Кубаев Асалиддин Эсиргаповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббиётда математик моделлаштириш фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш, интеграция асосида таълим жараёнига тадбиқ қилиш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped5039.
Илмий раҳбар: Бозоров Эркин Хожиевич, физика-математика фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12. Tib.17.02. асосидаги бир марталик кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маттиев Илҳом Бегматдулобович, редагогика фанлари доктори профессор; Содиқов Илхом Исмаилович, физика-математика фанлари доктори, академик.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт олий таълим муассасаларида “Биология ва тиббиётда математик моделлаштириш” фанини умумкасбий ва мутахассислик фанлари билан интеграция қилган ҳолда ўқитишнинг илмий асосланган моделини ва методик тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Тиббиёт олий таълим муассасаларида “Биология ва тиббиётда математик моделлаштириш” фанини умумкасбий ва мутахассислик фанлари билан узвий боғлаш, мақсад–мазмун–метод–баҳолаш компонентларини тизимли ёндашув асосида ягона дидактик тизимга интеграцияловчи илмий-методик модел ишлаб чиқилган;
тиббиёт йўналишидаги талабаларда математик моделлаштириш компетенсияларини босқичма-босқич шакллантиришга йўналтирилган, реал тиббий-биологик жараёнларни акс эттирувчи амалий мазмундаги масалаларни танлаш, тузиш ва тизимлаштиришнинг мезонлари ҳамда типик масалалар мажмуаси илмий асосланган ҳолда ишлаб чиқилган;
“Биология ва тиббиётда математик моделлаштириш” фанини ахборот технологиялари, компютер симуляциялари ва амалий дастурий пакетлар билан уйғунлаштириб ўқитишнинг интерфаол дарс ссенарийлари, мустақил иш шакллари, мониторинг ва баҳолаш мезонларини қамраб олган методик тизими педагогик тажриба-синовлар асосида такомиллаштирилган;
бўлажак шифокорларнинг тиббиётда математик моделлаштириш бўйича билим, амалий кўникма ва қадрият-мотивацион таркибий қисмларини ифодаловчи касбий компетенсия тузилмаси, унинг босқичли даражалари, баҳолаш индикаторлари ва диагностика мезонлари тизими ишлаб чиқилиб, илмий жиҳатдан асосланган ҳолда аниқлаштирилиб, такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
тиббиёт олигоҳларида математик моделлаштириш дарсларида амалий мазмундаги масалаларни ўқитиш орқали талабаларни математик моделлаштириш кўникмаларини шакллантиришни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий таклифлар ҳамда тиббиётда математик моделлаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ёндашувлар, тиббий мазмундаги амалий масалалар тизими ва интеграциялашган ўқитиш модели асосида “Замонавий таълим усулларида математик моделлаштириш” ўқув қўлланмаси (Самарқанд давлат тиббиёт университети 2024-йил 29-февралдаги А/Ф 84-сон буйруғи асосида берилган Г/000228-2024 рақамли нашр рухсатномаси) ҳамда “Тиббиётда математик моделларни қуриш ва рақамли амалга ошириш” ўқув қўлланмаси (2024-йил 31-майдаги А/Ф 245-сон буйруғи асосида берилган Г/000275-2024 рақамли рухсатнома) яратилиб, “Биология ва тиббиётда математик моделлаштириш” фанини ўқитиш жараёнига татбиқ этилган; бу қўлланмалар орқали амалий мазмундаги масалалар, лойиҳавий дарслар ва АКТга асосланган методик тавсиялар таълим жараёнининг амалий йўналтирилганлигини таъминлашга хизмат қилган;
юқумли касалликлар, клиник ва демографик жараёнлар бўйича математик моделлар, амалий мазмундаги масалалар тизими ва интеграцион ёндашув 2020–2023-йилларга мўлжалланган АМ-ПЗ-2019062031-сонли “Ядро энергетикаси”, “Ядро медицинаси ва технологияси”, “Радиацион медицина ва технология” фанлари бўйича бакалавр ва магистрлар учун мултимедиали дарсликлар яратиш инновацион лойиҳасини амалга оширишда қўлланилган бўлиб (Низомий номида Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 20-ноябрдаги 11-05-6668/04-сонли маълумотномаси). Натижада тиббиёт таълимида математик моделлаштиришга оид мазмуннинг замонавий ўқув ресурсларига интеграциялашуви таъминланган;
тиббиётда математик моделлаштириш фанини ўқитишда амалий мазмундаги масалалардан фойдаланиш, дарсларни лойиҳалаштириш, ахборот-методик таъминот ва интерфаол технологияларни жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ўқув жараёнини такомиллаштиришда қўлланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетинминг 2024-йил 20-ноябрдаги 11-05-6668/04-сонли маълумотнома), натижада талабаларда математик моделлаштириш кўникмаларини ривожлантириш, амалий масалалар орқали касбий йўналтирилганликни кучайтириш имкониятлари кенгайтирилган.