Акназарова Зебинсо Багдадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошқарув фаолиятида маданият ва раҳбарлик услубларидан фойдаланиш масалалари” (Тикув-трикотаж корхоналари мисолида)), 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5849.
Илмий раҳбар: Убайдуллаев Лутфулла Хабибуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети,  PhD.03/2025.27.12.I.15.07.
Расмий оппонентлар: Ғаниев Муҳаммаджон Халилович иқтисодиёт фанлари доктори, (DSc), доцент,  Хонкелдиева Гўзал Шеровна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: глобаллашув шароитида тикув-трикотаж корхоналарида бошқарув маданиятини ривожлантириш ва раҳбарликда у билан боғлиқ услубларни қўллаш  бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: услубий ёндошувга кўра “тикув-трикотаж корхоналарида бошқарув маданияти ва раҳбарлик услубларидан фойдаланиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни раҳбарлик қарорларининг меҳнат унумдорлиги, таннархни бошқариш, ходимлар натижадорлиги, фойдалилик ва ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш даражасига таъсирини ифодаловчи иқтисодий-бошқарув жараёни сифатида такомиллаштирилган;
тикув-трикотаж корхоналарнинг бошқарув маданияти ва раҳбарлик услубларидан фойдаланиш самарадорлиги баҳолаш бошқарув ва раҳбарлик самарадорлиги индекси (БРСИ)нинг “юқори самарадорлик” (0,8 ≤ БРСИюқ. ≤ 1,0), “барқарор самарадорлик” (0,6 ≤ БРСИбарқ. ≤ 0,79), “ўртача самарадорлик” (0,4 ≤ БРСИўрта. ≤ 0,59), “паст самарадорлик” (0,20 ≤ БРСИўрта. ≤ 0,39) ва “критик самарадорлик” (0 ≤ БРСИкрит. ≤ 0,19) чегаравий қийматлари белгилаш асосида такомиллаштирилган; 
тикув-трикотаж корхоналарида бошқарув маданияти ва раҳбарлик услубларидан самарали фойдаланиш вазиятли-мезонли ёндашуви асосида “директив-автократик” (0-0,39), “аралаш”     (0,40-0,59), “демократик услуб” (0,60-0,79) ҳамда    “делегатив-инновацион” (0,80-1,0) раҳбарлик услубларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
“Текстил либос” МЧЖнинг асосий кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар асосий кўрсаткичларининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
услубий ёндошувга кўра “тикув-трикотаж корхоналарида бошқарув маданияти ва раҳбарлик услубларидан фойдаланиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни раҳбарлик қарорларининг меҳнат унумдорлиги, таннархни бошқариш, ходимлар натижадорлиги, фойдалилик ва ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш даражасига таъсирини ифодаловчи иқтисодий-бошқарув жараёни сифатида такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Менежмент” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда бошқарув маданияти ва раҳбарлик услубларининг корхона иқтисодий натижаларига таъсирини англаш, раҳбарлик қарорларини меҳнат унумдорлиги, таннарх, фойдалилик ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичлари орқали баҳолаш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
тикув-трикотаж корхоналарнинг бошқарув маданияти ва раҳбарлик услубларидан фойдаланиш самарадорлиги баҳолаш бошқарув ва раҳбарлик самарадорлиги индекси (БРСИ)нинг “юқори самарадорлик” (0,8 ≤ БРСИюқ. ≤ 1,0), “барқарор самарадорлик” (0,6 ≤ БРСИбарқ. ≤ 0,79), “ўртача самарадорлик” (0,4 ≤ БРСИўрта. ≤ 0,59), “паст самарадорлик” (0,20 ≤ БРСИўрта. ≤ 0,39) ва “критик самарадорлик” (0 ≤ БРСИкрит. ≤ 0,19) чегаравий қийматлари белгилаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига  жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 15-июндаги 01-06-30-5985-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида “Текстил либос” МЧЖда БРСИ индекси 61,3%га етгани аниқланиб, бошқарув ва раҳбарлик самарадорлиги 39,3%га яхшиланган. Шунингдек, ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш даражаси 95,0%га ошган, таннарх сиғими 90,68%га пасайган ва таннарх рентабеллиги 7,27%га кўтарилган;
тикув-трикотаж корхоналарида бошқарув маданияти ва раҳбарлик услубларидан самарали фойдаланиш вазиятли-мезонли ёндашуви асосида вазиятга мос раҳбарлик услуби                  “директив-автократик” (0-0,39), “аралаш раҳбарлик услуби”  (0,40-0,59), “демократик услуб”      (0,60-0,79) ҳамда “делегатив-инновацион раҳбарлик услублари” (0,80-1,0) мезонларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 15-июндаги 01-06-30-5985-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида тикув-трикотаж корхоналарида бошқарув маданиятининг шаклланганлик даражасини аниқлаш ҳамда корхонанинг иқтисодий-бошқарув ҳолатига мос раҳбарлик услубини танлаш имконияти яратилган. Бу эса тикув-трикотаж корхоналарда раҳбарлик қарорларини вазиятга мос равишда қабул қилиш, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, ички бошқарув интизомини кучайтириш ва ходимлар иштирокини рағбатлантиришга қаратилган амалий тавсияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
 “Текстил либос” МЧЖнинг асосий кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган ҳудудий бошқармаси томонидан “Янтекс” МЧЖни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон   Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 15-июндаги 01-06-30-5985-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида тикув-трикотаж корхоналарининг   2030-йилга қадар ривожланиш йўналишларини прогнозлаш, ишлаб чиқариш ҳажми, меҳнат ресурслари, таннарх ва қувватдан фойдаланиш бўйича мақсадли параметрларни белгилаш имконияти яратилган. Бу эса “Янтекс” МЧЖни ривожлантириш дастурида бошқарув қарорларини илмий асосланган прогноз натижаларига таянган ҳолда шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish