Тагаев Одил Нурмуминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли технологиялар асосида талабаларнинг коммуникатив компетенсияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Ped12213.
Илмий раҳбар: Туракулов Олим Холбутаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/2025.27.12.Т.20.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахматуллаева Дурдона Равшановна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар асосида талабаларнинг коммуникатив компетенсияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда коммуникатив компетенсияни касбий компетенсиянинг ажралмас таркибий қисми сифатида шакллантириш ва ривожлантириш учун рақамли технологиялар (онлайн платформалар, кўп функцияли ўқув дастурлари, мултимедиа ресурслари, интерактив воситалар ҳамда сунъий интеллект асосидаги муҳитлар)нинг дидактик имкониятлари функсионал механизм сифатида асослаб берилган ва уларнинг ўқув жараёнига самарали интеграциялаш йўллари аниқлаштирилган;
талабаларининг касбий коммуникатив компетенсияларни ривожлантириш методикасининг тузилмавий модели рақамли техналогияларидан мувозанатли фойдаланиш, фаолиятли, компетентли, инновацион, интегратив ёндашувларни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларининг касбий коммуникатив компетенсияларни ривожлантириш методикаси “Эконометрика” фанини ўқитишда рақамли технологиялар муҳитида қўллашга қаратилган флиппед cлассроом (тескари дарс), селф-паcед леарнинг (ўз вақтида ўқиш), cоллаборативе леарнинг (ҳамкорликда ўқиш), кросс-дисcиплинар методлари асосида такомиллаштирилган;
рақамли технологиялар ёрдамида талабаларда касбий коммуникатив компетенсияларни ривожлантириш мезонлари (мотивацион, когнитив, конструктив, коллобаротив, рефлексив), даражалари (репродуктив - паст, продуктив - ўрта, креатив - юқори)ни аниқлашга қаратилган ташхислаш воситалари (тестлар, топшириқлар, лаборатория ишлари), услубий таъминот ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига татбиқ қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиёт йўналиши олий таълим муассасаларида тайёрланаётган бўлажак иқтисодчи мутахассисларнининг касбий коммуникатив компетентлигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий - методологик ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак иқтисодчи мутахассисларни касбий фаолиятига тайёрлаш жараёнида коммуникатив компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган ҳамда касбий фаолиятдаги муаммони кўриш ва унинг ижобий ечимини топишга қаратилган лингвистик, когнитив, амалий-фаолиятли ва мослашув компонентлардан иборат бўлажак иқтисодчи мутахассисларнинг касбий коммуникатив компетентлигини мазмунини ўз ичига олган “Эконометрика” номли дарслик тайёрланган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сон буйруғи асосан нашрга тавсия этилган, 319609-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада таълим жараёнида фойдаланиш, таълим сифатини ошириш ва талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш имконини берган;
инновацион характерга эга, иқтисодий лойиҳалар ва мутахассислик бўйича топшириқларини бажаришда бугалтерия дастурларини ўз ичига олган ҳамда касбий коммуникатив компетенсияларни ривожлантирувчи дастурий таъминотни ҳттпс://эcонометрика.верcел.апп/индех.ҳтмл платформаси ҳамда “СМАРТ технологиялар асосида ўқитиш учун дастурий мажмуа” номли дастурий таъминоти яратилди ва ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2024-йил 27-августдаги 42145-рақамли гувоҳномаси). Натижада таълим жараёнида дастурий таъминот талабаларда коммуникатив компетенсияларни рақамли технологиялар ёрдамида ривожлантиришга хизмат қилган;
тадқиқот жараёнида қўйилган вазифаларни ҳал этиш ҳамда дастлабки маълумотлар ва фаразларни текшириб кўриш учун ўрганилаётган муаммога мос “Эксперементал маълумотларни тадқиқ қилишда математик статистика усулларини қўллаш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган ҳамда тадбиқ этилди (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2021-йил 27-майдаги 10-сонли нашр рухсатномаси). Натижада ўқув қўлланма таълим жараёнига тадбиқ қилиниб иқтисодчи мутахассисларнининг касбий коммуникатив компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган.