Сохибова Дилноза Эргашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: Инглиз ва ўзбек тилларида бош кийим номларининг чоғиштирма тадқиқи”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Fil7553.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Эшанкулова Адолат Хайдаровна, филология фанлари номзоди, доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.13.02.
Расмий оппонентлар: Бакиров Поён Уралович филология фанлари доктори, профессор, Хошимова Дилдора Мадаминовна филология фанлари доктори, (DSc) профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги бош кийим номларини қиёсий-чоғиштирма аспектда тадқиқ этиш, уларнинг лексик-семантик, структур-семантик, этимологик, сўз ясалиш(деривацион), лингвокултурологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги бош кийим номларининг структур-семантик тузилишга кўра таҳлил қилиниб, асосий ва қўшимча маъноли компонентларга ажратилган, функсионал-семантик мезонлар асосида таснифланган, ижтимоий-маданий вазифаларни бажариши аниқланиб, жинс, ёш ва ижтимоий мақом каби экстралингвистик омиллар билан узвий алоқадорлиги таҳлил қилинган, ҳар икки тилда бош кийим номларининг миллий-маданий ўзликни англатиши асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги бош кийимга оид лексик бирликлар ўртасидаги синонимик, антонимик, гиперо-гипонимик муносабатлари илк бор чогʻиштирма аспектда тизимли таҳлил қилинган, мазкур тилларда шакл асосий хусусият эканлиги очиб берилган, бош кийимларнинг қопловчи, ясси, қиррали, тўртбурчак, айлана шакллардан иборат лексик парадигмаларга бирлашганлиги аниқланган, тўртбурчак, қиррали, айлана элементли бош кийимлари ўзбек маданиятида тарихий аҳамият касб этиши, қопловчи элементли бош кийимлари замонавий характерга эга эканлиги, инглиз маданиятида эса, қиррали ва айлана бош кийимларининг тарихий илдизга эга эканлиги аниқланган;
бош кийим номларининг этимологияси инглиз ва ўзбек тиллари кесимида тарихий-қиёсий ёндашув асосида тадқиқ этилиб, ички тил имкониятлари шаклланганлиги аниқланиб, маданий ва тарихий алоқалар асосида бир тилдан иккинчи тилга ўзлашганлиги, тилда туб ва ўзлашма номлар шаклида мавжудлиги, мазкур жараёнда бош кийим номларининг этнонимлар, маданий рамзлар, антропоморф ва социомаданий белгилар билан бевосита богʻлиқлиги, этнолингвистик омиллар асосида талқин қилиниши, тил ва маданиятнинг узвий интеграцияси жараёнида вужудга келиши далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида бош кийим номларининг сўз ясалиш хусусиятлари комплекс таҳлил қилиниб, бош кийим номлари ясалишида аффиксация, композиция ҳамда семантик кўчиш жараёнининг фаол эканлиги аниқланган, бунда ўзбек тили агглютинатив тил хусусиятларига кўра аффиксация ҳодисаси етакчи ўринни эгаллаши (дўппи – дўппидўз, телпак – телпакли, рўмол – рўмолли) инглиз тили эса, аффиксларнинг семантик аниқлиги ва функсионал барқарорлиги билан богʻлиқлиги, сўз ясаш жараёни асосан морфологик тизимлар орқали амалга ошиши, композиция ва семантик кўчиш асосидаги ясалиш моделларининг мавжудлиги, аффиксациянинг нисбатан иккиламчи характерга эга эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги театр соҳасига оид терминларнинг чогʻиштирма тадқиқи таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Инглиз ва ўзбек тилларидаги бош кийим номларининг структур-семантик, ҳамда қўшимча маъно компонентларига ажратилиб, функсионал-семантик мезонлар асосида таснифланиши, номинатив, дифференциал, экспрессив, лингвомаданий, ижтимоий-маданий вазифаларни бажариши, жинс, ёш, касб, ижтимоий мақом ва этномаданий мансублик каби экстралингвистик омиллар билан узвий боғлиқлиги ҳамда муайян халқнинг тарихий тажрибаси, урф-одатлари, эстетик қарашлари билан боғлиқлигига оид хулосалардан 2023-2025-йилларда Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-57663348-рақамли “Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 10-июндаги № 4461-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тиллари бош кийим номлари хусусидаги фикрлар лойиҳа негизида ташкил этилган маданий, шахсий ривожланиш ва жамоага хизмат кўрсатиш фаолият тадбирларини ташкил қилишда фойдаланилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги бош кийимга оид лексик бирликлар ўртасидаги синонимик, антонимик, гипер-гипонимик муносабатларида шакл асосий хусусият эканлиги, бош кийимларнинг қопловчи, ясси, қиррали, тўртбурчак, айлана шакллардан иборат лексик парадигмаларга бирлашганлиги, тўртбурчак, қиррали, айлана элементли бош кийимлари ўзбек маданиятида тарихий аҳамият касб этиши, қопловчи элементли бош кийимлари замонавий характерга эга эканлиги, инглиз маданиятида қиррали ва айлана бош кийимларининг тарихий илдизга эга эканлиги билан боғлиқ хулоса ва натижаларидан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказида амалга оширилган. 81-12/202 “Миллий қадриятлар ёшлар ардоғида” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2026-йил 9-июндаги №МЛ01/01-92-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тиларида бош кийим номлари таҳлилига бағишланган мисоллардан фойдаланиш илмий лойиҳанинг амалий долзарблигини оширишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида бош кийим номларининг сўз ясалиш хусусиятлари бош кийим номлари ясалишида аффиксация, композиция ҳамда семантик кўчиш жараёнининг фаол эканлиги, ўзбек тилида аффиксация ҳодисаси етакчи ўринни эгаллаши (дўппи – дўппидўз, телпак – телпакли, рўмол – рўмолли) инглиз тилида аффиксларнинг семантик аниқлиги ва функсионал барқарорлиги билан боғлиқлиги, сўз ясаш жараёни асосан морфологик тизимлар орқали амалга ошиши, композиция ва семантик кўчиш асосидаги ясалиш моделларининг мавжудлиги, аффиксациянинг нисбатан иккиламчи характерга эга эканлигига оид хулоса ва натижаларидан “Европа Иттифоқи томонидан 2025-2026 йилларда молиялаштирилган Эрасмус+ Интернатионал Мобилитй (КА171) лойиҳаси доирасида Павол Жозеф Šафáрик университети билан ҳамкорликда ўтказилган “Бритиш анд Америcан Студиес – Британия ва Америка тадқиқотлари”мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2026-йил 9-июндаги №4427-сон маълумотномаси). Натижада, Инглиз ва ўзбек тилларидаги бош кийим номларининг инглиззабон ва шарқ маданиятида муҳим аҳамиятли эканлиги, маданиятлараро коммуникацияда етакчилиги хусусидаги фикрлари лойиҳани бойитган.