Абсаматов Даврон Абсаматовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сабзавот-полиз маҳсулотларини қайта ишловчи ва експорт қилувчи корхоналарда бошқарув ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5794. 
Илмий раҳбар: Умаров Зафар Абсаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Интернатионал счоол оф финанcе течнологй анд сcиенcе.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сабзавот-полиз маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарда маҳсулотларини қайта ишлаш, ехпортни бошқаришнинг ахборот таҳлил таъминотини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сабзавот-полиз маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ҳисоб сиёсатида маҳсулот таннархини ҳисоблашнинг маржинал cостинг усулидан фойдаланиш таннархни 10 фоизга тушириш таклиф етилган;
ҳар бир маҳсулот таннархини аниқ ҳисоб-китоб қилиш учун меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ишбай, вақтбай иш ҳақи ва тўғридан-тўғри материал харажатлар ҳисоби учун алоҳида ишчи счётлар киритиш ҳисобига маҳсулот таннархини ўртача 5–7 фоизгача пасайтириш таклиф етилган;
бизнес жараённи стратегик режалаштиришда ахборот-таҳлил таъминоти ва корхонанинг тўлиқ қувват билан ишлаш учун маълумотларни таҳлил қилиш бўйича ишлаб чиқилган техник иқтисодий асосидан фойдаланиш асосида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини 10 фоизга ошириш таклиф етилган;
корхонанинг барча бўлимларида SAP, 1C, каби ERP (Enterprise Resource Planning) тизимларидан фойдаланиб бирламчи маълумотларни тизимга киритиш орқали ахборот таҳлил таъминотини тезлаштириши орқали бошқарув қарорларини қабул қилиш ва халқаро стандартлар асосида ҳисоботни шакллантириш асосида ахборотларни қайта ишлаш вақтини ўртача 20–30 фоизга қисқартириш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сабзавот-полиз маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарда бошқарув ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сабзавот-полиз маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ҳисоб сиёсатида маҳсулот таннархини ҳисоблашнинг маржинал cостинг усулидан фойдаланиш таннархни 10 фоизга тушириш таклифи ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган. Натижада ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархни ҳисоблашда ҳар бир партия учун маҳсулот таннархига кетган ўзгарувчан харажатларнинг аниқлигини белгилаш ва самарали бошқариш имкони яратилди. («BMB HOLDING» компаниясининг 2025-йил 21 ноябрдаги №297/21.11.2025-сон маълумотномаси). Жамиятда мавсумий йетиштирилган сабзавот-полиз екинларини қайта ишлаш жараёнида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархини тўғри шакллантириш имконини берди, 2024-йилга нисбатан 2025-йилда маҳсулот таннархи 10 фоизга пасайди, самарадорлик 6 фоизга ошди;
сабзавот-полиз маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарда бошқарув ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида 2010.1 «Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ишбай иш ҳақи», 2010.2 «Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича вақтбай иш ҳақи» 2011.1 «Ишлаб чиқаришга чиқарилган тўғридан-тўғри материал харажатлар» акс еттириш ҳисобига маҳсулот таннархини ўртача 5–7 фоизгача пасайтириш «BMB HOLDING» компанияси томонидан тизим ташкилотлари ҳисоб сиёсатида маҳсулот таннархи ҳисобини юритиш тартибини белгилашда фойдаланилган («BMB HOLDING» компаниясининг 2025-йил 21 ноябрдаги №297/21.11.2025-сон маълумотномаси). Натижада корхонанинг маҳсулот таннархини ҳисоблаш, активларининг реал қийматда акс еттирилишини ҳамда бошқариш самарадорлигини ошириш имконини яратилди;
бизнес жараённи стратегик режалаштиришда ахборот-таҳлил таъминоти ва корхонанинг тўлиқ қувват билан ишлаш учун маълумотларни таҳлил қилиш бўйича ишлаб чиқилган техник иқтисодий асосидан фойдаланиш асосида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини 10 фоизга ошириш таклиф етилган («BMB HOLDING» компаниясининг 2025-йил 21 ноябрдаги №297/21.11.2025-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш натижасида техник иқтисодий асос бўйича таҳлил қилиниб йетиштирилиши керак бўлган маҳсулотлар уруғлари тарқатилган ва корхона доимий тўлиқ қувватда ишлаш имкони яратган ва 2024-йилнинг мос даврига нисбатан 2025-йилда ўзгарувчан харажатларнинг доимий харажатларга нисбати 15 фоизга ошириш имкониятини яратган;
корхонанинг барча бўлимларида SAP, 1C, каби ERP (Enterprise Resource Planning) тизимларидан фойдаланиб бирламчи маълумотларни тизимга киритиш орқали ахборот таҳлил таъминотини тезлаштириши орқали бошқарув қарорларини қабул қилиш ва халқаро стандартлар асосида ҳисоботни шакллантириш асосида ахборотларни қайта ишлаш вақтини ўртача 20–30 фоизга қисқартириш таклиф етилган («BMB HOLDING» компаниясининг 2025-йил 21 ноябрдаги №297/21.11.2025-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида 1С тизими барча бўлимларга интеграция қилинди. Ҳар бир бўлим ўз маълумлотларини 1С тизимига киритиш орқали ахборот таҳлил таъминотини тўғри ташкил қилиш, раҳбарият ўз вақтида махсулот таннарини пасайтириш, яъни ўзгарувчан харажатларни тўғри назорат қилиш ва ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлашга имконини яратди. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 12% га ошди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish