Ахмаджонов Мехриддин Фахридиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида тиббиёт электроникаси фанини ўқитиш методикасини фанлар интеграцияси асосида такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Ped3906.
Илмий раҳбар: Бозоров Эркин Хожиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро Физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.FM.19.04 рақамли Илмий кенгаш.  
Расмий оппонентлар: Захидова Мавлуда Абдукаримовна, физика-математика фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида ТЕ фанини фанлар интеграцияси, интерфаол методлар ва инновацион таълим технологияларини уйғунлаштирган ҳолда ўқитиш методикасини такомиллаштириш ҳамда шу асосда талабаларнинг назарий билимлари, амалий кўникмалари, малака ва касбий компетенсияларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
“Тиббиёт электроникаси” фанининг турли таълим йўналишларидаги ўқув ва модул дастурлари қиёсий таҳлили асосида мазмунининг замонавий тиббий технологиялар ривожига мос компонентлари аниқлаштирилди ҳамда “Сунъий интеллект асосида тиббий диагностика тизимлари”, “Телетиббиёт ва масофавий тиббий хизмат кўрсатиш тизимлари” ва “Тиббиётда лазер технологиялари: диагностика ва даволашда қўлланилиши” мавзуларини киритиш асосланган;
ТЕ фанини фанлар интеграцияси асосида ўқитишни такомиллаштиришнинг умумлашган модели ишлаб чиқилиб, мақсадли-мотивацион, мазмуний-жараёнли ва натижавий-баҳолаш компонентлари педагогик шарт-шароитлар билан яхлит тизимда боғланди; методик негизи интегративлик, илмийлик, тизимлилик ва изчиллик, назария билан амалиёт бирлиги ҳамда касбий йўналтирилганлик тамойиллари асосида белгиланган;
фанлар интеграциясига таянган ТЕ машғулотларида электрон таълим ресурслари, виртуал лаборатория ишлари, мобил иловалар ва мултимедиали ўқув-методик мажмуаларни машғулот мақсади, мазмуни ҳамда талабаларнинг касбий тайёргарлигига мос қўллаш имкониятлари аниқлаштирилди ва ўқув жараёнига мақсадли интеграция қилиш механизмлари такомиллаштирилган;
фанлар интеграциясига асосланган такомиллаштирилган ТЕ ўқитиш методикасининг педагогик самарадорлиги мотивацион-қадриятли, когнитив, операцион-фаолиятли ва ахборот-технологик мезонлар бўйича тажриба ва назорат гуруҳлари натижаларини қиёслаш орқали аниқланди; 2023–2024-ўқув йили якунида тажриба гуруҳининг назорат гуруҳига нисбатан ўртача самарадорлиги 11,75% ни ташкил этди ҳамда гуруҳлар ўртасидаги фарқларнинг статистик аҳамиятлилиги Стюдент мезони билан тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ТЕ фанини фанлар интеграцияси асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш доирасида олинган тадқиқот натижалари қуйидаги йўналишларда амалиётга татбиқ этилди:
Тиббиёт электроникаси фанини талабаларга фанлар интеграцияси асосида ўқитиш бўйича ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш ва ўқитиш ҳолатини таҳлил қилишга оид тавсиялар “Тиббиёт электроникаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-1207-сон гувоҳномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида ТЕ фанини фанлар интеграцияси асосида ўқитишга хизмат қилувчи ўқув-методик таъминот бойитилган;
Тиббиёт электроникаси фанининг тузилиши, мазмуни ҳозирги замон тиббиёт техникаларининг долзарб йўналишларига оид мавзулар билан бойитилган ва такомиллаштиришга оид таклифлар “Тиббиёт электроникаси масалалар тўплами” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-1208-сон гувоҳномаси). Натижада, ТЕ фанига оид масалаларни фанлар интеграцияси асосида танлаш, тузиш ва ечиш, назарий билимларни ҳисоблаш ҳамда физик-электрон таҳлилга оид амалий кўникмалар билан боғлашга хизмат қилувчи ўқув-методик таъминот такомиллаштирилган;
ТЕ фанини фанлар интеграцияси асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг умумлашган моделига оид тавсиялар АМ-ПЗ-2019062031 “Ядро энергетикаси”, “Ядро тиббиёти ва технологияси”, “Радиация тиббиёти ва технологияси” фанлари бўйича бакалавр ва магистрлар учун мултимедиа дарсликларини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, 30.11.2024 й., 11-05-6896/04-сон далолатномаси). Натижада ТЕ фанини интегратив ўқитишда ўқув-методик таъминотни яратиш имконияти кенгайтирилган;
тиббиёт электроникаси фани замонавий мавзулар билан бойитилиб, инновацион технологиялар асосида ўқитишни амалга оширишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш методикасига оид таклифлар “Нур терапиясининг бинар технологияларини ривожлантириш бўйича тадқиқотлар, фотон-қамраш терапияси ва нейтрон қамраш терапияси” ҳамда “Фотонларнинг См, Гд, Ау, Би элементлари билан ўзаро таъсирида юзага келувчи иккиламчи заррачаларнинг характеристикаларини ўрганиш” доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, 30.11.2024 й., 11-05-6896/04-сон далолатномаси). Натижада тиббиёт электроникаси фанини интегратив ўқитишда ўқув-методик таъминотини яратиш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish