Шаюсупова Муниса Шаниязовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сайловларда фуқаролик жамияти институтлари иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: V2021.2.PhD/Yu531
Илмий раҳбар: Исмаилова Гулноза Сайдиганиходжайевна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.02
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Мухамеджанов Омонулла Закирович; юридик фанлар доктори, профессор Турғунов Ойбек Каримович. 
Йетакчи ташкилот: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази 
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади сайловларда фуқаролик жамияти институтлари иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини, уларга оид назарий ва амалий масалаларни, ушбу соҳадаги мавжуд муаммоларни илмий таҳлил қилиш, мазкур муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш йўналишларини ишлаб чиқиш, унинг истиқболларини белгилашга оид илмий асосланган хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
туман, шаҳар сайлов комиссиялари тегишли туман ёки шаҳар ҳудудидаги сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини ешитиши лозимлиги асосланган;
сиёсий партияларнинг сайловда иштирок етишини давлат томонидан молиялаштиришини инобатга олиб шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш мақсадида, сайлов кампанияси даврида сиёсий партияларнинг оралиқ ҳисоботларини эълон қилиши лозимлиги асосланган;
Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш зарурати асосланган;
еркин фуқаролик жамиятини ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича хабга айлантириш лозимлиги асослаб берилган;
сайловларда сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг ҳуқуқий механизмларини таҳлилининг хулосалари асосидаги таклифлар олий юридик таълим тизимида соҳага оид назарий билимларни шакллантиришнинг илмий асоси сифатида хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда қўлланилган:
туман, шаҳар сайлов комиссиялари тегишли туман ёки шаҳар ҳудудидаги сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини ешитишига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 18-декабрдаги ЎРҚ-883-сонли Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 201-моддасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 6-майдаги №3/дн-65-сон маълумотномаси).
сиёсий партияларнинг сайловда иштирок етишини давлат томонидан молиялаштиришини инобатга олиб шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш мақсадида, сайлов кампанияси даврида сиёсий партияларнинг оралиқ ҳисоботларини эълон қилишга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023-йил 10-майдаги “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини эълон қилиш ва уни ўтказиш бўйича календар режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 1247-сон қарори 1-иловаси, 15, 16-бандларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024-йил 24-январдаги № 61/03-сон маълумотномаси).
Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтиришга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон Фармонининги 79-мақсадини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Тараққиёт стратегияси марказининг 2026-йил 6-майдаги №327-сон маълумотномаси).
еркин фуқаролик жамиятини ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича хабга айлантиришга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 
11-сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон Фармонининг 83-мақсадини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Тараққиёт стратегияси марказининг 2026-йил 6-майдаги № 327-сон маълумотномаси).
сайловларда сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган таклифлардан Юриспруденсия: давлат ҳуқуқий фаолият таълим йўналишининг малака талабларида ва ўқув дастурларида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 7-майдаги № 02/01-01-376-сон маълумотномаси).
Мазкур диссертация хулосалари асосида ишлаб чиқилган сайлов жараёнларида фуқаролик жамияти институтлари иштирокига оид қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялари қабул қилинган. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish