Мухаммадиева Дилнавоз Дилшод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Физика фанини ўқитишда ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг инновацион усуллари” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped5075.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти.
Илмий раҳбар: Нуриллаев Бобомурот Нажмитдинович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.FM.04.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган Бирмарталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Курбанов Мирзааҳмад, педагогика фанлари доктори, профессор; Тиллабоев Азлархон Магбархонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади физика дарсларида ўқувчиларни инновацион усуллар ёрдамида касбга йўналтириб ўқитиш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларни компетенсиявий ёндашув асосида касбга йўналтириб ўқитишнинг дидактик шарт-шароитлари физика таълимида касбий дунёқараш, касбий тафаккур, фанлараро интеграция, СТЕАМ ёндашуви, замонавий касблар талаблари, меҳнат бозори эҳтиёжлари, педагогик-психологик хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган;
физика ўқитишда касбий мазмундаги масалалар, намойиш тажрибалари, СТЕАМ ёндашувига асосланган лойиҳа ишлари касбий йўналтирилган методик воситалар сифатида танлаб олиниб, уларнинг дидактик-методик имкониятлари “Касбий контекстда физик муаммоларни моделлаштириш ва таҳлил қилиш”нинг 6 босқичли усули, намойиш тажрибаларини ўтказишнинг “3Қ” методи ва лойиҳа ишларини ўтказишнинг ишлаб чиқилган методикаси асосида такомиллаштирилган;
физика ўқитишда ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг педагогик модели компетенсиявий, фаолиятга асосланган, интегратив, инновацион ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосида касбий мазмундаги масалалар, намойиш тажрибалари, СТЕАМ лойиҳалари, амалий-интеграл тўгарак машғулотлари ҳамда рефлексив фаолиятни ўзаро интеграциялаш орқали ишлаб чиқилган;
ўқувчиларнинг касбга йўналтирилганлик даражасини баҳолаш тизими интеллектуал, технологик, коммуникатив ва рефлексив мезонлар, уларга мос кўрсаткичлар ҳамда юқори, ўрта ва қуйи даражаларни белгилаш асосида такомиллаштирилган, ишлаб чиқилган методиканинг педагогик самарадорлигини тажриба ва назорат гуруҳлари натижаларини математик-статистик таҳлил қилиш орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида физика фанини ўқитишда ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларни касбга йўналтириб ўқитишда физика таълимида касбий дунёқараш, касбий тафаккур, фанлараро интеграция, СТЕАМ ёндашуви, замонавий касблар талаблари, меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда педагогик-психологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда компетенсиявий ёндашув талаблари асосида касбга йўналтириб ўқитишнинг дидактик шарт-шароитларига доир маълумотлар бўлажак физика ва астрономия фани ўқитувчиларини тайёрлашга мўлжалланган “СТЕАМ таълим тизимида физика ва астрономияни ўқитиш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 25-мартдаги 8/3.1-сонли қарори). Натижада, бўлажак физика фани ўқитувчиларида физика фанини касбга йўналтириб ўқитишга доир назарий ва услубий асосларини ўрганиш, СТЕАМ ёндашуви ва фанлараро интеграцияни амалиётда қўллаш бўйича методик тайёргарлик даражаси ошган.
физика ўқитишда касбий мазмундаги масалалар, намойиш тажрибалари ва СТЕАМ ёндашувига асосланган лойиҳа ишларини касбий йўналтирилган методик воситалар сифатида танлаб олиш ҳамда уларнинг дидактик-методик имкониятларини “Касбий контекстда физик муаммоларни моделлаштириш ва таҳлил қилиш”нинг 6 босқичли усули, намойиш тажрибаларини ўтказишнинг “3Қ” методи ва лойиҳа ишларини ўтказишнинг ишлаб чиқилган методикаси асосида такомиллаштиришга доир маълумотлар ЎзПФИТИ томонидан 2019-2023 йилларда бажарилган И-ОТ-2019-8-сонли “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учун янги авлод электрон ўқув-методик қўлланмаларини яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион лойиҳа доирасидаги электрон ўқув-методик материалларни такомиллаштиришда фойдаланилган (Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 15-январдаги 01/15-09/07-сонли маълумотномаси). Натижада, физика фанининг назарий мазмунини реал касбий фаолият билан боғлаш, ўқувчиларда физик муаммоларни моделлаштириш, таҳлил қилиш ва амалий ечим ишлаб чиқиш кўникмаларини шакллантириш имкониятлари кенгайтирилган;
физика ўқитишда ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг компетенсиявий, фаолиятга асосланган, интегратив, инновацион ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган ҳамда касбий мазмундаги масалалар, намойиш тажрибалари, СТЕАМ лойиҳалари, тўгарак машғулотлари ва рефлексив фаолиятнинг ўзаро интеграциялашувига асосланган педагогик модели бўлажак физика ва астрономия фани ўқитувчиларини тайёрлашга мўлжалланган “СТЕАМ таълим тизимида физика ва астрономияни ўқитиш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 25-мартдаги 8/3.1-сонли қарори). Натижада, бўлажак физика ва астрономия ўқитувчиларида касбга йўналтирувчи воситалар ва тўгарак машғулотларини ягона методик тизим асосида ташкил этиш, ўқувчиларнинг касбий қизиқиши, амалий фаолияти ҳамда ўз фаолиятини рефлексив баҳолаш кўникмаларини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
ўқувчиларнинг касбга йўналтирилганлик даражасини аниқлашга мўлжалланган интеллектуал, технологик, коммуникатив ва рефлексив мезонлар, уларга мос кўрсаткичлар, диагностик топшириқлар ҳамда юқори, ўрта ва қуйи даражаларни белгилашга доир методик тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2024-2025 йилларда бажарилган АЛ-662204339-сонли “Мактаб ўқувчиларидаги иқтидорни ва касбий қизиқишни онлайн аниқлашга қаратилган психодиагностик дастурий таъминотни яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 18-декабрдаги 04/11-30116-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг касбий қизиқиши ва индивидуал мойилликларини мезонлар асосида аниқлаш, диагностика натижаларини даражалар бўйича тизимлаштириш ҳамда касбий йўналтиришга доир методик тавсияларни ишлаб чиқиш имконияти кенгайтирилган.