Бадриддинова Дилноза Нажмиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Халқ мақоллари асосида ўқувчиларнинг ахлоқий тарбиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
     Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8618.
     Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
     Илмий раҳбар:  Ширинов Музаффар Кучарович,  педагогика фанлари доктори, профессор.
     ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01.
     Расмий оппонентлар: Матчонов Сафо Муродович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Анарбекова Айжан Азизбек қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори доктори (PhD), доцент.
     Етакчи ташкилот: сифатида Бухоро давлат педагогика институти.
     Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади 5–6-синф адабиёт дарсларида халқ мақоллари асосида ўқувчиларнинг ахлоқий тарбиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
адабиёт дарсларида халқ мақоллари воситасида ўқувчиларнинг ахлоқий тарбиясини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари мақол мазмунидаги ахлоқий қадриятларни семантик декодлаш - аксиологик англаш - шахсий позициялаш - хулқий интернализация жараёнлари орқали ўзлаштириш, уларни этнопедагогик контент, қадриятли-консептуал топшириқлар ва рефлексив вазиятлар билан уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
халқ мақоллари асосида ўқувчиларнинг ахлоқий тафаккурини ривожлантириш методикаси муаммоли-эвристик вазиятларда ахлоқий зиддиятни идентификациялаш, муқобил қарорларни генерациялаш, уларнинг ижтимоий-ахлоқий оқибатларини прогнозлаш ҳамда шахсий позицияни аргументлаш жараёнларини диалогик интеракция, ахлоқий дилемма, cасе-студй, дебат ва креатив интерпретация воситалари орқали ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ахлоқий тарбиясини ривожлантириш модели мақол мазмунини идрок этишдан қадриятни шахсий тажрибага кўчиришгача бўлган когнитив идентификация - аффектив резонанс - аксиологик танлов - хулқий проексиялаш - рефлексив коррексия механизмини изчил фаоллаштириш, моделнинг мотивацион-аксиологик, когнитив-интерпретатив, фаолиятли-трансформатив ва рефлексив-регулятив компонентларини функсионал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ахлоқий ривожланганлиги ва ижодий ташаббускорлигини баҳолашнинг диагностик тизими ахлоқий мазмунни талқин қилиш, қадриятли қарор қабул қилиш, хулқий стратегияни танлаш, ижодий ечим таклиф этиш ва ўз фаолиятини рефлексив бошқаришни кузатиладиган дескрипторлар ва индикаторларга операционаллаштириш, диагностик кейслар, кузатув протоколлари, рубрикалар, рефлексив портфолио ҳамда ўз-ўзини баҳолаш шкалаларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Адабиёт дарсларида халқ мақоллари асосида ўқувчиларнинг ахлоқий тарбиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
адабиёт дарсларида халқ мақоллари воситасида ўқувчиларнинг ахлоқий тарбиясини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари мақол мазмунидаги ахлоқий қадриятларни семантик декодлаш - аксиологик англаш - шахсий позициялаш - хулқий интернализация жараёнлари орқали ўзлаштириш, уларни этнопедагогик контент, қадриятли-консептуал топшириқлар ва рефлексив вазиятлар билан уйғунлаштириш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар  “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сон буйруғи, № 321951 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, халқ оғзаки ижоди намуналари асосида ўқувчиларни ахлоқий руҳда тарбиялашга доир адабиёт дарслари самарадорлиги ортишига эришилган; 
халқ мақоллари асосида ўқувчиларнинг ахлоқий тафаккурини ривожлантириш методикаси муаммоли-эвристик вазиятларда ахлоқий зиддиятни идентификациялаш, муқобил қарорларни генерациялаш, уларнинг ижтимоий-ахлоқий оқибатларини прогнозлаш ҳамда шахсий позицияни аргументлаш жараёнларини диалогик интеракция, ахлоқий дилемма, cасе-студй, дебат ва креатив интерпретация воситалари орқали ташкил этиш асосида такомиллаштириш бўйича олинган хулосалар “Халқ педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 27-апрелдаги № 0136-сон буйруғи, № 3571-5569-эф4с-7е7б-а824-3520-6104 рақамли нашр рухсатномаси).  Натижада, ўқувчиларининг ижодий фаолияти ривожлантирилган ва уни баҳолашнинг миллий тизимини такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларнинг ахлоқий тарбиясини ривожлантириш модели мақол мазмунини идрок этишдан қадриятни шахсий тажрибага кўчиришгача бўлган когнитив идентификация - аффектив резонанс - аксиологик танлов - хулқий проексиялаш - рефлексив коррексия механизмини изчил фаоллаштириш, моделнинг мотивацион-аксиологик, когнитив-интерпретатив, фаолиятли-трансформатив ва рефлексив-регулятив компонентларини функсионал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялар мактаблар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 18-июлдаги 01/11-6-465-сон маълумотномаси). Натижада, мақоллар орқали ўқувчиларнинг ахлоқий тарбиясини амалга оширишнинг дидактик таъминоти диагностик-кузатув воситалари, ўз-ўзини баҳолаш мезонлари асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ахлоқий ривожланганлиги ва ижодий ташаббускорлигини баҳолашнинг диагностик тизими ахлоқий мазмунни талқин қилиш, қадриятли қарор қабул қилиш, хулқий стратегияни танлаш, ижодий ечим таклиф этиш ва ўз фаолиятини рефлексив бошқаришни кузатиладиган дескрипторлар ва индикаторларга операционаллаштириш, диагностик кейслар, кузатув протоколлари, рубрикалар, рефлексив портфолио ҳамда ўз-ўзини баҳолаш шкалаларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари  агентлигининг ёшлар таълим-тарбиясини янада мустаҳкамлашга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари  агентлигининг  2026-йил 2-февралдаги 1-13-21-672-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган методик тавсиялар асосида халқ мақолларидан фойдаланишга йўналтирилган интеграциялашган машғулотлар тизими ҳамда ижодий ташаббускорликни баҳолаш мезонлари амалиётга татбиқ этилиб, ёшлар таълим-тарбиясини ташкил этиш самарадорлигини оширишга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish