Козимова Нигора Абдуқаҳоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг ўқув фаолиятига мослашувдаги эмоционал зўриқишларнинг психокоррексияси” 19.00.05- Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/P995.
Илмий раҳбар: Исматова Дилафруз Туймуратовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шахлола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Рамазонов Жаҳонгир Джалолович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларининг ўқув фаолиятига мослашувидаги эмоционал зўриқишларнинг психокоррексиясини ўрганиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ўқув фаолиятига мослашувида давлат ва хусусий таълим муассасаси талабаларининг ўқишга бўлган эмоционал муносабати ва ижтимоий адаптив кўникмаларини шаклланганлик даражасига асосланиб ўқув гуруҳига ва таълим фаолиятига мослашувдаги дифференциал фарқлар амбиверт ҳисларни фаоллашувига таъсир этиши далилланган;
талабаларнинг ўқув фаолиятига мослашувида шахснинг ўзига бўлган ишончини пастлиги мослашувчанлик ва бошқаларни қабул қилиш даражасини сустлашувига таъсир этиб, деструктив кечинмалар эса шахсни ўзини қабул қила олмаслигини кучайтириб, салбий ҳицсиётларни ифодаланишини интенсивлашувига олиб келганлиги туфайли эмоционал зўриқишлар устувор психологик барер вазифсини ўташи исботланган;
талабаларнинг ижтимоий мослашувидаги эмоционал зўриқишлар ўқув гуруҳидаги ўзаро муносабатларда хавотирланиш билан боғлиқ кечинмаларнинг кучлилиги адаптив кўникмаларни пасайишига олиб келганлиги туфайли таълим фаолиятига мослашувдаги шахснинг ўзига бўлган ишончини қуйи даржада ифодаланишига таъсир этиши исботланган;
талабаларнинг ўқув фаолиятига мослашувидаги эмоционал зўриқишларни бартараф этиш учун субъектив кечинмаларни, ноқулай психик ҳолатларни, ички безовталик, хавотир, қўрқув ҳисларига коррексион таъсир этиш орқали шахснинг ўзига бўлган ишончини барқарорлаштириш муҳимлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Талабаларининг ўқув фаолиятига мослашувидаги эмоционал зўриқишларнинг психокоррексияси”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабаларнинг ўқув фаолиятига мослашувида давлат ва хусусий таълим муассасаси талабаларининг ўқишга бўлган эмоционал муносабати ва ижтимоий адаптив кўникмаларини шаклланганлик даражасига асосланиб ўқув гуруҳига ва таълим фаолиятига мослашувдаги дифференциал фарқлар амбиверт ҳисларни фаоллашувига таъсир этиши далилланганлиги оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-405-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-405а-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларида ўқув фаолиятига мослашувидаги эмоционал зўриқишлар даражасини ўрганувчи методикалар тизимлаштирилган;
талабаларнинг ўқув фаолиятига мослашувида шахснинг ўзига бўлган ишончини пастлиги мослашувчанлик ва бошқаларни қабул қилиш даражасини сустлашувига таъсир этиб, деструктив кечинмалар эса шахсни ўзини қабул қила олмаслигини кучайтириб, салбий ҳицсиётларни ифодаланишини интенсивлашувига олиб келганлиги туфайли эмоционал зўриқишлар устувор психологик барер вазифсини ўташи исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-405-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-405а-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар ўқув фаолиятига мослашув жараёнида эмоционал зўриқишларнинг ўрнини аниқлаш орқали, уларда адаптивлик хусусиятларининг ижобийлиги аниқланган.
талабаларнинг ижтимоий мослашувидаги эмоционал зўриқишлар ўқув гуруҳидаги ўзаро муносабатларда хавотирланиш билан боғлиқ кечинмаларнинг кучлилиги адаптив кўникмаларни пасайишига олиб келганлиги туфайли таълим фаолиятига мослашувдаги шахснинг ўзига бўлган ишончини қуйи даржада ифодаланишига таъсир этиши исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-405-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-405а-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар эмоционал зўриқишларнинг олдини олиш бўйича тренинг дастури ишлаб чиқилган;
талабаларнинг ўқув фаолиятига мослашувидаги эмоционал зўриқишларни бартараф этиш учун субъектив кечинмаларни, ноқулай психик ҳолатларни, ички безовталик, хавотир, қўрқув ҳисларига коррексион таъсир этиш орқали шахснинг ўзига бўлган ишончини барқарорлаштириш муҳимлиги исботланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-405-сон буйруғи билан буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-405а-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўқув фаолиятига мослашишига таъсир этувчи психологик хусусиятлар тадқиқ қилинган.