Sayt test rejimida ishlamoqda

Тахирова Камолахон Аброровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта оғирликдаги тарқоқ пародонтитни ташхислаш ва даволашда замонавий ёндашув», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib501.
Илмий раҳбар: Камилов Ҳайдар Позилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Герасимова Лариса Павловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.И.Евдокимов номидаги Москва давлат стоматология университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тарқоқ пародонтитнинг ташхисотини мукаммаллаштириш орқали даволаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрта оғирликдаги сурункали тарқоқ пародонтитга эга беморларда реал вақтдаги полимераза занжир реакцияси ёрдамида пародонтопатоген микрофлоранинг миқдори ва сифат таркиби аниқланган;
фотодинамик терапиянинг анаэроб микроблар ҳамда факультатив флора миқдорини камайтириши натижасида оғиз бўшлиғи дисбиотик бузилишларини бартараф этишдаги ижобий хусусияти асослаб берилган;
фотодинамик терапия ва гомеопатик даволаш тизимини мажмуавий қўлланилишида периферик микроциркуляция фаол ва пассив модуляция кўрсаткичларини фаолашувига олиб келиши, бунинг оқибатида яллиғланиш жараёнлари бартараф этилиши исботланган;
тарқалган пародонтитни даволашда қўлланилган комплекс пародонтал индекс кўрсаткичлари ПМА, КПИ ишонарли равишда яхшиланиши, пародонт тўқимаси регенератор хусусиятларига ижобий таъсири асослаб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрта оғирликдаги тарқоқ пародонтитни ташхислаш ва даволашда замонавий ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ўрта оғирлик даражасидаги сурункали умумий пародонтит ташхислашда пародонтопатоген микроорганизмларнинг миқдор ва сифат таркибини ўрганиш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 16 июндаги 8н-р/192-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма аҳоли орасида ўрта оғирлик даражасидаги сурункали умумий пародонтит ташхисотида пародонтопатоген микроорганизмларнинг миқдор ва сифат таркибини ташхислаш, самарали даволаш учун аниқ ҳаракатлар режасини тузиш тизимини такомиллаштириш имконини берган;
«Умумий пародонтитнинг яллиғланиш жараёнларини гомеопатик даволаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 16 июндаги 8н-р/192-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма умумий пародонтит яллиғланиш жараёнларининг гомеопатик даволаш тизимини яратиш имконини берган;
ўрта оғирликдаги тарқоқ пародонтитни ташхислаш ва даволашда замонавий ёндашув бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институти Терапевтик стоматология поликлиникаси, Самарқанд вилояти стоматологик поликлиникалари, Республика соғлиқни сақлаш вазирлигининг стоматология поликлиникаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 16 июндаги 8н-р/192-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши клиник-микробиологик ва ЛДФ-метрик кўрсаткичларнинг ўрганилишида ҳолатнинг меъёр даражасигача яxшиланиши, даволаш муддатлари ва касаллик рецидивларининг сонини қисқариши, ремиссия вақтини узайтириш, профилактик ёрдам сифатини ошириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish