Юлдашов Парда Арзикуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Операциядан кейинги вентрал чурраларда лапароскопик герниопластикасининг техник жихатларини мукаммаллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Tib2546.
Илмий раҳбар: Сайинаев Фаррух Караматович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Саттаров Ойбек Тохирович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Абдурахманов Диёр Шукуруллаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
лапароскопик герниопластиканинг техник жиҳатларини такомиллаштириш ё'ли билан операциядан кейинги вентрал чурралар билан оғриган беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки камерали пневмофиксацияловчи троакар билан лапароскопик киришни герметиклаш кисет чоксиз троакар атрофидаги газ сизиб чиқишини бартараф этиб, киришни шакллантириш вақтини 22,1±2,2 дан 5,2±1,3 дақиқагача ва операция давомийлигини 96,5±1,9 дан 71,1±1,2 дақиқагача (п<0,001) қисқартириши ҳамда конверсияни 6,4% билан чеклаши қонунияти аниқланган (фойдали моделга патент ФАП 2895);
тўрсимон имплантатни Эндо Cлосе игнаси билан чурра дарвозасидан 5–6 см масофада П-симон чоклар орқали трансфассиал фиксациялаш юкни нуқсон зонасидан ташқарида тақсимлаб, сурункали оғриқ синдроми частотасини 14,5% дан 4,3% гача ва рецидивни 11,3% дан 4,3% гача камайтириши исботланган;
операцион хавфнинг балл бўйича баҳоси (ДГУ 03724), ЭҲС таснифи, компютер герниоабдоминометрияси ва қорин ичи босими даражасини ягона башоратли мезонга бирлаштирувчи ҳамда такомиллаштирилган усулда асоратлар частотасини Cлавиен–Диндо бўйича 37,1% дан 17,0% гача (п=0,018) камайтириш орқали кириш усулини танлашни объективлаштирадиган дифференциал танлаш алгоритми илмий асосланган;
очиқ кириш нуқсон кенглиги (W3), рецидивлилик ва тана вазни индекси таъсиридан ташқари эрта асоратлар (ОР 2,92) ва рецидив (ОР 3,74) нинг мустақил хавф омили эканлиги, яъни пластика усулининг натижаларга мустақил таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Операциядан кейинги вентрал чурраларда лапароскопик герниопластикасининг техник жиҳатларини мукаммаллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Биринчи илмий янгилик: икки камерали пневмофиксацияловчи троакар билан лапароскопик киришни герметиклаш кисет чоксиз троакар атрофидаги газ сизиб чиқишини бартараф этиб, киришни шакллантириш вақтини 22,1±2,2 дан 5,2±1,3 дақиқагача ва операция давомийлигини 96,5±1,9 дан 71,1±1,2 дақиқагача (п<0,001) қисқартириши ҳамда конверсияни 6,4% билан чеклаши қонунияти аниқланган (фойдали моделга патент ФАП 2895); Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: "Ўзбекистон темир ё'ллари" АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (19.01.2026 й. 36-У-сон буйруғи) ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.02.2026 й. 26-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: Модификацияланган троакарни қўллаш лапароскопик киришни шакллантириш вақтини 4,3 баравар (22,1±2,2 → 5,2±1,3 мин) ва операциянинг умумий давомийлигини 25,4 минутга (96,5±1,9 → 71,1±1,2 мин) қисқартиради. Бу анестезиологик юкламани ва интраоперацион стрессни камайтиради, тўқималар травматизмини пасайтиради ҳамда жарроҳлик аралашув хавфсизлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: Операция давомийлигининг 25,4 минутга қисқариши операцион блок иш юкламасини оптималлаштиради ва кунлик ўтказилаётган операциялар сонини ошириш имконини беради. Анестезия ва истеъмол сарф материалларининг камайиши ҳисобига ҳар бир операцияда ўртача 400000–600000 сўм тежамкорликка эришилади. Хулоса: ҳаво камераларига эга модификацияланган троакарни жорий этиш операция давомийлигини сезиларли қисқартиради, жарроҳлик аралашув хавфсизлигини оширади ҳамда соғлиқни сақлаш муассасасининг операцион имкониятларини кенгайтиради.
иккинчи илмий янгилик: тўрсимон имплантатни Эндо Cлосе игнаси билан чурра дарвозасидан 5–6 см масофада П-симон чоклар орқали трансфассиал фиксациялаш юкни нуқсон зонасидан ташқарида тақсимлаб, сурункали оғриқ синдроми частотасини 14,5% дан 4,3% гача ва рецидивни 11,3% дан 4,3% гача камайтириши исботланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: "Ўзбекистон темир ё'ллари" АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (19.01.2026 й. 36-У-сон буйруғи) ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.02.2026 й. 26-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: Эндо Cлосе игнаси билан П-симон чоклар воситасида трансфассиал фиксацияни қўллаш сурункали оғриқ синдроми частотасини 14,5% дан 4,3% гача (3,4 баравар) камайтиради. Бу беморларнинг меҳнат қобилиятининг тезроқ тикланишини таъминлайди, узоқ муддатли аналгетик терапияга бўлган эҳтиёжни пасайтиради ҳамда ҳаёт сифатини сезиларли яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали оғриқ синдромининг камайиши узоқ муддатли аналгетик ва реабилитацион даволаш харажатларини ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 600000–900000 сўмга қисқартиради. Бундан ташқари, қиммат бўлган герниостеплер ўрнига Эндо Cлосе игнасини қўллаш ҳар бир операцияда ўртача 800000–1200000 сўм сарф материалларда тежамкорлик беради. Хулоса: Эндо Cлосе игнаси билан трансфассиал фиксация усулини жорий этиш сурункали оғриқ синдромини сезиларли камайтиради, имплантатни ишончли маҳкамлашни таъминлайди ва жарроҳлик харажатларини қисқартиради.
учинчи илмий янгилик: операцион хавфнинг балл бўйича баҳоси (ДГУ 03724), ЭҲС таснифи, компютер герниоабдоминометрияси ва қорин ичи босими даражасини ягона башоратли мезонга бирлаштирувчи ҳамда такомиллаштирилган усулда асоратлар частотасини Cлавиен–Диндо бўйича 37,1% дан 17,0% гача (п=0,018) камайтириш орқали кириш усулини танлашни объективлаштирадиган дифференциал танлаш алгоритми илмий асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: "Ўзбекистон темир ё'ллари" АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (19.01.2026 й. 36-У-сон буйруғи) ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.02.2026 й. 26-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: балл бўйича операцион хавф баҳоси, ЭҲС таснифи, компютер герниоабдоминометрияси ва қорин ичи босими даражасини ҳисобга олган дифференциал танлаш алгоритмини жорий этиш жарроҳлик тактикасини обективлаштиради ва индивидуаллаштиради. Бу субектив усул танлаш хатоларининг олдини олади, юқори хавф гуруҳидаги беморларни эрта аниқлаш ва уларга мақбул жарроҳлик ёндашувини таклиф этиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: обектив танлаш алгоритмини қўллаш такрорий жарроҳлик аралашувлар, асоратлар бартараф этиш ва қайта госпитализация харажатларини ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 1500000–2200000 сўмга қисқартиради. Беморни операциягача обектив баҳолаш учун ишлаб чиқилган компютер дастури (ДГУ 03724) ёрдамида тактика танлашда вақт ва ресурс сарфи сезиларли камаяди. Хулоса: Дифференциал танлаш алгоритми ва компютер дастурини жорий этиш жарроҳлик тактикасини обективлаштиради, асоратлар частотасини камайтиради ҳамда даволашнинг иқтисодий самарадорлигини оширади.
тўртинчи илмий янгилик: очиқ кириш нуқсон кенглиги (W3), рецидивлилик ва тана вазни индекси таъсиридан ташқари эрта асоратлар (ОР 2,92) ва рецидив (ОР 3,74) нинг мустақил хавф омили эканлиги, яъни пластика усулининг натижаларга мустақил таъсири аниқланга; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: "Ўзбекистон темир ё'ллари" АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (19.01.2026 й. 36-У-сон буйруғи) ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.02.2026 й. 26-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган лапароскопик услубни қўллаш натижасида операциядан кейинги асоратлар частотаси 37,1% дан 17,0% гача (54% нисбий камайиш) ва рецидив частотаси 11,3% дан 4,3% гача (62% нисбий камайиш) пасайди. Беморларнинг меҳнатга қайтиш муддати тезлашиб, вақтинча меҳнатга лаёқацизлик кунлари сезиларли қисқарди, бу эса аҳолининг фаол қатламида ижтимоий фаоллик ва меҳнат унумдорлигининг ошишига хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: асоратлар частотасининг 20,1 фоиз пунктга камайиши қайта госпитализация ва қўшимча даволаш харажатларини ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 2 500 000–3 500 000 сўмга қисқартиради. Рецидивларнинг 7 фоиз пунктга камайиши такрорий жарроҳлик ва унга боғлиқ стационар харажатларни 4000000–5000000 сўм миқдорида тежаш имконини беради. Йилига 100 та операция бажарилганда жами иқтисодий самарадорлик 600–800 млн сўмни ташкил этади. Хулоса: такомиллаштирилган лапароскопик герниопластика усулини жорий этиш операциядан кейинги асоратлар ва рецидив частотасини сезиларли камайтириб, энг яхши клиник ва иқтисодий натижаларни таъминлайди.