Sayt test rejimida ishlamoqda

Аширматова Хатира Сейдрахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тромбофилиянинг генетик маркерларини аниқлаш асосида тўр парда веналари тромбозининг ривожланиш хавфини прогнозлашни такомиллаштириш», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib41.
Илмий раҳбар: Каримова Муяссар Хамитовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Имантаева Майра Беримжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Косимова Мунирахон Содикжоновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: РФ ССВ «Академик С.Н.Федоров номидаги «Кўз микрохирургияси» ТИТК» МТТМ (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник, гемодинамик ва ирсий тромбофилиянинг генетик детерминантлари аҳамиятини ўрганиш асосида тўр парда тромбозларининг ривожланиш хавфини олдиндан аниқлашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ТПВТ билан хасталанган беморларда гемостаз тизимининг полиморф генлари ва PAI- I фолат цикли геннинг аллелик ва генотипик вариантларнинг тарқалиши аниқланган;
FV (G1691A), PAI-I (-675 5G/4G), MTНFR генларининг (С677Т) полиморфизмлари ишемик типдаги тромбоз ривожланиши хавфини ошириши аниқланган;
ишемик типдаги ТПВТнинг мустақил диагностик ва прогностик маркери сифатида айрим мезонлар бўйича патологиянинг “ўртача таснифлагичи” деб қабул қилинадиган MTНFR (С677Т) ва PAI-I (-675 5G/4G) полиморф генлар қўлланиши мумкинлиги аниқланган;
MTНFR генининг (С677Т) ноқулай гомозиготали Т/Т генотипининг тақсимланишида у касаллик тарқалишида гендер ўзига хослик мавжуд эканлиги ва ўзаро нисбатнинг эркак жинси томонига ён босиши аниқланган;
тўр парда веналар тромбозини ташхислаш кетма-кетлиги ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тромбофилиянинг генетик маркерларини аниқлаш асосида тўр парда веналари тромбозининг ривожланиш хавфини прогнозлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Тўр парда веналарида тромбоз бўлган беморларда PAI-I генининг 4G/5G полиморфизмини тадқиқ этиш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 17 июлдаги 8н-р/195-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ТПВТ бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш ва асоратларни камайтириш имконини берган;
“Тўр парда веналарида тромбоз ривожланиши хавфи юзага келиши эҳтимолини олдиндан аниқлаш омиллари” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 17 июлдаги 8н-р/196-сон маълумотномаси). Тромбофилиянинг генетик маркерларини детекциялаш асосида ТПВТ ривожланиши хавфини олдиндан аниқлаш усулларини тадқиқ этиш натижалари тромбозга берилувчанликни аниқлашга, тадқиқотнинг қўшимча усуллари эса (кўз-қон томирларининг допплери ва ОКТ) тўр пардадаги тромбозни типларга ажратишга ва кейинчалик ушбу патология мавжуд бўлган беморларни ташхислаш ва даволашнинг танланган усулини қўллашга киришиш имконини берган;
беморларда тур парда веналар тромбозини тасхишлаш ва даволаш самардорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Гематология ва қон қуйиш ИТИ ва ТТЁКШда жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 11 апрелдаги 8н-д/76-сон маълумотномаси). Олинган натижалар ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини ошириш, беморларга юқори технологиялар воситасида ташхис қўйишни амалга ошириш ва асоратлар сонини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish