Султонова Кибриёхон Фахриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили ботаника терминлари тизимида дублетлик ҳодисаси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil6017.
Илмий раҳбар: Аллабердиев Алижон Авазбердиевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.40.01.
Расмий оппонентлар: Қиличев Байрамали Эргашович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Шаропова Раъно Жаҳоновна, филология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили ботаника терминлари тизимидаги дублетлик ҳодисасининг этимологик, семантик ва структур хусусиятларини очиб бериш ва лексикографик талқинини таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тили ботаника терминлари тизимида дублетлик ҳодисасининг этимологик хусусиятлари ва шаклланиш босқичлари турли даврлар ёзма манбалари таҳлил воситасида очиб берилган;
ўзбек тилидаги ботаника терминлари тизимида дублетлик ҳодисаси ва уларнинг услубий, структур, лексикографик томонлари атрофлича изоҳланиб, лингвистик хусусиятлари таҳлилланган;
ўзбек тилидаги ботаника терминларида қўлланувчи субектив муносабат ифодаловчи шаклларнинг “кучсизланиши” ва фақат шакл сифатида сақланиши, синтагматик маънонинг ниҳоятда чекланганлиги ботаника терминлари семантик хусусиятлари таҳлили орқали далилланган;
ботаника терминлари тизимида дублетлик ҳосил қилувчи лексик бирликларнинг диахроник келиб чиқиши ва уларнинг лексик-семантик хусусиятларини ифодаловчи соҳага оид терминлар асосида таҳлилга тортилган;
ботаника терминларининг градуонимик бирликлари дублетлик муносабатларнинг чегараларини ажратишга хизмат қилиши унмоқ – ўсмоқ – ҳосилга кирмоқ каби градуонимик муносабатлар қиёси воситасида таҳлилга тортилиб, дублет ботаника терминларининг семантик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг умумий ва махсус луғатларда берилишини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилининг ботаника терминологиясидаги дублетлик ҳодисасини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек тилидаги ботаника терминларида қўлланувчи субектив муносабат ифодаловчи шаклларнинг “кучсизланиши” ва фақат шакл сифатида сақланиши, синтагматик маънонинг ниҳоятда чекланганлиги ботаника терминлари семантик хусусиятлари таҳлили орқали далилланган; дублет ботаника терминларининг семантик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг умумий ва махсус луғатларда берилишини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларга мўлжалланган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 2-июндаги № 01/4-2255 рақамли маълумотномаси). Бу маълумотлар лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар савиясини оширишда хизмат қилган;
ботаника терминлари тизимида дублетлик ҳосил қилувчи лексик бирликларнинг келиб чиқиши ва уларнинг тизимда мавжуд бўлиши ижобий ҳолат эмаслиги ботаника терминлари мисолида асосланганлигига доир маълумотлардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-005-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилди (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 9-июндаги 318/1 рақамли маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографиялар илмий манбалар билан бойиган;
ботаника терминларининг градуонимик қаторлари дублетлик муносабатларининг чегараларини ажратишга хизмат қилиши унмоқ – ўсмоқ – ҳосилга кирмоқ каби градуонимик муносабатлар қиёси воситасида далилланганлигига оид маълумотлардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом янги кун”, “Диёр 24”, “Имконият”, “Инсон қадри” теледастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Навоий вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 25-июндаги 01-02/90 рақамли маълумотномаси). Натижада теледастурлар учун тайёрланган материаллар мукаммаллашиши, илмий манбалар билан бойишига эришилган.