Sayt test rejimida ishlamoqda

Исанова Дилфуза Турсуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туғиш ёшидаги аёллар сийдик йўллари инфекциялари қўзғатувчиларининг микробиологик тавсифи ва асосий токсономик белгилари ўзгарувчанлигининг хусусиятлари», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD⁄Tib235.
Илмий раҳбар: Азизов Юрий Далиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Абдулхалилова Гулнора Қудратуллаевна, тиббиёт фанлари доктори; Миралимова Шахло Миржамаловна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туғиш ёшидаги аёллар сийдик йўллари инфекциялари қўзғатувчиларининг микробиологик тавсифи ва асосий таксономик белгилари ўзгарувчанлиги хусусиятларини солиштирма баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғиш ёшидаги аёлларда кечадиган сийдик йўллари инфекциялари қўзғатувчилари штаммларининг патогенлигини баҳолашда сахароза ферментлаши ва гемолитик фаоллигининг ортиши хослиги асосланган;
сийдик йўли инфекциялари қўзғатувчилари штаммларининг адгезивлик даражаси ҳамда вирулентлиги касалликнинг истиқболдаги аҳамияти аниқланган;
ўткир ва сурункали сийдик йўли инфекциялари дифференциал ташхисотида сийдикнинг антиадгезив фаоллиги даражаси исботланган;
илк бор йирингли яллиғланиш жараёни ҳисобига тери аутомикрофлораси миқдорининг ортиши ўткир ва сурункали сийдик йўли инфекцияларида юзага келадиган организм дисбиози даражасига корреляцион боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туғиш ёшидаги аёллар сийдик йўллари инфекциялари қўзғатувчиларининг микробиологик тавсифи ва асосий таксономик белгилари ўзгарувчанлигининг хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
«Репродуктив ёшдаги аёлларда кечадиган сийдик йўллари инфекцияларида тери аутомикрофлорасини аниқлашнинг ташхисий қиймати» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 ноябрдаги 8н-д/256-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома асосида СЙИ ўткир ва сурункали кўринишларининг қўшимча микробиологик ташхис усули сифатида тери аутомикрофлорасини аниқлаш, бу усулдан касаллик сурункали кўриниши кечиш даражасини баҳолашнинг қўшимча ташхисий мезони сифатида фойдаланиш тавсия этилган;
туғиш ёшидаги аёллар сийдик йўллари инфекциялари қўзатувчиларининг микробиологик тавсифи ва асосий токсономик белгилари ўзгарувчанлигининг хусусиятларни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси, Андижон шаҳар Темир йўл тармоқ Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йилдан 22 майдаги 8н-з/80-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши репродуктив ёшдаги аёлларда кечадиган сийдик йўллари инфекцияларида касалликни микробиологик ташхислаш самарали тизими ишлаб чиқилиб, тери аутомикрофлорасини аниқлаш бутун организм меъёрий микрофлорасидаги ўзгаришлар йўланишини кўрсатиш орқали касалликни тўлиқ ташхислаш, даволаш тизимини баҳолаш, микробилогик ташхислаш вақтини камайтириш ҳамда сарфланадиган ортиқча иш вақтини тежашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish