Бердиёрова Нилуфар Бердиёр қизинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Глобаллашув даврида бўлажак педагогларнинг рақамли ижодкорлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Педагогика фанлари мисолида)”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped11946. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Халқаро Нордик университети.
Илмий раҳбар: Миралиева Дилафруз Тохировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори (DSc), доцент Эшонқулова Сурайё Исамиддиновна; педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Жулматова Саодат Журъатжон қизи.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагогларнинг рақамли ижодкорлигини ривожлантиришнинг глобаллашув даврида муҳим аҳамиятга эга эканлигини  ўрганиш ва рақамли ижодкорликка таъсир этувчи педагогик шарт-шароитларларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак педагогларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнида рақамли ижодкорликни ривожлантиришнинг психологик-педагогик шарт-шароитлари рақамли фаолиятга мотивацион тайёрликдан педагогик муаммони креатив англаш, оригинал рақамли ғоя яратиш, уни амалий педагогик маҳсулотга айлантириш ва натижани рефлексив такомиллаштиришга ўтиш механизмини муаммоли-рақамли топшириқлар, ижодий лойиҳалар, мултимодал контент ҳамда ҳамкорликдаги рақамли фаолият воситасида таъминлаш, мотивацион, когнитив, фаолиятли-креатив ва рефлексив ўзгаришларни касбий-педагогик вазифалар билан функсионал мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак педагогларнинг рақамли ижодкорлигини ривожлантириш модели педагогик муаммони аниқлаш, рақамли ахборотни танқидий қайта ишлаш, креатив ғоя генерацияси, рақамли педагогик маҳсулотни лойиҳалаш, амалий синовдан ўтказиш ва рефлексив коррексияга ўтиш босқичларининг узвийлигини рақамли лойиҳалаш, мултимодал таълим ресурслари, ҳамкорликдаги рақамли муҳит ҳамда сунъий интеллект воситалари орқали таъминлаш, мақсадли, методологик, мазмуний, жараёнли-технологик, рефлексив-диагностик ва натижавий компонентларнинг структуравий-функсионал алоқадорлиги асосида такомиллаштирилган;
глобаллашув даврида бўлажак педагогларнинг рақамли ижодкорлигини ривожлантириш методикаси репродуктив рақамли фаолиятдан педагогик муаммони мустақил англаш, рақамли ахборотни танқидий қайта ишлаш, муқобил ғояларни генерация қилиш, муаллифлик рақамли маҳсулотини яратиш ҳамда рефлексив такомиллаштиришга ўтиш жараёнини десигн-тҳинкинг элементлари, рақамли сторйтеллинг, лойиҳа ва медиа-топшириқлар, генератив сунъий интеллект ҳамда коллаборатив рақамли фаолият воситасида босқичли ташкил этиш, касбий-педагогик мазмун, креатив мустақиллик, рақамли этика ва рефлексив қайта алоқанинг функсионал бирлиги асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларнинг рақамли ижодкорлиги ривожланганлигини аниқлашнинг диагностик тизими оригиналлик, мослашувчанлик, рақамли-педагогик мақсадга мувофиқлик, креатив мустақиллик, рақамли маҳсулдорлик, рефлексивлик ва этик масъулият мезонларини кузатиладиган фаолият дескрипторлари орқали операционаллаштириш, креатив-рақамли топшириқлар, эксперт рубрикалари, электрон портфолио, ўзини ўзи ва ўзаро баҳолаш воситалари орқали жараён ҳамда якуний рақамли маҳсулот натижаларини комплекс баҳолаш, ривожланиш даражаларини дифференциал тавсифлаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув даврида бўлажак педагогларнинг рақамли ижодкорлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак педагогларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнида рақамли ижодкорликни ривожлантиришнинг психологик-педагогик шарт-шароитлари рақамли фаолиятга мотивацион тайёрликдан педагогик муаммони креатив англаш, оригинал рақамли ғоя яратиш, уни амалий педагогик маҳсулотга айлантириш ва натижани рефлексив такомиллаштиришга ўтиш механизмини муаммоли-рақамли топшириқлар, ижодий лойиҳалар, мултимодал контент ҳамда ҳамкорликдаги рақамли фаолият воситасида таъминлаш, мотивацион, когнитив, фаолиятли-креатив ва рефлексив ўзгаришларни касбий-педагогик вазифалар билан функсионал мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялар “Умумий педагогика” фанини ўқитиш жараёнига татбиқ этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 3-майдаги 3248-6569-ф731-954е-б7б2-3347-4742-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларда рақамли ижодий фикрлашни ривожлантириш, глобаллашув даврида рақамли касбий фаолиятни ташкил этиш ҳамда рақамли ижодий ҳамкорликка тайёрликни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари аниқланган.
бўлажак педагогларнинг рақамли ижодкорлигини ривожлантириш модели педагогик муаммони аниқлаш, рақамли ахборотни танқидий қайта ишлаш, креатив ғоя генерацияси, рақамли педагогик маҳсулотни лойиҳалаш, амалий синовдан ўтказиш ва рефлексив коррексияга ўтиш босқичларининг узвийлигини рақамли лойиҳалаш, мултимодал таълим ресурслари, ҳамкорликдаги рақамли муҳит ҳамда сунъий интеллект воситалари орқали таъминлаш, мақсадли, методологик, мазмуний, жараёнли-технологик, рефлексив-диагностик ва натижавий компонентларнинг структуравий-функсионал алоқадорлиги асосида такомиллаштирилган илмий таклифлар ИЛ-4821091548-сонли “Замонавий таҳдид ва даъватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онги шаклланишининг ижтимоий-маданий ва аксиологик асослари” (2024-2025й) мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида бажарилган ишлар мазмунини шакллантиришда қўлланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2026 йил 22 июндаги 04-11-14210-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг рақамли ижодкорлигини босқичма-босқич ривожлантириш, уларнинг касбий тайёргарлик даражасини аниқлаш ва баҳолашнинг педагогик имкониятлари кенгайтирилган.
глобаллашув даврида бўлажак педагогларнинг рақамли ижодкорлигини ривожлантириш методикаси репродуктив рақамли фаолиятдан педагогик муаммони мустақил англаш, рақамли ахборотни танқидий қайта ишлаш, муқобил ғояларни генерация қилиш, муаллифлик рақамли маҳсулотини яратиш ҳамда рефлексив такомиллаштиришга ўтиш жараёнини десигн-тҳинкинг элементлари, рақамли сторйтеллинг, лойиҳа ва медиа-топшириқлар, генератив сунъий интеллект ҳамда коллаборатив рақамли фаолият воситасида босқичли ташкил этиш, касбий-педагогик мазмун, креатив мустақиллик, рақамли этика ва рефлексив қайта алоқанинг функсионал бирлиги асосида такомиллаштирилган тавсиялар “Мактабгача таълим менежменти” ўқув ресурси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 5-январдаги 4893-1869-5б51-95ае-23c1-4418-0016-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу моделнинг амалий жорий этилиши бўлажак педагогларнинг рақамли ижодкорлигини ривожлантириш жараёни самарадорлигини сезиларли даражада оширди.
бўлажак педагогларнинг рақамли ижодкорлиги ривожланганлигини аниқлашнинг диагностик тизими оригиналлик, мослашувчанлик, рақамли-педагогик мақсадга мувофиқлик, креатив мустақиллик, рақамли маҳсулдорлик, рефлексивлик ва этик масъулият мезонларини кузатиладиган фаолият дескрипторлари орқали операционаллаштириш, креатив-рақамли топшириқлар, эксперт рубрикалари, электрон портфолио, ўзини ўзи ва ўзаро баҳолаш воситалари орқали жараён ҳамда якуний рақамли маҳсулот натижаларини комплекс баҳолаш, ривожланиш даражаларини дифференциал тавсифлаш асосида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар  Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Жиззах телерадиокомпанияси” телеканалида эфирга узатилган “Диёр янгиликлари” кўрсатуви мазмунида баён этилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Жиззах вилояти телерадиокомпанияси” давлат муассасасининг 2026-йил 11-сентябрдаги №676/13-10-сонли маълумотномаси). Натижада, рақамли ижодкорликни баҳолашнинг кўп мезонли диагностик инструментарийси ишлаб чиқилди ва бўлажак педагогларнинг рақамли-ижодий компетенсияларини обектив мониторинг қилишнинг илмий-амалий ечимлари асосланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish