Расулов Ислам Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори марганесли пўлатларни электрёйли печларда олиш технологиясини такомиллаштириш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4879
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.02.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Тураходжаев Нодир Джаҳонгирович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Фатхулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Бегатов Жаҳонгир Мухаммаджонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электр ёйли печларда юқори марганесли пўлат олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қотишма тузилишининг ўзгаришига таъсир этувчи электр ёй печларида суюқлантириш жараёнининг назарий ва амалий натижалари асосида юқори марганесли пўлатлардан қуймалар олишнинг суюқлантиш ҳамда совитиш технологияси ишлаб чиқилган;
қуйма заготовкаларнинг механик хоссаларидаги ўзгаришлар асосида 110Г13Л маркали юқори мустаҳкам марганесли ейилишга чидамли пўлатга ишлов бериш технологияси такомиллаштирилган;
қотишма қотгандан сўнг аустенит тузилма ҳосил бўлиши қонуниятлари асосида 1100 °C ҳароратдаги совитишнинг оптимал ҳарорат режими ишлаб чиқилган;
хром ва молибден элементларининг механик хоссаларга таъсири асосида ушбу элементлар билан легирланган, махсус танланган кимёвий таркибга эга қотишма ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра, ишлаб чиқаришга қуйидагилар жорий этилди:
қувурли печда магнитли металл ташкил этувчиларни куйдириш усулида олтингугурцизлантириш технологияси “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмасига жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 26.02.2025 даги 23/01-01-07/159 сонли маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида магнитланган фракциялар таркибидаги олтингугурт миқдори 12-14% га камайган.
олтингугуртдан тозаланган магнитли металл ташкил этувчилар ёрдамида шихтани электр-технологияси “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмасига жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 26.02.2025 даги 23/01-01-07/159 сонли маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида қотишмани суюқлантириш учун электр-энергиясининг сарфи 8-10% га камайган.
майда тарқатиш ўлчамидаги алюминий кукуни ёрдамида қотишмани ковуш ичида кислородсизлаш технологияси “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмасига жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 26.02.2025 даги 23/01-01-07/159 сонли маълумотномаси). Жорий қлиш натижасида кислородсизлантириш самарадорлиги 1,2-1,3 мартага ошган.