Олимов Шахриёр Кахоровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ток қатор оралари ва туплари орасидаги тупроққа ишлов берувчи култиватор конструксияси ва параметрларини асослаш” 05.07.01-Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5435
Илмий раҳбар: Мусурмонов Аззам Турдиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Самарқанд давлат ветеренария медицинаси чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.08/2025.27.12.Т.03.02
Расмий оппонентлар: Худаяров Бердирасул Мирзаевич техника фанлари доктори, профессор ва Абдирахмонов Равшанбек Амануллаевич техника фанлари  номзоди, доцент тайинланган.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга лойиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ток қатор оралари ва туплари орасидаги тупроққа ишлов берадиган култиватор ишчи органларининг параметрларини кам энергия сарфляган ҳолда агротехник талаб даражасидаги иш сифатини таъминлайдиган параметрларини асослаш ҳамда меҳнат сарфи ва бошқа ҳаражатларни камайтиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ток қатор оралари ва туплари орасидаги тупроққа ишлов берадиган култиваторнинг конструктив схемаси ток қаторлари ораларига белгиланган талаблар даражасида ишлов берилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда технологик иш жараёни асосланган;
култиватор ишчи органларининг параметрлари белгиланган ишлов бериш чуқурлигида барқарор ҳаракатланиши, тупроғининг уваланиш даражаси белгиланган меъёрларга мос ҳамда култиваторнинг умумий тортишга қаршилиги минимал бўлишини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
ток қатор оралари ва туплари орасидаги тупроққа ишлов берадиган култиватор исканасининг параметрлари унинг белгиланган ишлов бериш чуқурлигига ботиши ва шу чуқурликда барқарор юриши таъминланиши, тупроқнинг уваланиш сифати ҳамда тортишга қаршилиги кам бўлишини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
ток қатор оралари ва туплари орасидаги тупроққа ишлов берадиган култиватор параметрларини ҳамда агрегатнинг ҳаракат тезлигини унинг агротехник ва энергетик иш кўрсаткичларини ифодаловчи регрессия тенгламаларини биргаликда ечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ток қатор оралари ва туплари орасидаги тупроққа ишлов бериш учун ишлаб чиқилган култиватор параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
ток қатор оралари ва туплари орасидаги тупроққа ишлов бериш учун ишлаб чиқилган култиваторга дастлабки талаблар ва техник топшириқ ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 30-январ 05/04-04-147-сон маълумотномаси). Натижада ток қаторлари орасига ишлов беришда кам энергия сарфляган ҳолда юқори иш унуми ва сифатига эга бўлган култиватор яратилган;
параметрлари асосланган ток қатор оралари ва туплари орасидаги тупроққа ишлов бериш учун ишлаб чиқилган култиваторнинг саноат нусхаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун унинг лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқ ва чизмалар) “БМКБ-Агромаш” АЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 30-январ 05/04-04-147-сон маълумотномас). Натижада асосланган параметрларга эга бўлган ишчи органлар билан жиҳозланган ток қатор оралари ва туплари орасидаги тупроққа ишлов берадиган култиватор ишлаб чиқариш имкони яратилган. 
ишлаб чиқилган комбинациялашган машина чуқурюмшаткичли қисмининг тажриба нусхаси Самарқанд вилояти Самарқанд ва Тойлоқ тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 30-январ 05/04-04-147-сон маълумотномаси). Натижада ток қаторлари ораларига ишлов беришда меҳнат сарфи 4,0 % га, ёнилғи сарфи харажатлари 16,6 % га ва эксплуатация харажатлари 16,7 % га камайишига ҳамда йиллик иқтисодий самарадорлик ток қатор оралари ва туплари орасидаги тупроққа ишлов бериш култиватори қўлланилиши ҳисобига 32 689 736,1 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish