Тўйчийева Дилноза Икром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик йилларида Зомин туманининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёти тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2024.2.PhD/Tar1944
Илмий раҳбар: Пардайев Ахрорқул Ҳасанович, тарих фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Ергашева Юлдуз Алимовна; тарих фанлари доктори (DSc), профессор Хасанов Акрам Муминович.
Йетакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Мустақиллик йилларида Зомин туманининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётини тарихий-илмий адабиётлар, архив ҳужжатлари, статистик материаллар, оғзаки тарих маълумотлари ҳамда мавзуга оид даврий матбуот нашрлари ёрдамида таҳлилий-танқидий ўрганиш ва илмий хулосалар беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Тадқиқот натижасида Зомин туманида мустақилликнинг дастлабки йилларида бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни таҳлил қилиниб, туманда кичик ва ўрта бизнес ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган институционал ислоҳотлар амалга оширилган бўлса-да, соҳада мавжуд муаммолар жумладан, бозор инфратузилмасининг йетарли даражада ривожланмаганлиги, молиявий ресурслар йетишмовчилиги, саноат корхоналарининг моддий-техник базасидаги камчиликлар очиқланди. Шунингдек, Янги Ўзбекистон шароитида Зомин туманининг иқтисодий тармоқлари ривожланишини комплекс ўрганиш асосида туманга хорижий инвестицияларни жалб етиш механизмлари, янги иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини моденизация қилиш ва експорт салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотлар таҳлил қилинди;
Мустақиллик йилларида Зомин туманида қишлоқ хўжалиги тармоқларида амалга оширилган аграр ислоҳотлар илмий таҳлил қилиниб, йер муносабатлари ва мулкчилик шаклларининг трансформацияси; фермер ва деҳқон хўжаликларининг ташкил етилиши сабабли хусусий мулкчиликка асосланган йердан фойдаланиш тизимининг ривожланиш босқичлари илк бор тизимли равишда ёритиб берилди. Янги Ўзбекистон даврида Зомин тумани қишлоқ хўжалиги тармоқларида ихтисослаштирилган кластер тизимининг йўлга қўйилиши натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йетиштириш ва експорт ҳажмининг ошиши, янги иш ўринларининг яратилиши, соҳада халқаро тажриба ҳамда инновацион технологиялардан кенг фойдаланганлиги илмий асосланди;
Зомин туманида мустақилликнинг дастлабки йилларида таълим, маданият ва тиббиёт соҳаларида қўлга киритилган ютуқлар билан бирга қатор камчиликлар: мактабгача таълим муассасаларига қамров даражасининг пастлиги, умумий ўрта таълим мактабларида моддий-техник базанинг қониқарли емаслиги, кадрлар тақчиллиги, дори-дармон йетишмовчилиги, шифохоналарнинг замонавий ускуналар билан жиҳозланмаганлиги архив ва бошқа манбалар асосида аниқланди. Янги Ўзбекистон тараққиёт босқичида туб ислоҳотларнинг амалий ифодаси сифатида туманда таълим, маданият ва тиббиёт муассасаларининг янгидан модернизация қилиниши, таълим самарадорлигининг ошиши, маданий инфратузилманинг яхшиланиши, “Ақлли тиббиёт”нинг кириб келиши натижасида ижтимоий соҳаларни рақамлаштириш жараёни муҳим аҳамият касб етганлиги далилланган;
Зомин туманида мавжуд туризм имкониятларидан мустақилликнинг дастлабки йилларида тўлиқ фойдаланилмай, асосан ҳудудга екотуристик йўналишда кам сонли сайёҳлар ташриф буюрганлиги, туризм индустриясини ривожлантиришда қатор муаммо ва камчиликларга йўл қўйилганлиги таҳлил қилиниб, Янги Ўзбекистон босқичида амалга оширилган ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ ҳудудга маҳаллий ва хорижий туристлар ташрифининг кескин ошганлиги, туристлар учун Зомин аеропортининг қурилганлиги, туман иқтисодиётида туристик соҳа асосий драйверга айланиб улгурганлиги далилланди. Шунингдек, Дуоба қишлоғига “Туризм маҳалласи” номининг берилганлиги, туманда туризмнинг янги турлари шаклланганлиги истиқболда туризм инфратузилмасини янада тараққий етиш имкониятлари кенглиги илмий жиҳатдан асосланди;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик йилларида Зомин туманининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиёти тарихи бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Зомин туманида мустақилликнинг илк йилларида бозор иқтисодиётига ўтишдаги босқичлар, туманда кичик ва ўрта бизнес ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бажарилган ислоҳотлар, маҳаллий ресурслардан фойдаланиш ва қўллаб-қувватлаш чораларининг натижадорлиги, туманда бозор муносабатларини шакллантириш жараёнида кичик ва ўрта бизнес субъектларининг иқтисодий фаоллигини оширишга хизмат қилган омиллар шу билан бирга, мустақилликнинг илк йилларида туманда кечган иқтисодий қийинчиликлар, мавжуд муаммолар жумладан, инфратузилманинг йетарли даражада ривожланмаганлиги, маблағ тақчиллиги, молиявий ресурслар йетишмовчилиги ва бозор механизмларининг тўлиқ шаклланмаганлиги каби муаммолар ҳамда истиқболда ҳудуднинг иқтисодий ривожланиш шароитига босқичма-босқич ўтиши, тадбиркорликни рағбатлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари бўйича тарихий-таҳлилий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 7-октабрдаги №15-33/742-сон маълумотномаси).
Тадқиқот ишида Янги Ўзбекистон шароитида Зомин туманининг иқтисодий ривожланишини комплекс таҳлил қилиш асосида туман иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар, саноат ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларининг ўзаро уйғун ривожланиш тенденсиялари илмий жиҳатдан асосланиб, туманга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, уларнинг туманда иқтисодий ўсиш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш ва експорт салоҳиятини оширишга кўрсатаётган таъсири ёритилган. Зомин тумани мисолида локал иқтисодий ривожланишнинг янги моделини шакллантиришга хизмат қилувчи илмий таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 7-октабрдаги №15-33/742-сон маълумотномаси). Бу натижалар Зомин туманининг мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда қўлга киритган ютуқлари, туманда саноат корхоналарининг очилиши, янги иш ўринларининг яратилиши, тадбиркорликнинг ривожланиши каби тарихий жараёнларни акс еттиришда муҳим манбавий асос бўлиб хизмат қилган.
Мустақиллик йилларида Зомин тумани қишлоқ хўжалиги тармоқларида амалга оширилган аграр ислоҳотлар жумладан, йер муносабатлари ва мулкчилик шаклларининг трансформацияси, фермер, деҳқон ва кластер хўжаликларининг шаклланиши, хусусий мулкчиликка асосланган йердан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги таркибий ўзгаришлар, аграр соҳадаги иқтисодий самарадорликка таъсир етган омиллар: мавжуд муаммолар ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари таҳлил қилинган илмий хулосалардан Ўзбекистон Либерал демократик партияси томонидан ишлаб чиқилаётган аналитик материаллар, сиёсий баёнотлар ва таклифлар базасини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Либерал демократик партияси сиёсий кенгаш ижройи қўмитасининг 2025-йил 4-декабрдаги №01-27/498-сон далолатномаси).
Мустақиллик йилларида Зомин туманида таълим, маданият, тиббиёт, туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар, уларнинг Янги Ўзбекистон босқичидаги натижалари жумладан, таълим муассасаларининг модернизация қилиниши, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатининг ошиши шунингдек, туманнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш замонавий ривожланиш тенденсияларига оид илмий таҳлиллардан Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Либерал демократик партияси сиёсий кенгаш ижройи қўмитасининг 2025-йил 4-декабрдаги №01-27/498-сон далолатномаси). Натижада тадқиқот ишида ёритилган маълумотлар партиянинг тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги йўналишлари, хусусан, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишда асосий манба сифатида хизмат қилди.
Зомин туманида 2001-йил ташкил етилган “Зомин фолклори” етнографик ансамбли ва “Зомин лоласи” бадиий ҳаваскорлик жамоасининг фаолияти тумандаги маданий-маърифий жараёнларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб етиб, ёшларни ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш ва ўзбекона қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ўрни ҳақидаги маълумотлар – Зомин етнографик маданиятини ўрганишда муҳим манба сифатида Тошкент давлат Шарқшунослик университетининг 2025-йил 26-июндаги 40-ИБ-сонли қарори асосида ташкил етилган “Кулолчилик ва пичоқчилик санъатини 3Д виртуал музейи: инновацион таълим ва маданий меросни рақамли сақлаш имкониятини яратиш” номли илмий-амалий лойиҳада ҳудудий маданий мерос, фолклор ва анъанавий ижодий муҳитни рақамли контент сифатида шакллантириш, биртуал експозициялар мазмунини бойитиш ҳамда ёш авлодга миллий қадриятларни замонавий технологиялар орқали йетказиш жараёнида фойдаланилди. (Тошкент давлат Шарқшунослик университетининг 2026-йил 8-майдаги №04/1221-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган илмий таҳлиллар, таклиф ва хулосалар Зомин туманининг мустақиллик йилларидаги маърифий ва маданий тараққиёти тарихини ёритишда, шунингдек ҳудудий маданий меросни замонавий рақамли технологиялар воситасида сақлаш ва тарғиб қилишда муҳим манбавий асос бўлиб хизмат қилди.