Абдуллаева Дилдора Анваровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. «Техника олий таълим муассасалари талабаларини ахборот технологияларига оид компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси» (информатика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Ped11893.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Шодиев Ҳамза Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.31/2025 27.12.Т.01.03.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Махмудова Дилфуза Мелиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Каршиева Дилноза Уткиржоновна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасалари талабаларини ахборот технологияларига оид компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Техника олий таълим муассасалари талабаларининг ахборот технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришни мотивацион, модулли, фрилансерлик каби педагогик шартлари, интеллектуал фаолият босқичлари, фойдаланиладиган дидактик воситалар фаол ахборот алмашинувчи асинхрон таълим Реплит, CодеПен, Cодеспаcес, Гоогле Cолаб wеб-платформаларнинг дидактик имкониятларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанидан мантиқий, алгоритмик фикрлашини ва амалий лойиҳаларни тайёрлаш компетенетлигини ривожлантиришни ўқув-ташкилий тузилмаси, босқичлари методик таъминотли ахборот-таълим муҳити, таълим технологиялари асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси Флиппед cлассроом, СТЕАМ таълим технологиялари, консептуал ақлий схемалар, учлик методларининг ахборот технологиялар таълимига адаптив йўналтиришни ташкилий-тузилмавий моделини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
кредит-модул тизими шароитида техника олий таълим муассасалари талабаларининг ахборот технологияларга оид фанлардан мустақил таълими уч босқичли амалий топшириқлар, билимини тезкор диагностика қилиш Фаcе ИД тестлар ҳамда виртуал муҳитлар, таълим платформалар, булутли хизматларни дидактик имкониятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасалари талабаларини ахборот технологияларига оид компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
техника олий таълим муассасалари талабаларининг ахборот технологияларига оид компетентлигини ривожлантиришни мотивацион, модулли, фрилансерлик каби педагогик шартлари, интеллектуал фаолият босқичлари, фойдаланиладиган дидактик воситалар фаол ахборот алмашинувчи асинхрон таълим Реплит, CодеПен, Cодеспаcес, Гоогле Cолаб wеб-платформаларнинг дидактик имкониятларига устуворлик бериш асосида аниқлаштириш ҳамда талабаларнинг “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанидан мантиқий, алгоритмик фикрлашини ва амалий лойиҳаларни тайёрлаш компетенетлигини ривожлантиришни ўқув-ташкилий тузилмаси, босқичлари методик таъминотли ахборот-таълим муҳити, таълим технологиялари асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “3Д моделлаштириш” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 17-апрелдаги 02/01-01-266-сонли маълумотномаси). Натижада, “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси Флиппед cлассроом, СТЕАМ таълим технологиялари, консептуал ақлий схемалар, учлик методларининг ахборот технологиялар таълимига адаптив йўналтиришни ташкилий-тузилмавий моделини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан И-ХТ-0-19929-рақамли “Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш (математика, информатика)” мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 17-апрелдаги 02/01-01-266-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ахборот технологияларга оид компетентлигини ривожлантиришга эришилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси Флиппед cлассроом, СТЕАМ таълим технологиялари, консептуал ақлий схемалар, учлик методларининг ахборот технологиялар таълимига адаптив йўналтиришни ташкилий-тузилмавий моделини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “3Д моделлаштириш” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 17-апрелдаги 02/01-01-266-сонли маълумотномаси). Натижада, техника олий таълиммуассасалари талабаларининг мустақил таълимини самарали ташкил этиш ва баҳолаш ишларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish