Элмуродова Дилноза Шуҳрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Муаммоли таълим технологиялари асосида талабаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” (кимё йўналиши мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10381.
Илмий раҳбар: Шодиева Матлюба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иқтисодиёт ва педагогика университети Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети билан ҳамкорликда.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.Т.02.06.
Расмий оппонентлар: Шерназаров Искандар Эргашович, педагогика фанлари доктори, профессор; Негматова Комила Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муаммоли таълим технологиялари асосида талабаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаммоли таълим технологиялари асосида талабаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ўқув ва когнитив фаолиятнинг муаммоли таълим мазмуни билан оптимал лойиҳалаш ҳамда талабаларнинг коллабарация-кооперация ва диспозицияси имкониятларини мустақил, креатив, аналитик ва рефлектив фикрлаш шаклларига босқичма-босқич адаптив уйғунлаштириш асосида ривожлантирилган;
муаммоли таълим технологиялари асосида кимё фанига оид тушунчаларни ўқитишда талабаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш модели танқидий фикрлашнинг асосий элементлари, функсиялари, компонентлари интеграциясини танқидий тафаккурни ривожлантиришнинг когнитив, аналитик, шахсий, фаолият, рефлексив тузилмасига проектив мослаштириш орқали иерархик трансформациялаш, танқидий фикрлаш ва муаммоли таълим технологияларининг консептуал, категорик ва конструктив корреляцияси ҳамда “Муаммоли таълимда танқидий фикрлаш” номли мобил илова имкониятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
муаммоли таълим технологиялари асосида кимё фанига оид тушунчаларни ўқитишда талабаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикаси лойиҳалаш, дизайнлаш, моделлаштириш, ишлаб чиқиш, амалга ошириш, баҳолаш-аналитик, қайта алоқа алгоритми ва муаммоли дарсни ташкил қилиш босқичларининг пропорсионал боғлиқлигини тадрижий ривожлантириш орқали мунозара, интеграциялаш, эвристик вазифалар, гуруҳлар ишини ташкил қилиш жараёнларига муаммоли вазифаларда иштирок этишнинг ахборотлар билан ишлаш, креатив, таҳлил қилиш, когнитив фаолиятини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
кимё фанини ўқитишда муаммоли таълим технологиялари асосида талабаларда танқидий фикрлаш кўникмаларининг (қиймат-мотивацион, интеллектуал-когнитив, аналитик-креатив) ривожланганлиги продуктив, қисман-изланишли, креатив даражаларини мотивация, англаш ва фикрлаш, мулоҳаза каби баҳолаш мезонлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммоли таълим технологиялари асосида талабаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
муаммоли таълим технологиялари асосида талабаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ўқув ва когнитив фаолиятнинг муаммоли таълим мазмуни билан оптимал лойиҳалаш ҳамда талабаларнинг коллабарация-кооперация ва диспозицияси имкониятларини мустақил, креатив, аналитик ва рефлектив фикрлаш шаклларига босқичма-босқич адаптив уйғунлаштириш асосида ривожлантирилганлигига оид тавсиялар асосида “Кимё” номли ўқув қўлланма яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи, 396138-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, муаммоли таълим технологиялари асосида талабаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш имкони кенгайтирилган;
муаммоли таълим технологиялари асосида кимё фанига оид тушунчаларни ўқитишда талабаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш модели танқидий фикрлашнинг асосий элементлари, функсиялари, компонентлари интеграциясини танқидий тафаккурни ривожлантиришнинг когнитив, аналитик, шахсий, фаолият, рефлексив тузилмасига проектив мослаштириш орқали иерархик трансформациялаш, танқидий фикрлаш ва муаммоли таълим технологияларининг консептуал, категорик ва конструктив корреляцияси ҳамда “Муаммоли таълимда танқидий фикрлаш” номли мобил илова имкониятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Кимё” номли ўқув қўлланма яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи, 396138-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, муаммоли таълим технологиялари асосида талабаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш даражасининг оширилишига шароит яратилган;
муаммоли таълим технологиялари асосида кимё фанига оид тушунчаларни ўқитишда талабаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикаси лойиҳалаш, дизайнлаш, моделлаштириш, ишлаб чиқиш, амалга ошириш, баҳолаш-аналитик, қайта алоқа алгоритми ва муаммоли дарсни ташкил қилиш босқичларининг пропорсионал боғлиқлигини тадрижий ривожлантириш орқали мунозара, интеграциялаш, эвристик вазифалар, гуруҳлар ишини ташкил қилиш жараёнларига муаммоли вазифаларда иштирок этишнинг ахборотлар билан ишлаш, креатив, таҳлил қилиш, когнитив фаолиятини уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Кимё” номли ўқув қўлланма яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи, 396138-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш технологиялари ва уни амалга ошириш методикасини такомиллаштириш кўлами кенгайтирилган;
кимё фанини ўқитишда муаммоли таълим технологиялари асосида талабаларда танқидий фикрлаш кўникмаларининг (қиймат-мотивацион, интеллектуал-когнитив, аналитик-креатив) ривожланганлиги продуктив, қисман-изланишли, креатив даражаларини мотивация, англаш ва фикрлаш, мулоҳаза каби баҳолаш мезонлари асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 5-мартдаги 02/01-01-153-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда танқидий фикрлаш кўникмаларининг ривожланганлигини баҳолаш самарадорлигини оширишга эришилган.