Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонов Анвар Ахмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспериментал остеопорозда кальций органик бирикмалар фармакотерапиясининг типологик хусусиятлар билан боғлиқлиги», 14.00.17–Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib675.
Илмий раҳбар: Саидов Саидамир Аброрович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Хакимов Зиёвуддин Зайнутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аминов Солохидин Джураевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалар кимёси институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метаболик ўзгаришларни қиёсий солиштириш ҳамда эспериментал остеопорозда кальцийнинг органик бирикмаларини аҳамиятини такомиллаштиришдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажрибавий остеопорозда кальций хлорид, кальций пектат ва альгинат кальций биологик фаол қўшимчаларнинг самарали натижаларни кўрсатувчи миқдорини ижобий қўллаш тартиби ишлаб чиқилган;
метаболик фаолликни инобатга олган ҳолда остеопорозни даволашга дифференциаллашган ёндашув тажрибавий остеопороз моделида травматологияда ишлатиладиган таркибида кальций бирикмаларини клиникагача татбиқ қилиш тартиби асосланган;
индивидуал-типологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда остеопорозни даволашда энг мақбул кальций бирикмаларининг ижобий хусусияти тажриба шароитда исботланган;
тажриба моделида кальций танқислигида остеопорозни ташхислаш стандартини такомиллаштириш ва хасталанган беморларни даволаш тартиби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Экспериментал остеопорозда кальций органик бирикмалари фармакотерапиясининг типологик хусусиятлар билан боғлиқлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Индивидуал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда экспериментал остеопорознинг фармакотерапиясининг усули» учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан ихтиро патенти олинган (№IAP 20180619). Мазкур усул остеопороз билан хасталанган беморларда кальцийни аниқлаш тартибининг фаол эканлиги исботланган;
«Индивидуал типологик хусусиятларни инобатга олган ҳолда остеопорозни кальций сақловчи дори воситалари билан даволаш самарадорлигини баҳолаш» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 8н-д/80-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма остеопороз билан хасталанган беморларда касалликни ташхислаш, даволаш ва олдини олишга қаратилган анъанавий экспериментал ташхислаш модели яратилган ва касалликни даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
экспериментал остеопорозда кальций органик бирикмалар фармакотерапиясининг типологик хусусиятлар билан боғлиқлигини ташхислаш, экспериментал даволаш тартиби, дифференциалланган усулларини қўллашнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси олий ўқув юртлариаро илмий лабораторияси, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 июндаги 8н-3/106-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши экспериментал тадқиқотлар сифатининг ортиши, жумладан, клиникагача тадқиқотда индивидуал-типологик хусусиятларни аниқлаш турли патологияларни, мазкур ҳолатда эса остеопорозни даволашда ёндашувни, тадқиқ этиладиган бирикмаларнинг энг мақбул турларини танлаш, уларни қўллаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish