Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамраев Атаджан Каримовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Орол бўйи минтақасида силга қарши хизматни сил касаллигининг дорига бардошли шаклларининг тарқалганлигини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 14.00.33–жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib515

Илмий  маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Асадов Дамин Абдурахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 16.07.2013.Tib.19.01.

Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шарипова Мадина Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, Парпиева Наргиза Нусратовна, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади.

Қорақалпоғистон Республикасида сил касаллигининг дори воситаларига бардошли шаклларининг тарқалганлигини инобатга олган ҳолда силнинг дори воситаларига бардошли шаклларини аниқлаш ва даволаш усуллари самарадорлигини ошириш ҳамда силга қарши хизматни ташкил этиш бўйича самарали ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Диссертациянинг илмий янгилиги.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги сил бўйича мураккаб эпидемиологик вазият унинг дорига бардошли шакллари тарқалиш даражаси юқорилиги билан боғлиқ экани исботлаб берилган;

силнинг оилавий ўчоқлари узоқ муддат сақланиб қолишига сабаб бўладиган асосий омиллар ўчоқлардаги касаллик манбасининг дорига бардошлиги, санитар-гигиеник шароитларнинг қониқарсизлиги ва уларда олиб борилаётган профилактик ва соғломлаштириш тадбирларининг ташкилий жиҳатдан муайян вазиятга номутаносиблиги сабабли экани аниқланган;

силга чалинган беморлар даволаш жараёнини амбулатор шароитда ташкил қилишнинг маҳаллий шароитларга мослаштирилган ёндашувлари ишлаб чиқилган;

сил касаллигининг ДС ва ДБ шаклларига чалинган беморлар даволаш жараёнини амбулатор шароитда муваффақиятли ташкил қилиш мумкинлиги исботланган;

сил касаллигининг ДБ шаклларига чалинган беморларни аниқлашнинг молекуляр генетик усули “олтин стандарт” усули билан солиштириш негизида ташкилий жиҳатдан унинг Қорақалпоғистон шароитида қўллаш мумкинлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;

силнинг ДБ шаклига чалинган беморларни шифохонада даволаш жараёнида дорига бардошлик даражасининг ўсиши ва унинг шифохона ичи инфекцияси сифатида тарқалиши сил микобактериялари (СМБ) штаммлари генетик таҳлили асосида исботлаб берилган ва тиббиёт муассасалари ходимларига юқиш хавф омиллари аниқланган;

мавжуд силга қарши шифохона ўринлари қуввати эҳтиёждан ортиқлиги аниқланиб, силга қарши шифохоналар тармоғи ва улардаги ўринлар сонини оптималлаштириш зарурлиги исботланган;

аҳолига силга қарши ёрдам кўрсатишнинг ташкилий тамойилларини қайта кўриб чиқиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

    IV. Диссертациянингамалиётгажорийэтилганилмийнатижалари:

Силнинг дорига сезувчанлигини экспресс молекуляр тестни қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш алгоритми Қорақалпоғистон Республикаси даволаш профилактика муассасалари амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 16 январдаги 8к-2/39-сонли хати; Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосаси; Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 30 ноябрдаги 298-сонли буйруғи);

«Даволаш-профилактика муассасаларида силга қарши инфекцион назорат бўйича қўлланма» даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология муассасалари фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12.05.2012 йилдаги хулосаси); Бунинг натижасида сил касаллигининг беморлар ва тиббиёт ходимлари ўртасидаги шифохона ичи инфекцияси сифатида тарқалиш хавфини 40 фоизга камайтиришга эришилган;

сил касаллигини бирламчи тиббиёт бўғин муассасаларида барвақт аниқлаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар «Нафас йўллари касалликларига чалинган беморларни даволаш» мавзусидаги услубий қўлланма»га киритилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган (2010 йил 12 июль);

«Силга чалинган беморларни амбулатор шароитда даволаш учун танлаб олиш мезонлари» тўғрисидаги йўриқнома Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 3 февралдаги 39-сонли буйруғи билан 8 та туман ва шаҳар ҳудудидаги силга қарши ва бирламчи тиббий ёрдам муассасалари амалиётига жорий қилинган. Илмий натижаларнинг жорий этилиши сил касаллигини даволашга ихтисослашган шифохона ўринларини 25 фоизга қисқартирган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 16 январдаги 1/28-сонли хати);

«Сил касаллигининг дори воситаларига кўп бардошли шаклларини
 (СК-ДВКБ) даволашни ташкил қилиш бўйича қўшма консилиум тўғрисидаги Қоида», «Болалар ва ўсмирларда СК-ДВКБ шаклларини даволашни ташкил қилиш тўғрисидаги Қоида», «СК-ДВКБ шакллари билан даволанаётган беморларни амбулатор даволашга эрта чиқариш мезонлари тўғрисидаги Қоида», «СК-ДВКБ шаклларининг DOTS Плюс дастурида даволашни нохуш натижа билан якунлаган беморларни паллиатив даволаш бўлими тўғрисидаги Қоида» Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2.12.2011 йил 02 декабрдаги 299-сон буйруғи билан тасдиқланган ва ҳудуддаги даволаш-профилактик ва санитария-эпидемиология муассасалари фаолиятида қўлланилган;

«Силни барвақт аниқлаш ва амбулатор шароитларда даволашнинг умумлаштирилган тажрибаси, унинг ўчоқларини дорига бардошлик профилини инобатга олган ҳолда таснифлаш, силга чалинган беморларни паллиатив даволаш қоидаси» Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 24 октябрдаги «Силга қарши хизматни такомиллаштириш тўғрисида»ги 383-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish