекуляр-цитогенетик тадқиқотнинг ўрни» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф 28.11.2025 йилдаги 114-сон буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиали, ҳамда 18.10.2025 йилдаги 07/100-сон буйруғи билан Тошкент вилояти онкологик диспансери Тахтапул филиалининг клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 майдаги 08/02-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: митотик катастрофа феноменини FISH усулида баҳолаш цервикал эпителий ҳужайраларида яққол геном беқарорлигини қўшимча молекуляр-цитогенетик тавсифлаш ва инвазив неопластик жараёнга хос цитогенетик ўзгаришларни аниқлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: FISH усулида молекуляр-цитогенетик таҳлилни қўллаш диагностик ва даволаш аралашувларини оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир бемор учун ўртача 9700000 сўм маблағни тежаш имконини берди, 49 нафар бемор учун умумий иқтисодий самара 475300000 сўмни ташкил этди. Хулоса: митотик катастрофа феноменининг турли локус-специфик ДНК-зондлар қўлланилганда аниқланиши уни инвазив неопластик жараёнга хос бўлган яққол геном беқарорлигининг қўшимча локусга боғлиқ бўлмаган цитогенетик маркери сифатида баҳолаш имконини беради.