Хуррамов Азизбек Мухиддин ўглининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Тадбиркорлик муҳитида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш", 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt6096
Илмий раҳбар: Исаев Фахриддин Икромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01
Расмий оппонентлар: Худайқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадбиркорлик муҳитида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ текширувларини танлаш механизми солиқ тўловчиларни "Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш" автоматлаштирилган дастури асосида солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш, шунингдек, "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимида паст, ўрта ва юқори даражаларга ажратиш амалиётига мувофиқ, хавфи паст субектларда текширув ўтказмаслик, ўрта ва юқори хавфли субектларда эса профилактика тадбирлари ёки текширув ўтказиш тартибини жорий этиш таклифи ишлаб чиқилган; 
солиқ ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш, шахсий кабинет орқали солиқ органи шакллантирган ҳисоботларни тасдиқлаш, ҳисобот қабул қилинганлигини кузатиш, шунингдек, солиқ органи маълумотлари асосида шакллантирилган ҳисобот бўйича белгиланган муддатда тасдиқлаш ёки рад этиш тартибини қўллаш орқали солиқ тўловчининг ҳисобот юкини камайтириш, ахборот алмашинувини кучайтириш ва автоматик бошқарув элементларини жорий этиш таклифи асосланган; 
камерал солиқ текшируви ва солиқ аудитини ўзаро уйғунлаштириш доирасида камерал текширув ўтказилган даврда айнан бир ҳолат бўйича қайта камерал текширув ва солиқ аудити ўтказмаслик ҳамда талабномаларга шахсий кабинет орқали жавоб бериш тартибини қўллаш асосида тадбиркорлик субектлари зиммасидаги маъмурий юкни қисқартириш таклифи ишлаб чиқилган;
солиқ тўловчининг фаолият кўлами, ҳисобот интизоми ва солиқ хавфи даражаси билан боғлиқ ҳолда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, бошқа субектлар бўйича эса фуқароларга 1 баравар ва мансабдор шахсларга 10 баравар миқдордаги жарималар белгилаш орқали тадбиркорлик муҳитида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадбиркорлик муҳитида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
солиқ текширувларини танлаш механизми солиқ тўловчиларни "Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш" автоматлаштирилган дастури асосида солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш, шунингдек "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимида паст, ўрта ва юқори даражаларга ажратиш амалиётига мувофиқ, хавфи паст субектларда текширув ўтказмаслик, ўрта ва юқори хавфли субектларда еса профилактика тадбирлари ёки текширув ўтказиш тартибини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V-очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-138-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 25-октабрдаги 22-121592-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ушбу тизим орқали солиқ хавфи юқори бўлган субектлар автоматик равишда аниқланиши ва текширувлар фақат хавф даражаси юқори бўлган ҳолатларга қаратилган бўлиши таъминланган;
солиқ ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш, шахсий кабинет орқали солиқ органи шакллантирган ҳисоботларни тасдиқлаш, ҳисобот қабул қилинганлигини кузатиш, шунингдек солиқ органи маълумотлари асосида шакллантирилган ҳисобот бўйича белгиланган муддатда тасдиқлаш ёки рад этиш тартибини қўллаш орқали солиқ тўловчининг ҳисобот юкини камайтириш, ахборот алмашинувини кучайтириш ва автоматик бошқарув элементларини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V-очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-138-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 25-октабрдаги 22-121592-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ушбу тизим тадбиркорлик субектлари учун вақт ва ташкилий харажатларни қисқартириш, техник хатоларни камайтириш, ташқи бухгалтерия хизматларига қарамликни пасайтириш, солиқ органлари учун эса маъмурий ресурслардан янада самарали фойдаланиш имконини яратган;
камерал солиқ текшируви ва солиқ аудитини ўзаро уйғунлаштириш доирасида камерал текширув ўтказилган даврда айнан бир ҳолат бўйича қайта камерал текширув ва солиқ аудити ўтказмаслик ҳамда талабномаларга шахсий кабинет орқали жавоб бериш тартибини қўллаш асосида тадбиркорлик субектлари зиммасидаги маъмурий юкни қисқартириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V-очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-138-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 25-октабрдаги 22-121592-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида камерал босқичнинг тезкорлик хусусияти сақланади, аудит текшируви эса фақат ҳақиқатан ҳам чуқур ўрганишни талаб қилувчи ҳолатларга йўналтириш таъминланган;
солиқ тўловчининг фаолият кўлами, ҳисобот интизоми ва солиқ хавфи даражаси билан боғлиқ ҳолда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, бошқа субектлар бўйича эса фуқароларга 1 баравар ва мансабдор шахсларга 10 баравар миқдордаги жарималар белгилаш орқали тадбиркорлик муҳитида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V-очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-138-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 25-октабрдаги 22-121592-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ соҳасидаги маъмурий жавобгарликнинг ҳуқуқий асосларини сақлаб қолган ҳолда, унинг иқтисодий мутаносиблиги, адолатлилиги ва тадбиркорлик муҳитига мослашувчанлигини кучайтиришга хизмат қилган
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish