Ҳамроева Дилфуза Рахматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирлардаги аддиктив хулқ психодиагностика ва психокоррексияси” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/P1118.
Илмий раҳбар: Нусратова Мехринисо Бахшиллоевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Мустафоева Мухлиса Шомуродовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмирлардаги аддиктив хулқ психодиагностика ва психокоррексиясини тадқиқ этиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирларда аддиктив хулқ-атворнинг ёшга оид динамик хусусиятлари эмпирик жиҳатдан аниқланиб, 9-синф ўқувчиларида кимёвий бўлмаган аддиксия ва эмоционал-регулятор омиллари, 7-синф ўқувчиларида эса социал-дисфунксионал омил кўрсаткичларининг ишончли даражада юқорилиги статистик жиҳатдан асосланган;
ўсмирларда аддиктив хулқ-атворнинг шаклланишига таъсир этувчи психологик омиллар аниқлаштирилиб, кимёвий аддиксиянинг спиртли ичимликлар истеъмолига ҳамда тамаки маҳсулотларини чекишга мойиллик билан, кимёвий бўлмаган аддиксиянинг телевизор томоша қилиш ҳамда компютер ва интернетга қарамлик билан, эмоционал-регулятор омилнинг севиш ва севилиш эҳтиёжи билан, социал-дисфунксионал омилнинг эса умумий тобеликка мойиллик билан ижобий корреляцион боғлиқлиги эмпирик жиҳатдан асосланган;
ўсмирларда аддиктив хулқ-атвор кўрсаткичларининг автономия компонентлари билан ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, кимёвий аддиксиянинг хулқ-атвор автономияси, кимёвий бўлмаган аддиксиянинг когнитив автономия, эмоционал-регулятор омилнинг хулқ-атвор автономияси ҳамда социал-дисфунксионал омилнинг қадриятлар автономияси билан салбий корреляцион алоқалари исботланган;
аддиктив хулқ-атворнинг психологик мойиллик кўрсаткичлари билан ўзаро муносабатлари аниқланиб, кимёвий аддиксиянинг социал бефарқлик, кимёвий бўлмаган аддиксиянинг импулсивлик, эмоционал-регулятор омилнинг ҳис-ҳаяжон ҳамда социал-дисфунксионал омилнинг муаммолардан қочиш билан ижобий корреляцион боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Ўсмирлардаги аддиктив хулқ психодиагностика ва психокоррексияси»ни оʻрганиш боʻйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
ўсмирларда аддиктив хулқ-атворнинг ёшга оид динамик хусусиятлари эмпирик жиҳатдан аниқланиб, 9-синф ўқувчиларида кимёвий бўлмаган аддиксия ва эмоционал-регулятор омиллари, 7-синф ўқувчиларида эса социал-дисфунксионал омил кўрсаткичларининг ишончли даражада юқорилиги статистик жиҳатдан асосланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-490-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-490а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда аддиктив хулқ-атвор намоён бўлишининг ёшга оид динамик хусусиятларини аниқлаш ва таҳлил қилиш имконияти кенгайтирилган;
ўсмирларда аддиктив хулқ-атворнинг шаклланишига таъсир этувчи психологик омиллар аниқлаштирилиб, кимёвий аддиксиянинг спиртли ичимликлар истеъмолига ҳамда тамаки маҳсулотларини чекишга мойиллик билан, кимёвий бўлмаган аддиксиянинг телевизор томоша қилиш ҳамда компютер ва интернетга қарамлик билан, эмоционал-регулятор омилнинг севиш ва севилиш эҳтиёжи билан, социал-дисфунксионал омилнинг эса умумий тобеликка мойиллик билан ижобий корреляцион боғлиқлиги эмпирик жиҳатдан асосланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-490-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-490а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда аддиктив хулқ-атворни юзага келтирувчи педагогик-психологик омилларни аниқлаштириш имконияти яратилган;
ўсмирларда аддиктив хулқ-атвор кўрсаткичларининг автономия компонентлари билан ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, кимёвий аддиксиянинг хулқ-атвор автономияси, кимёвий бўлмаган аддиксиянинг когнитив автономия, эмоционал-регулятор омилнинг хулқ-атвор автономияси ҳамда социал-дисфунксионал омилнинг қадриятлар автономияси билан салбий корреляцион алоқалари исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-490-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-490а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда аддиктив хулқ-атворнинг намоён бўлишига таъсир этувчи кимёвий, эмоционал-регулятор ва социал-дисфунксионал омилларнинг ўрнини таҳлил қилиш имконияти кенгайтирилган;
аддиктив хулқ-атворнинг психологик мойиллик кўрсаткичлари билан ўзаро муносабатлари аниқланиб, кимёвий аддиксиянинг социал бефарқлик, кимёвий бўлмаган аддиксиянинг импулсивлик, эмоционал-регулятор омилнинг ҳис-ҳаяжон ҳамда социал-дисфунксионал омилнинг муаммолардан қочиш билан ижобий корреляцион боғлиқлиги асосланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-490-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-490а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирлардаги аддиктив ҳолатлар динамикасини қиёсий таҳлил қилиш ҳамда уларни камайтиришга йўналтирилган психотехникаларни ишлаб чиқиш имконияти яратилган.