Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбонова Зумрад Чутбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Вирус этиологияли сурункали гепатит ва жигар циррозида гемостаз тизими бузилиши хусусиятлари”, 14.00.29–Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib696.
Илмий раҳбар: Бабаджанова Шоира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Махмудова Азиза Джумановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Таджиев Ботир Мирхашимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: вирус этиологияли сурункали гепатит ва жигар циррозида гемостаз тизими бузилиши клиник кўриниши, коагуляцион ва томир-тромбоцитар гемостазни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор вирус этиологияли жигар циррози ва сурункали вирусли гепатит билан касалланган беморларда геморрагик синдромининг клиник кўриниши  асосланган;
вирус этиологияли жигар циррози ва сурункали вирусли гепатит билан касалланган беморларда гемостаз тизимининг кўп учрайдиган патологияси сифатида орттирилган тромбоцитопатия ва орттирилган коагулопатия даражасининг ўзгариши исботланган;
вирус этиологияли сурункали гепатит ва жигар циррози билан касалланган беморларда тромбоцитлар морфологик тавсифи ва функционал хусусиятлари бузилиши исботланган;
вирус этиологияли жигар циррозида суяк кўмигида тромбоцитлар ишлаб чиқиши камайиши ва гиперспленизм ҳисобига тромбоцитопения ривожланиш механизми исботланган;
вирус этиологияли жигар циррозида тромбоцитлар фаолиятини яхшилаш ва геморрагик асоратлар ривожланиши хавфини камайтириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Вирус этиологияли сурункали гепатит ва жигар циррозида гемостаз тизими бузилиш хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Орттирилган тромбоцитопатияни ташхислаш ва даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги 8н-д/280-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома вирус этиологияли жигар циррозида учрайдиган орттирилган тромбоцитопатияларни ташхислаш, геморрагик синдромнинг олдини олиш ва ўз вақтида  самарали даволаш  тизимини амалга ошириш имконини берган;
вирус этиологияли сурункали гепатит ва жигар циррозида гемостаз тизими бузилиш хусусиятларини ташхислаш ва даволаш самардорлигини ошириш бўйича олинган илмий  натижалар Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникаларининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 3 майдаги  8н-з/101-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши вирус этиологияли жигар циррозида учрайдиган орттирилган тромбоцитопатияларни ташхислаш сифатини яхшилаш, геморрагик синдром ривожланишининг олдини олиш ва касалликни даволаш муддатини қисқартириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish