Ядгарова Зебинисо Толибовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Суперсегмент фонетик воситаларнинг услубий хусусиятлари (инглиз ва ўзбек тиллари материалида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: В2023.1.PhD/Fil3214.
Илмий раҳбар: Ҳайдаров Анвар Аскарович, филология фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, фило1огия фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги суперсегмент фонетик воситаларнинг услубий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида суперсегмент фонетик воситаларнинг услубий хусусиятлари, суперсегмент фонетик элементлар, жумладан, интонация, пауза, урғу турлари орқали ҳосил бўладиган коннотатив маъноларнинг, нутқий хусусиятларнинг воқеланиши ва унинг инсон тафаккурига таъсири доирасида далилланган;
қиёсланаётган тилларда интонация сўзлашув нутқида оддий мулоқот, фикр алмашиш ва ҳиссиётларни бевосита ифодалаш учун хизмат қилса, бадиий нутқда интонация асарларнинг эстетик шаклларини яратишда, маъно ва тасвирларни оширишда контекстга боғлиқ ҳолда маълумотни адресатга самарали ва аниқ етказишда қўлланилиши аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида пауза делимитатив ва дифференциал функсияларни бажариб, новербал информацион восита сифатида товушнинг тугаши ва артикуляциянинг тўхташи, ситуатив, ижтимоий ва психологик омилларга боғлиқ равишда ўзгариши баробарида нутқнинг таъсирчанлигини оширишдаги самарадорлиги асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларида ажратувчи, синтагма, логик ва эмфатик турдаги гап урғулари нутқнинг маъно қатламларини очиб берувчи, коннотатив бўёқни кучайтирувчи, эмоционал-экспрессивликни таъминловчи муҳим просодик восита сифатида гапнинг коммуникатив маркази, адресантнинг эстетик ва прагматик нияти, фонетик даражада коннотатив маъноларнинг юзага чиқишини таъминлаш, бадиий нутқнинг образлилигини оширишда функсионаллиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида суперсегмент фонетик воситаларнинг услубий хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида суперсегмент фонетик воситаларнинг услубий хусусиятлари суперсегмент фонетик элементлар, жумладан, интонация, пауза, урғу турлари орқали ҳосил бўладиган коннотатив маъноларнинг, нутқий хусусиятларнинг воқеланиши ва унинг инсон тафаккурига таъсири доирасида воқеланишига доир назарий хулосалардан Андижон давлат университетида бажарилган ОТ-Ф1-18 “Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2025-йил 6-февралдаги № 04-527-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида интонация, пауза ва урғу турларига хос услубий хусусиятларнинг аниқланиши чет тилини ўргатишда ва она тили ўқитиш жараёнида, бошқа ноқардош ва қардош тилларидаги услубий воситаларини қиёсий ўрганишда муҳим фактик материал бўлиб хизмат қилган;
қиёсланаётган тилларда интонация сўзлашув нутқида оддий мулоқот, фикр алмашиш ва ҳиссиётларни бевосита ифодалаш учун хизмат қилса, бадиий нутқда интонация асарларнинг эстетик шаклларини яратишда, маъно ва тасвирларни оширишда контекстга боғлиқ ҳолда маълумотни адресатга самарали ва аниқ етказишда қўлланилишига оид назарий хулосалардан Германия академик алмашинув хизмати – ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-57663348 “Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва ғарб тадқиқотлари” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 28-февралдаги № 06/1358-сон маълумотномаси). Натижада ҳар иккала тилдаги суперсегмент фонетик воситалар бадиий ва сўзлашув нутқи таҳлили, иккала тилдаги бундай бирликларининг услубий фарқлари ва мазкур тиллар фойдаланувчилари учун аҳамияти таҳлили очиб берилган, мавзу доирасида қиёсий таҳлил қилиш ҳамда уларнинг нутқ маданияти ривожига таъсирини кўрсатиб беришга имкон берган;
инглиз ва ўзбек тилларида пауза делимитатив ва дифференциал функсияларни бажариб, новербал информацион восита сифатида товушнинг тугаши ва артикуляциянинг тўхташи, ситуатив, ижтимоий ва психологик омилларга боғлиқ равишда ўзгариши баробарида нутқнинг таъсирчанлигини оширишдаги самарадорлиги асосланган хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Интервю плюс”, “Ассалом, Бухоро” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 4-февралдаги № 01-09-57-сон маълумотномаси). Натижада қиёсланаётган тилларда мавжуд суперсегмент фонетик воситалар орқали келиб чиқадиган услубий маъноларнинг нутққа таъсири ҳамда уларда нутқий кўникмалар ҳосил қилишдаги роли телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашуви, илмий далилларга бой бўлиши, кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish