Ҳасанова Суманбар Ҳамроқуловнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли платформалар интеграцияси асосида талабаларда форсайт компетентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Ped1563.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2026.26.08.Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Саъдуллаева Шахло Азимбаевна, физика – математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли платформалар интеграцияси, хусусан, “ИНФОРСИГҲТ” платформасининг сунъий интеллект, тест-статистика, чат-коммуникация, Телеграм бот ва электрон ўқув ресурслари билан интеграциялашган имкониятлари асосида талабаларда форсайт компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда форсайт компетенсияларни ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари рақамли платформалар интегратив моделларини интердиссиплинар контекстда ахборотлар кесишуви бўйича педагогик архитектура ва мурожаатлар шаффоф таҳлилида модификациялаш асосида очиб берилган;
рақамли платформалар интеграцияси асосида форсайт компетенсияларни ривожлантиришнинг педагогик стратегиялари касбий маълумотлар базасида прогностик қарорга йўналтирувчи академик функсияларни талабалар ўзлаштириш интервалларига кўра даражалаш асосида такомиллаштирилган;
форсайт компетенсияларини ривожлантиришда рақамли платформалар интеграцияси талабаларнинг академик прогноз ва ностандарт вазиятлар таҳлилига йўналтирилган стратегик фаолияти диагностикасини таълим натижаларига мос дифференциал мақбуллаштириш орқали таъминланиши асослаб берилган;
форсайт компетенсияларни ривожлантиришда интегратив рақамли платформаларидан фойдаланиш технологиялари ахборот контентлари билан ишлаш, ўзгарувчан жараёнларга мослашиш каби ҳаракатлар тизимини мустақил таълим топшириқлари бўйича индивидуал таълим траекториясида реал вақт режимида персонал белгилаш асосида такомиллаштирилган;
форсайт компетенсияларни ривожлантиришда интегратив рақамли платформаларидан фойдаланиш самарадорлиги аналитик таҳлил, прогностик қарор, стратегик режа кўникмаларини имитацион жараён ва амалий тажрибалар муҳитида интенсив ривожлантиришни дастурий таъминлаш ҳамда эргономик ташкил этиш орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли платформалар интеграцияси асосида талабаларда форсайт компетентлигини ривожлантириш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда форсайт компетенсияларни ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари рақамли платформалар интегратив моделларини интердиссиплинар контекстда ахборотлар кесишуви бўйича педагогик архитектура ва мурожаатлар шаффоф таҳлилида модификациялашга оид тавсиялари “Информатика ўқитиш методикаси” дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи билан тасдиқланган 461298-рақамли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида информатика ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида форсайт компетентликни ривожлантиришга оид назарий-методик асослар такомиллаштирилган.
рақамли платформалар интеграцияси асосида форсайт компетенсияларни ривожлантиришнинг педагогик стратегиялари касбий маълумотлар базасида прогностик қарорга йўналтирувчи академик функсияларни талабалар ўзлаштириш интервалларига кўра даражалашга оид тавсиялари “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғи билан тасдиқланган 537455-рақамли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг эҳтимоллик-статистик моделлаштириш, прогнозлаштириш ва форсайт ссенарийларининг юзага келиш эҳтимолини баҳолашга оид билим ва кўникмалари такомиллаштирилган.
форсайт компетенсияларини ривожлантиришда рақамли платформалар интеграцияси талабаларнинг академик прогноз ва ностандарт вазиятлар таҳлилига йўналтирилган стратегик фаолияти диагностикасини таълим натижаларига мос дифференциал мақбуллаштириш орқали таъминланишга доир таклифлари “Туризмда рақамли технологиялар” дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 10-апрелдаги 7766-9669-д910-74cа-6421-0701-7936-рақамли маълумотномаси). Натижада, олий таълимда рақамли ўқув-методик комплексларни лойиҳалаш жараёнида форсайт компетентликни ривожлантиришга йўналтирилган компютерли моделлаштириш воситаларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган;
форсайт компетенсияларни ривожлантиришда интегратив рақамли платформаларидан фойдаланиш технологиялари ахборот контентлари билан ишлаш, ўзгарувчан жараёнларга мослашиш каби ҳаракатлар тизимини мустақил таълим топшириқлари бўйича индивидуал таълим траекториясида реал вақт режимида персонал белгилашга доир таклифлари ИЛ - 4821091548 - сонли “Замонавий таҳдид ва даъватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онги шаклланишининг ижтимоий - маданий ва аксиологик асослари” фундаментал лойиҳасининг методик мазмунини шакллантиришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг 2026-йил 1-июндаги 04/11-12836-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълимда рақамли ўқув-методик комплексларни яратиш жараёнида форсайт методлари ва рақамли платформаларнинг интеграциялашган ҳолда қўлланилиши таъминланган ҳамда “ИНФОРСИГҲТ” платформаси орқали талабаларнинг лойиҳа фаолиятини ташкил этиш имкониятлари кенгайтирилган.