Sayt test rejimida ishlamoqda

Асадуллаев Нуруллахон Сагдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида яшайдиган кекса ва қари ёшдаги беморларга стоматологик ёрдам кўрсатиш асослари», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib574.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Аветков Давид Соломонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Украина); Дўстмухамедов Махмуд Закирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Tokai Central Hospital (Япония).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: катта ва кекса ёшдаги беморларда антиоксидант фитовоситасидан фойдаланган ҳолда кенг тарқалган пародотитни даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғиз бўшлиғи аъзолари антиоксидант тизими кўрсаткичларининг бузилиши сабабли катта ва кекса ёшдаги беморларда КПО, CPITN ва РМА, ПИ кўрсаткичларининг кўтарилиши аниқланган;
кенг тарқалган пародонтит мавжуд беморларда оғиз бўшлиғи физик-кимёвий кўрсаткичларининг ёмонлашуви, минераллаш потенциалининг камайиши (Са, Р) ва оғиз суюқлиги липопереоксидация жараёнининг кўпайиши билан бирга кечиши, сўлак безлари ва антиоксидант тизимини стимуллаш кераклиги асосланган;
оғиз суюқлиги ЛПО (ДК, ТК, ОШ) липопериоксидация маҳсулотларининг камайтирувчи, антиоксидант тизим (СОД, КТ, МДА) активлигини оширишга ёрдам берувчи, антиоксидан активликка эга даволаш усулларининг перспектив турлари аниқланган;
катта ва кекса ёшдаги беморларда кенг тарқалган сурункали пародонтитни даволашда антиоксидант терапияни қўшиб олиб бориш CPITN, ПИ, OHI-S, РМА индексларининг аниқ ортиши, антиоксидант тизим кўрсаткичларининг (КТ, СОД, МДА) ортиши, ЛПО маҳсулотларининг (ДК, ТК, ОШ) камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Стоматологик касалликларни комплекс даволашда янги антиоксидант фитовоситасини қўлланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Катта ва кекса ёшдаги инсонларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликарини даволашда антиоксидант фитовоситасининг қўлланиши” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 апрелдаги 8н-р/112-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномаси кекса ёш гуруҳлардаги беморларда стоматологик касалликларни комплекс даволашда «Пародонфит»ни қўллаш даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
“Кекса ёшдагилар ва қарияларда стоматологик касалликлар профилактикаси ва даволаш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 апрелдаги 8н-р/113-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома кекса ва қари ёшдаги беморларда оғиз бўшлиғи касалликларини комплекс даволаш асосида ҳаёт сифатини яхшилаш ва муқобиллаштириш имконини берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Тошкент шаҳар 1-стоматология поликлиникаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли стоматология поликлиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 24 июндаги 8н-з/113-сон маълумотномаси). Татбиқ қилинган натижалар кенг тарқалган пародонтитни даволашда антиоксидантдан фойдаланиш стандарт терапияга нисбатан пародонтитнинг клиник ҳолати меъёрининг (26,46%га) ортишига, оғиз суюқлиги биокимёвий (36,29%га) ва физик-кимёвий кўрсаткичларни (24,58%га) яхшиланишига ва OHIP-49-RU индекси бўйича ҳаёт сифати 33,96%га оширишга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish