Саипназарова Моҳинур Ўткир қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри ва илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Корпоратив ва чакана мижозларга кўрсатиладиган банк хизматларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt2098.
Илмий раҳбар: Ҳайдаров Ўрол Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, академик Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Исмаилов Алишер Агзамович.
Етакчи ташкилот: “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида корпоратив ва чакана мижозларга кўрсатиладиган банк хизматларини такомиллаштиришга оид таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чакана банк хизматлари таркибида жисмоний шахсларни кредитлаш амалиёти кредитлаш самарадорлигини “ўрта” (К=1,30–1,49), “яхши” (К=1,50–1,69), “аъло” (К≥1,70) даражалари бўйича тоифаларга ажратган ҳолда баҳолаш тизимини жорий этиш орқали чакана кредит портфелини диверсификациялаш ва банк фойдасининг рентабеллигини ошириш асосида такомиллаштирилган;
корпоратив “банк экотизими” доирасида ERP-интеграциялари ва host-to-host уланишларини амалиётга жорий этиш орқали корпоратив мижозларга кўрсатиладиган ҳисоб-китоб, тўлов, молиявий мониторинг ва бошқарув сервисларини кенгайтириш таклифи ишлаб чиқилган;
банк чакана хизматлари бозорини ривожлантириш стратегияси Bank-as-a-Service (BaaS) моделини чакана хизматлар стратегиясига интеграция қилиш асосида банк маҳсулотлари ва сервисларини ташқи рақамли платформалар орқали етказиб бериш, мижозлар қамровини кенгайтириш ва бозор позициясини мустаҳкамлашга кўра такомиллаштирилган;
Ўзбекистон тижорат банкларининг корпоратив хизматлар бозорини ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида тижорат банклари молиявий ресурслари ҳажмининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корпоратив ва чакана мижозларга кўрсатиладиган банк хизматларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чакана банк хизматлари таркибида жисмоний шахсларни кредитлаш амалиёти кредитлаш самарадорлигини “ўрта” (К=1,30–1,49), “яхши” (К=1,50–1,69), “аъло” (К≥1,70) даражалари бўйича тоифаларга ажратган ҳолда баҳолаш тизимини жорий этиш орқали чакана кредит портфелини диверсификациялаш ва банк фойдасининг рентабеллигини ошириш таклифи “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Капиталбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 30 сентябрдаги №25/07-0316-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида АТБ “Капиталбанк”нинг жисмоний шахсларга ажратилган умумий кредит ҳажми 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра 2024 йил 1 январга нисбатан 1,58 баробарга ошган;
корпоратив “банк экотизими” доирасида ERP-интеграциялари ва host-to-host уланишларини амалиётга жорий этиш орқали корпоратив мижозларга кўрсатиладиган ҳисоб-китоб, тўлов, молиявий мониторинг ва бошқарув сервисларини кенгайтириш таклифи “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Капиталбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 30 сентябрдаги №25/07-0316-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида АТБ “Капиталбанк”нинг 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра ERP’га уланган корпоратив мижозлари сони 2024 йил 1 январга нисбатан 2,0 баробарга ошган;
банк чакана хизматлари бозорини ривожлантириш стратегияси Bank-as-a-Service (BaaS) моделини чакана хизматлар стратегиясига интеграция қилиш асосида банк маҳсулотлари ва сервисларини ташқи рақамли платформалар орқали етказиб бериш, мижозлар қамровини кенгайтириш ва бозор позициясини мустаҳкамлашга кўра такомиллаштириш таклифи АТБ “Капиталбанк”нинг ривожланиш стратегиясига киритилган (“Капиталбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 30 сентябрдаги №25/07-0316-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг АТБ “Капиталбанк” амалиётида жорий этилиши натижасида онлайн хизматлар орқали бажарилган транзакциялар сони 2025 йил 1 январда 2024 йил 1 январга нисбатан 22 фоизга ошиши таъминланган;
Ўзбекистон тижорат банкларининг корпоратив хизматлар бозорини ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида тижорат банклари молиявий ресурслари ҳажмининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Капиталбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 30 сентябрдаги №25/07-0316-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши АТБ “Капиталбанк”нинг узоқ муддатли истиқболдаги корпоратив хизматлар ҳажми, уларнинг фойдаланувчилари сони, даромадлилиги ва хизматлар турлари бўйича асосий кўрсаткичларини аниқлаштириш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish