Мухамедова Муҳайё Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда экологик онгни шаклланишига таъсир этувчи психологик омиллар”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/P1043.
Илмий раҳбар: Исматова Дилафруз Туймуратовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шахлола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Дўсанов Элбек Абсамадович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда экологик онгни шаклланишига таъсир этувчи психологик омилларни аниқлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг экологик онгини шаклланиши шахснинг табиатга бўлган муносабати экоцентризм, табиат билан уйғунлик экологик барқарорликка идентив намоён бўлиши, иснонни ўзини табиатга боғлиқлигини ҳис қилиши эса антропоцентризмни кучли ифодаланишига олиб келиши туфайли экологик парадигмаларга боғлиқ эканлиги исботланган;
талабаларнинг экологик онгини шакланиши шахсдаги экоцентризм экологик интерналликни, экологик барқарорлик биоцентризм, молиявий-иқтисодий устуворликни кучайтириши, антропоцентризм эса экологик муаммоларни рад этишни пасайишига олиб келганлиги туфайли ижтимоий муҳитнинг экологик кўрсатмаларига боғлиқ эканлиги аниқланган;
талабаларнинг экологик онгини шаклланишида шахсдаги “мақсад-натижа-ҳаётни англаганлик” билан боғлиқ ҳаётий стратегияларнинг экологик барқарор тушунчаларга уйғун намоён бўлиши туфайли экоцентрик ва антропоцентрик қарашлар муҳим психологик омил эканлиги исботланган;
талабаларда экологик онгни шакллантирувчи психологик модел “табиат-инсон” муносаблари ҳақидаги билимларни, экосфера, табаитни муҳофаз қилиш билан боғлиқ амалий кўникмаларни, ижтимоий масъулиятни шакллантириш муҳимлигига асосланиб ҳиссий-мотивасион, когнитив, хулқ-атвор блокини ўзаро интеграциялаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Талабаларда экологик онгни шаклланишига таъсир этувчи психологик омиллари”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабаларнинг экологик онгини шаклланиши шахснинг табиатга бўлган муносабати экоцентризм, табиат билан уйғунлик экологик барқарорликка идентив намоён бўлиши, иснонни ўзини табиатга боғлиқлигини ҳис қилиши эса антропоцентризмни кучли ифодаланишига олиб келиши туфайли экологик парадигмаларга боғлиқ эканлиги исботланганлиги оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-407-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-407а-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда экологик онг шаклланишининг психологик хусусиятлари аниқлаштирилган;
талабаларнинг экологик онгини шакланиши шахсдаги экоцентризм экологик интерналликни, экологик барқарорлик биоцентризм, молиявий-иқтисодий устуворликни кучайтириши, антропоцентризм эса экологик муаммоларни рад этишни пасайишига олиб келганлиги туфайли ижтимоий муҳитнинг экологик кўрсатмаларига боғлиқ эканлиги аниқланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-407-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-407а-сонли маълумотномаси). Натижада шахсда экологик онг шаклланишининг психологик тавсифи тизимлаштирилган ва таҳлил этилган;
талабаларнинг экологик онгини шаклланишида шахсдаги “мақсад-натижа-ҳаётни англаганлик” билан боғлиқ ҳаётий стратегияларнинг экологик барқарор тушунчаларга уйғун намоён бўлиши туфайли экоцентрик ва антропоцентрик қарашлар муҳим психологик омил эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-407-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-407а-сонли маълумотномаси). Натижада шахсда экологик онг шаклланишига таъсир этувчи психологик механизмларнинг амалий имкониятлари аниқлаштирилган;
талабаларда экологик онгни шакллантирувчи психологик модел “табиат-инсон” муносаблари ҳақидаги билимларни, экосфера, табаитни муҳофаз қилиш билан боғлиқ амалий кўникмаларни, ижтимоий масъулиятни шакллантириш муҳимлигига асосланиб ҳиссий-мотивасион, когнитив, хулқ-атвор блокини ўзаро интеграциялаш орқали такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-407-сон буйруғи билан буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-407а-сонли маълумотномаси). Натижада экологик онг шаклланишининг психологик механизмларини белгиловчи истиқболли йўналишлар ишлаб чиқилган.