Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбаназаров Муратбай Кунназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ӏ. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экологик ноқулай Жанубий Орол (Қорақалпоғистон Республикаси) ҳудудида яшовчи аҳоли орасида миопия касаллигининг клиник ва кечиш хусусиятлари», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган  рақам: 2018.1.PhD/Tib451.
Илмий раҳбар: Юсупов Амин Абдуазизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият курсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Медведев Михаил Анатольевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон Республикаси); Бузруков Ботир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва илмий аҳамиятга молик.
ӀӀ. Тадқиқотнинг мақсади: жанубий Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолида ўзоқни кўра олмаслик (миопия)нинг турли шакллари клиникаси ва кечишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
ӀӀӀ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жанубий Оролбўйининг экологик ёмон минтақасида яшовчи беморларда миопиянинг орттирилган ва туғма  шаклларининг клиник (кўриш ўткирлиги пасайиши, кўрув майдони торайиши, рефракция кучайиши, кўз ўқи ўлчами чўзилиши, кўз туби асоратлари юқорилиги) хусусиятлари аниқланган;
жанубий Оролбўйи ҳудудида яшовчи асоратланган миопияси бор   болалар ва ўсмирларда организмнинг реактивлигини зайфлаштирувчи экстраокуляр касалликларнинг турлари (анемия, нафас йўллари, эндокрин тизими касалликлари, юқумли касалликлар) аниқланган;
Қорақалпоғистон Республикасининг табақалаштирилган ҳудудларида ташқи муҳитнинг ноқулай омиллари (атмосфера ҳавоси ва тупроқнинг ифлосланиши, ичимлик суви минераллашуви), тури ва таъсир даражасига нисбатан болалар ва ўсмирларда миопиянинг клиник кечиши хусусиятлари,  орттирилган ва туғма шаклларининг нисбати аниқланган;
жанубий Оролбуйи минтақасида атмосфера ҳавоси ва ичимлик суви сифати бузилиши натижасида организмда ҳужайра мембраналарининг шикастланиши, метаболик жараёнларнинг ўзгариши, склеранинг юпқалашуви ва қон томирларда шикастланишлар ривожланишининг миопия келиб чиқишига билвосита таъсири исботланган;
жанубий Оролбуйи минтақасида ифлосланган атмосфера ҳавоси  таркибидаги газларнинг нафас олиш жараёнида қонга сўрилиши ва гемоглобин (НЬ) билан бирикмасининг миядаги, кўздаги ва барча туқималардаги  томирларнинг кислород билан тўйинишига тўсқинлик қилиши,  атмосфера ҳавоси  ва миопиянинг юқори кўрсаткичлари  ўзаро   боғлиқлиги аниқланган.
ӀV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
жанубий Оролбуйи минтақасида узоқни кўра олмаслик (миопия)нинг клиникаси ва кечишининг ўзига хос хусусиятлари  бўйича олинган илмий  натижалар асосида:  
“Кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларида узоқни  кўра олмаслик (миопия)нинг келиб чиқиш хавфини эрта аниқлаш” услубий қулланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 апрелдаги 8н-р/188-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма кичик мактаб ёшидаги болаларда ўзоқни кўра олмасликнинг келиб чиқиш хавфини  эрта аниқлаш, ташхислаш тизимини такомиллаштириш  имконини берган;
“Экстраокуляр касаллиги бор болаларда ёлғон миопияни даволаш усули” услубий тавсияномаси  тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 15 февралдаги 8н-р/51-сон маълумотномаси). Мазкур  услубий кўрсатма асосида мактаб ўқувчиларида ўзоқни кўра олмаслик (миопия) касаллигини келиб чиқишини кўзнинг аккомодация ҳолати бўйича  эрта ташхислаш ва самарали даволаш бўйича аниқ ҳаракатлар режасини тузиш ва уни амалга ошириш тизимини шакллантириш имконини берган;
экологик ноқулай шароитда яшовчи аҳоли орасида ўзоқни кўра олмаслик  (миопия)ни келиб чиқиш хавфини эрта аниқлаш, ташхислаш ва самарали даволаш  ҳамда кўзи ожизлик профилактикаси бўйича олинган хулосалар асосида илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,  Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  Республика офтальмология шифохонаси, Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази маслаҳат поликлиникаси (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 16 февралдаги 8н-д/37-сон маълумотномаси),  шаҳар ва туман поликлиникалардаги кўз кабинетлари, таълим мактаблари тиббий пунктлари  амалиётига жорий этилган.  Олинган тадқиқот натижалари болаларда узоқни кўра олмаслик (миопия) касаллигининг келиб чиқишини эрта аниқлаш, касаллар сонини камайтириш, даволаш ва профилактик ёрдам сифатини яхшилаш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish