Кадирова Машхура Мирзаакбаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида талабаларнинг оғзаки нутқини шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped1192.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ориентал университети.
Илмий раҳбар: Шукуров Ёркин Алиджанович, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ориентал университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.36.01.
Расмий оппонентлар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қодирова Камола Салиховна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Оʻзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак араб тили ўқитувчиларининг оғзаки нутқини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак араб тили ўқитувчиларининг оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантириш жараёни лингвопсихологик, психолингвистик, социолингвистик ва лингводидактик ёндашувлар интеграцияси асосида коммуникатив вазиятлар, интерфаол мулоқот ҳамда касбий йўналтирилган нутқ фаолияти орқали диалогик ва монологик нутқни ривожлантиришнинг педагогик-дидактик имкониятлари илмий жиҳатдан асослаб берилган;
бўлажак араб тили ўқитувчиларининг оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантиришда коммуникатив-ситуатив метод “вазият – мулоқот – нутқий ҳаракат – таҳлил – мустақил қўллаш” кетма-кетлигига асосланган реал коммуникатив муҳит, ролли диалоглар, муаммоли нутқий топшириқлар ҳамда касбий-педагогик фаолият элементларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак араб тили ўқитувчиларининг оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантириш методикаси фонетик, лексик, грамматик, коммуникатив ҳамда касбий-педагогик машқларни “тинглаб тушуниш – диалогик мулоқот – монологик баён – рефлексив таҳлил – мустақил нутқий фаолият” босқичлари билан ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак араб тили ўқитувчиларининг оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантириш модели коммуникатив-фаолиятли, лингвосоциокултурологик ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосида таск-басед леарнинг, муаммоли таълим, лойиҳа методи, кейс-стади ҳамда интерфаол педагогик технологияларни касбий-педагогик нутқий вазиятлар билан интеграциялаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Араб тиӏини οърганайοтган таӏабаӏарнинг тингӏаб тушуниш кοъникмаӏарини ривοжӏантириш мавзуси тадԛиԛи жарайοнида эришиӏган иӏмий натижаӏари асοсида:
олий таълим муассасаларида бўлажак араб тили ўқитувчиларининг оғзаки нутқини шакллантиришга коммуникатив ёндашувнинг методик асослари ишлаб чиқилиб, унда диалогик ва монологик нутқни ривожлантириш, тинглаб тушуниш, нутқий вазиятлар асосида мулоқотга киришиш ҳамда нутқ фаолиятини шакллантиришнинг дидактик имкониятлари интерфаол, ситуацион ва коммуникатив методлар интеграцияси асосида ёритилган хулосалардан “Тил ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланманинг назарий қисмини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 14-мартда берилган № 9858-6569-б59ф-9992-а5c4-4768-0621-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мазкур ўқув қўлланманинг бўлажак араб тили ўқитувчиларида оғзаки нутқ компетенсиясини шакллантиришга оид назарий мазмуни такомиллаштирилган;
бўлажак араб тили ўқитувчиларининг оғзаки нутқини ривожлантиришга қаратилган методик таъминот коммуникатив вазиятлар, аутентик диалоглар ҳамда аудиовизуал материаллар асосида ишлаб чиқилган хулосалардан “Оғзаки нутқ амалиёти” номли ўқув қўлланма мазмунини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 26-мартда берилган №7039-6969-c522-6257-38c5-2607-4706-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг оғзаки нутқини ривожлантиришга хизмат қилувчи аудиовизуал ва коммуникатив топшириқлар тизими билан бойитилган;
турли нутқий вазиятлар, касбий коммуникатив топшириқлар ҳамда диалогик ва монологик машқлар асосида бўлажак араб тили ўқитувчиларининг оғзаки нутқ компетенсиясини босқичма-босқич ривожлантиришга қаратилган машқлар тизими ишлаб чиқилганлиги натижалари “Араб тили: оғзаки нутқ амалиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 8-октябрдаги 55218-рақамли гувоҳномаси). Натижада унинг амалий қисми талабалар оғзаки нутқини ривожлантиришга хизмат қилувчи интерфаол машқлар ва коммуникатив топшириқлар тизими билан бойитилган;
олий таълим муассасаларида араб тилини ўқитишнинг информатив, репродуктив ва продуктив босқичлари асосида бўлажак араб тили ўқитувчиларининг оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришга мўлжалланган методик тизим ишлаб чиқилиб, унда тинглаб тушуниш, эркин фикр билдириш, диалог қуриш ва монологик нутқни ривожлантиришга қаратилган топшириқлар аудиовизуал воситаларнинг намойишдан олдинги, намойиш жараёнидаги ва намойишдан кейинги босқичлари асосида ташкил этилган хулосалардан “Араб тили”, “Араб тилида оғзаки нутқ амалиёти” ҳамда “Асосий шарқ тили” фанларининг намунавий ва ишчи дастурларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 26-мартда берилган №7039-6969-c522-6257-38c5-2607-4706-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак араб тили ўқитувчиларининг оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи методик тизим амалиётга жорий этилган.