Ходиева Гулҳаё Ҳасан қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): “4К” модели асосида бошланғич синф ўқувчиларининг лидерлик сифатларини  тарбиялаш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11302.
Илмий раҳбар: Махмудов Абдухалим Хамидович, педагогика фанлари профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Хусанова Сумбул Исламовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Избуллаева Гулчеҳра Валериевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “4К” модели асосида бошланғич синф ўқувчиларида лидерлик сифатларини тарбиялаш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида лидерлик сифатларини тарбиялашнинг педагогик мазмуни “4К” моделига таянган ҳолда креативлик, танқидий фикрлаш, коммуникативлик ва коллаборативлик компетенсияларининг ташаббускорлик, мустақил қарор қабул қилиш, ташкилотчилик ҳамда масъулиятлиликни тарбиялашдаги ўзаро алоқадорлигини очиб бериш асосида аниқлаштирилган;
тарбия ва математика дарсларида лидерлик сифатларини тарбиялашнинг дидактик имкониятлари “Бир масала - турли ечимлар” ва “Гуруҳ келишуви” интегратив топшириқлари орқали ижодий ечим излаш, далилларни таҳлил қилиш, фикр алмашиш ва ҳамкорликда ишлашни ўқувчиларнинг умумий қарорни шакллантириш ҳамда унинг бажарилиши учун масъулиятни зиммасига олиш фаолияти билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида лидерлик сифатларини тарбиялашнинг функсионал-педагогик модели “Навбатдаги етакчи” механизми орқали ҳар бир ўқувчининг фаолиятни режалаштириш, вазифаларни келишиб тақсимлаш, гуруҳ ишини мувофиқлаштириш ва натижани таҳлил қилиш вазифаларини навбат билан бажаришини мотивацион, фаолиятли ва рефлексив босқичларга интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда лидерлик сифатларининг шаклланганлигини баҳолаш методикаси етакчиликка интилиш, қарорини асослаш, гуруҳ фаолиятидаги масъулият ва ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш кўрсаткичларини мотивацион, когнитив ва фаолиятли мезонларга мувофиқлаштириш ҳамда юқори (мустақил ва изчил намоён этиш), ўрта (қисман кўмак билан бажариш) ва қуйи (мунтазам йўналтиришга эҳтиёж сезиш) даражалардаги бошланғич ва якуний натижаларни қиёслаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “4К” модели асосида бошланғич синф ўқувчиларининг лидерлик сифатларини  тарбиялаш механизмларини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида лидерлик сифатларини тарбиялашнинг педагогик мазмуни “4К” моделига таянган ҳолда креативлик, танқидий фикрлаш, коммуникативлик ва коллаборативлик компетенсияларининг ташаббускорлик, мустақил қарор қабул қилиш, ташкилотчилик ҳамда масъулиятлиликни тарбиялашдаги ўзаро алоқадорлигини очиб бериш асосида аниқлаштиришга доир илмий-амалий тавсиялари Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган ИЛ-662204257-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларининг 1–2-синфлари учун ъТабиий фанлар (Сcиенcе)ъ фанидан мултимедиали дастурий маҳсулот яратиш” номли олима аёллар инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 22-июндаги 01-09/447-сонли маълумотномаси). Натижада, мултимедиали таълим материалларининг “4К” компетенсиялари орқали бошланғич синф ўқувчиларида лидерлик сифатларини тарбиялашга йўналтирилган мазмуни бойитилган;
тарбия ва математика дарсларида лидерлик сифатларини тарбиялашнинг дидактик имкониятлари “Бир масала - турли ечимлар” ва “Гуруҳ келишуви” интегратив топшириқлари орқали ижодий ечим излаш, далилларни таҳлил қилиш, фикр алмашиш ва ҳамкорликда ишлашни ўқувчиларнинг умумий қарорни шакллантириш ҳамда унинг бажарилиши учун масъулиятни зиммасига олиш фаолияти билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлари бошланғич таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 918542-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини интегратив топшириқлар орқали ўқувчиларда лидерлик сифатларини тарбиялашга тайёрлашнинг методик таъминоти бойитилган;
бошланғич синф ўқувчиларида лидерлик сифатларини тарбиялашнинг функсионал-педагогик модели “Навбатдаги етакчи” механизми орқали ҳар бир ўқувчининг фаолиятни режалаштириш, вазифаларни келишиб тақсимлаш, гуруҳ ишини мувофиқлаштириш ва натижани таҳлил қилиш вазифаларини навбат билан бажаришини мотивацион, фаолиятли ва рефлексив босқичларга интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсияларидан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларида, “Қадрият”, “Маънавият сабоқлари” каби радиоешиттиришлар сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 24-октябрдаги 05-09-1674-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва радиоешиттиришларнинг бошланғич синф ўқувчиларида етакчилик вазифаларини навбат билан бажариш орқали ташкилотчилик ва масъулиятлиликни тарбиялашга оид мазмуни бойитилган;
ўқувчиларда лидерлик сифатларининг шаклланганлигини баҳолаш методикаси етакчиликка интилиш, қарорини асослаш, гуруҳ фаолиятидаги масъулият ва ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш кўрсаткичларини мотивацион, когнитив ва фаолиятли мезонларга мувофиқлаштириш ҳамда юқори (мустақил ва изчил намоён этиш), ўрта (қисман кўмак билан бажариш) ва қуйи (мунтазам йўналтиришга эҳтиёж сезиш) даражалардаги бошланғич ва якуний натижаларни қиёслаш асосида такомиллаштиришга доир муаллифлик ғоялари  Тошкент, Андижон ва Сирдарё вилоятларидаги умумтаълим мактаблари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси таълимни ривожлантириш илмий-методик марказининг 2026-йил 25-июндаги 01/11-01/11-436-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда лидерлик сифатларининг шаклланиш динамикасини белгиланган мезон ва даражалар асосида қиёсий баҳолашнинг диагностик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish