Раҳматова Юлдуз Шахобовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гап қолипли фраземаларнинг лингвостилистик тадқиқи”. 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil5475.
Илмий раҳбар:Юсубова Раъно Норбоевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.40.01.
Расмий оппонентлар: Абузалова Меҳринисо Қодировна, филология фанлари доктори, профессор; Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гап қолипли фраземаларнинг лингвостилистик хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гап қолипли фраземаларнинг лингвистик табиати, бошқа идиоматик маъноли барқарор бирикмалардан  фарқли жиҳатлари, компонентларнинг синтактик муносабати, гап қолипли фраземаларни семантик моделлаштириш, синтагматик моделлаштириш имкониятлари  ва гап қолипли фраземаларнинг лексик-семантик табиати очиб берилган;
гап қолипли фраземаларнинг стилистик имкониятлари, услублараро қўлланиш даражаси қиёслаш асосида ўрганилиб, бадиий услубда танланган индивидуал муаллифлик фраземаси ғоявий-бадиий мазмунни  белгилашда  муҳим ўрин тутиши бадиий матн орқали далилланган;
публисистик услуб функсионал қамровининг кенглиги боис сўзлашув ҳамда бадиий услубга хос фраземаларнинг фаол қўлланиши кузатилиши, натижада матнда мантиқий-семантик алоқанинг таъминланиши, фраземалар миллий-маданий хусусиятни намоён қилиш мақсадида қўлланиши асослаб берилган;
сўзлашув услубида тил эгалари когнитив онги остида тайёр лисоний захира сифатида сақланувчи, муайян бир нутқий вазиятга нисбатан муносабатни таъсирли ва эмоционал-экспрессив ифодалаш учун хизмат қилувчи гап қолипли фраземаларда вариантлилик ва синонимик жиҳатлардаги фарқлилик,  семантик-структур имкониятлари далилланиб, компонентларнинг эллипслашиши, плеонастик қўлланиши, вариантлилиги, такрорга асосланганлиги каби жиҳатлар матн қурилишида семантик-синтактик яхлитликни таъминловчи восита вазифасини бажариши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги гап қолипли фраземаларнинг лингвостилистик жиҳатларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
тил ва унинг ижтимоий аҳамияти, миллий тилда лингвомаданий бирликлар қўлланишининг узвийлиги, образлиликни таъминлашда фраземаларнинг ўрни, уларнинг оғзаки ва ёзма нутқни бойитишдаги имкониятлари ҳамда нутқ услубларида гап қолипли фраземаларнинг миллий-маданий хусусиятларни акс эттириши юзасидан олинган илмий хулосалардан 2021–2023-йилларга мўлжалланган ПЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларни ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” номли амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-декабрдаги 04/1-5930-сонли маълумотномаси). Натижада таълим жараёнида миллий-маданий ўзига хосликни ифодаловчи гап қолипли фраземаларнинг ўқувчилар нутқий компетенсиясини ривожлантиришдаги ўрнига оид назарий қарашлар бойитилган;
ўзбек тили услубияти негизида шаклланган фразеологик стилистика тамойиллари, гап қолипли фраземаларнинг услубий тавсифи, вазифаси, структураси, нутқда мақсадли ва самарали қўлланиш имкониятлари ҳамда уларнинг адабий тил меъёрларига муносабати бўйича чиқарилган илмий хулосалардан 2020–2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-декабрдаги 04/1-5931-сонли маълумотномаси). Натижада таълимий корпус доирасида гап қолипли фраземалар базасини шакллантириш, уларнинг лингвостилистик имкониятларини белгилаш ҳамда бадиий, публицистик ва сўзлашув услубларига хос фраземаларни лингвостатистик таҳлил қилиш борасидаги амалий ечимлар лексикография ва корпус тилшунослигини янги илмий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;
    сўзлашув услубида тил эгалари когнитив онги остида тайёр лисоний захира сифатида сақланувчи, муайян бир нутқий вазиятга нисбатан муносабатни таъсирли ва эмоционал-экспрессив ифодалаш учун хизмат қилувчи гап қолипли фраземаларда вариантлилик ва синонимик жиҳатлардаги фарқлилик,  семантик-структур имкониятлари далилланиб, компонентларнинг эллипслашиши, плеонастик қўлланиши, вариантлилиги, такрорга асосланганлиги каби жиҳатлар матн қурилишида семантик-синтактик яхлитликни таъминловчи восита вазифасини бажариши асосланганлиги каби илмий натижаларидан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, янги кун” кўрсатуви ҳамда “Жавондаги жавоҳир”, “Ёшлар вақти” радиоешиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (“Навоий вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 11-декабрдаги 55-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ва эшиттиришлар ссенарийлари гап қолипли фраземаларнинг лингвомаданий имкониятлари, структур-семантик қатламлари ҳамда нутқнинг таъсирчанлиги ва бадиийлигини оширишга доир назарий ҳамда амалий фикр-мулоҳазалар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish