Идиева Гулчеҳра Изомовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ““4К” модели орқали бошлангʻич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошлангʻич таълим).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Ped12015.
Илмий раҳбар: Саидова Моҳинур Жонпўлатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01.
Расмий оппонентлар:  Юлдашева Дилором Нигматовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Исроилова Руҳшона Суннатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
  Етакчи ташкилот. Урганч давлат педагогика институти.
  Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим тизимида “4К” модели орқали бошлангʻич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятларини аниқлаш, илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“4К” модели орқали бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятини ривожлантиришнинг фанлараро мазмунни ижодий фаолиятга кўчириш, топшириқларни мураккаблик даражасига кўра дифференциаллаштириш, эвристик изланиш ва оригинал ечим яратишни фаоллаштиришга доир дидактик имкониятлари ўқувчини тайёр билимни такрорлашдан мустақил ғоя яратиш фаолиятига изчил олиб ўтиш эҳтиёжи билан боғлиқ ҳолда репродуктив, продуктив, реконструктив, модификацион ва ижодий фаолиятнинг босқичли алмашинуви асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятини “4К” модели орқали ривожлантириш методикаси анъанавий топшириқларнинг ахборотни тайёр шаклда ўзлаштириш билан чекланишига муқобил равишда, матн, тасвир, овоз ва рақамли маълумотларни ўзаро боғлаб англаш, қайта талқин қилиш, янги ғояни илгари суриш ва ечимни асослаш жараёнларида ўқувчиларнинг когнитив мослашувчанлигини фаоллаштириш ҳамда имитацион фаолиятни режалаштириш, кузатиш, таҳлил ва рефлекция билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятини ривожлантириш модели “4К” компонентларини алоҳида шакллантириш натижасида юзага келадиган мазмуний узилишларни бартараф этиш мақсадида, метакогнитив бошқарув асосида СТЕАМ ва портфел технологияларини миндмап, Тҳинк-Паир-Шаре ҳамда аквариум методлари билан диверсификациялашган яхлит тизимга бирлаштириш, ўқувчининг мустақил фикрлаши, ҳамкорликда ғоя яратиши ва ўз фаолиятини бошқаришини изчил қўллаб-қувватлаш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятини ривожлантириш самарадорлиги ижодий ўсишнинг жараёнли динамикасини анъанавий якуний баҳолашда тўлиқ акс эттириб бўлмаслиги сабабли, мотивацион, когнитив ва рефлексив мезонларни ташаббускорлик, оригинал ғоя яратиш, вариатив ечим топиш ва ўз фаолиятини таҳлилий баҳолаш индикаторлари ҳамда ривожланиш даражалари билан мезонли мониторинг асосида уйғунлаштириш орқали оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “4К” модели орқали бошлангʻич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида: 
“4К” модели орқали бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятини ривожлантиришнинг фанлараро мазмунни ижодий фаолиятга кўчириш, топшириқларни мураккаблик даражасига кўра дифференциаллаштириш, эвристик изланиш ва оригинал ечим яратишни фаоллаштиришга доир дидактик имкониятлари ўқувчини тайёр билимни такрорлашдан мустақил ғоя яратиш фаолиятига изчил олиб ўтиш эҳтиёжи билан боғлиқ ҳолда репродуктив, продуктив, реконструктив, модификацион ва ижодий фаолиятнинг босқичли алмашинуви асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда тарбия” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сонли буйруғи, 194-141-сон гувоҳномаси). Натижада бошлангʻич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятини ривожлантиришнинг педагогик, дидактик ва психологик имкониятлари илмий жиҳатдан асосланди, унинг самарадорлигини таъминловчи зарур педагогик шарт-шароитлар аниқланди ҳамда “4К” модели асосида таълим жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилувчи илмий-методик ёндашувлар амалиётга жорий этилди.
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятини “4К” модели орқали ривожлантириш методикаси анъанавий топшириқларнинг ахборотни тайёр шаклда ўзлаштириш билан чекланишига муқобил равишда, матн, тасвир, овоз ва рақамли маълумотларни ўзаро боғлаб англаш, қайта талқин қилиш, янги ғояни илгари суриш ва ечимни асослаш жараёнларида ўқувчиларнинг когнитив мослашувчанлигини фаоллаштириш ҳамда имитацион фаолиятни режалаштириш, кузатиш, таҳлил ва рефлекция билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда тарбия” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 26-май 11-05-3121/04-сонли маълумотномаси). Натижада “4К” модели асосида бошлангʻич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятини ривожлантириш бўйича методик ишлар такомиллаштирилди, таълим жараёнида турли маълумот турларини (матн, тасвир, овоз ва рақамли) биргаликда қўллаш ҳамда таҳлил қилиш асосида ўқувчиларнинг ижодий ва фикрлаш фаолияти ривожлантирилди.
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятини ривожлантириш модели “4К” компонентларини алоҳида шакллантириш натижасида юзага келадиган мазмуний узилишларни бартараф этиш мақсадида, метакогнитив бошқарув асосида СТЕАМ ва портфел технологияларини миндмап, Тҳинк-Паир-Шаре ҳамда аквариум методлари билан диверсификациялашган яхлит тизимга бирлаштириш, ўқувчининг мустақил фикрлаши, ҳамкорликда ғоя яратиши ва ўз фаолиятини бошқаришини изчил қўллаб-қувватлаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда тарбия” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сонли буйруғи, 194-141-сон гувоҳномаси). Натижада, “4К” модели асосида яратилган методик модел такомиллаштирилди, унда СТЕАМ ва портфел технологиялари ҳамда интерактив методлар интеграцияси орқали бошлангʻич синф ўқувчиларининг ижодий қобилияти, шунингдек креативлик, танқидий фикрлаш, мулоқот ва ҳамкорлик кўникмалари ривожлантирилди.
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятини ривожлантириш самарадорлиги ижодий ўсишнинг жараёнли динамикасини анъанавий якуний баҳолашда тўлиқ акс эттириб бўлмаслиги сабабли, мотивацион, когнитив ва рефлексив мезонларни ташаббускорлик, оригинал ғоя яратиш, вариатив ечим топиш ва ўз фаолиятини таҳлилий баҳолаш индикаторлари ҳамда ривожланиш даражалари билан мезонли мониторинг асосида уйғунлашуви “Бошланғич таълимда тарбия” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 26-май 11-05-3121/04-сонли маълумотномаси). Натижада, “4К” модели орқали бошлангʻич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятини ривожлантириш методикаси таъминловчи баҳолаш мезонлари ва кўрсаткисҳларини орқали ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини баҳоланилишини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish