Адизова Гулнавоз Фарходовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нотўлиқ оила фарзандларида копинг хулқ-атвор намоён бўлишининг психологик хусусиятлари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/P1336.
Илмий раҳбар: Исматова Дилафруз Туймуратовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шахлола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Авулхаиров Фирдавсий Ўткир ўғли, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нотўлиқ оила фарзандларида копинг хулқ-атвор намоён бўлишининг психологик хусусиятларини ўрганиш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нотўлиқ оила фарзандларида копинг хулқ-атвор намоён бўлиши боладаги аутосимпатия, ўзига ҳурмат ва ишонч асосида бошқалардан кутилган муносабатнинг шаклланишига боғлиқлиги туфайли, шахснинг ўзига бўлган муносабати билан муаммони ҳал қилишни режалаштириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг доминант таъсири орқали детерминациялашганлиги аниқланган;
нотўлиқ оила фарзандларида эмоционал интеллектнинг ҳиссий онг ва бошқарув, мотивация ҳамда эмпатия каби компонентлари шахснинг муаммоли вазиятларда ўзини назорат қилиши, ижтимоий қўллаб-қувватлашдан самарали фойдаланиши, масъулиятли қарор қабул қилиши ҳамда муаммоларни режалаштирилган тарзда ҳал этишига хизмат қилувчи психологик механизм сифатида намоён бўлишига асосланиб, конструктив копинг хулқ-атвор стратегияларининг шаклланишини белгиловчи муҳим психологик омиллар эканлиги далилланган;
нотўлиқ оилалардаги ота-она–фарзанд диадасидаги коммуникация оилавий мулоқот сифати ошгани сари шахснинг ўз-ўзини назорат қилиши, ижтимоий қўллаб-қувватлашдан самарали фойдаланиши, масъулиятни қабул қилиши, муаммоларни режалаштирилган тарзда ҳал этиши ҳамда вазиятни ижобий баҳолаш қобилиятларининг изчил ривожланиши туфайли, фаол тинглаш ва қарор қабул қилишдаги ўзаро муносабатлар орқали конструктив копинг хулқ-атвор стратегияларининг шаклланишига таъсир этувчи муҳим психологик омил эканлиги далилланган;
нотўлиқ оила фарзандларида копинг хулқ-атворни шакллантириш учун конфронтацион копинг, ўз-ўзини назорат қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни излаш, жавобгарликни қабул қилиш, муаммони ҳал қилишни режалаштириш ва ижобий баҳолашнинг барқарор ривожланиши муҳимлиги туфайли, шахснинг психологик мослашув имкониятлари ва стрессга бардошлилигини кучайтириш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Нотўлиқ оила фарзандларида копинг хулқ-атвор намоён бўлишининг психологик хусусиятлари” юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
нотўлиқ оила фарзандларида копинг хулқ-атворнинг намоён бўлиши боладаги аутосимпатия, ўзига ҳурмат ва ишонч асосида бошқалардан кутилган муносабатнинг шаклланишига боғлиқлиги туфайли, шахснинг ўзига бўлган муносабати билан муаммони ҳал қилишни режалаштириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг доминант таъсири орқали детерминациялашганлиги аниқланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-489-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология ва этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-489а-сон маълумотномаси). Натижада нотўлиқ оила фарзандларида копинг хулқ-атворнинг намоён бўлишига таъсир этувчи омилларни тадқиқ этиш имконияти кенгайтирилган;
нотўлиқ оила фарзандларида эмоционал интеллектнинг ҳиссий онг ва бошқарув, мотивация ҳамда эмпатия каби компонентлари шахснинг муаммоли вазиятларда ўзини назорат қилиши, ижтимоий қўллаб-қувватлашдан самарали фойдаланиши, масъулиятли қарор қабул қилиши ҳамда муаммоларни режалаштирилган тарзда ҳал этишига хизмат қилувчи психологик механизм сифатида намоён бўлишига асосланиб, конструктив копинг хулқ-атвор стратегияларининг шаклланишини белгиловчи муҳим психологик омиллар эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-489-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология ва этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-489а-сон маълумотномаси). Натижада нотўлиқ оила фарзандларида копинг хулқ-атворнинг намоён бўлишини ёш ва гендер хусусиятлари асосида таҳлил қилиш имконияти яратилган;
нотўлиқ оилалардаги ота-она–фарзанд диадасидаги коммуникация оилавий мулоқот сифати ошгани сари шахснинг ўз-ўзини назорат қилиши, ижтимоий қўллаб-қувватлашдан самарали фойдаланиши, масъулиятни қабул қилиши, муаммоларни режалаштирилган тарзда ҳал этиши ҳамда вазиятни ижобий баҳолаш қобилиятларининг изчил ривожланиши туфайли, фаол тинглаш ва қарор қабул қилишдаги ўзаро муносабатлар орқали конструктив копинг хулқ-атвор стратегияларининг шаклланишига таъсир этувчи муҳим психологик омил эканлиги далилланганлигига оид янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-489-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология ва этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-489а-сон маълумотномаси). Натижада нотўлиқ оила фарзандларида копинг хулқ-атворнинг намоён бўлишига ўзига муносабат омилининг таъсирини очиб бериш имконияти яратилган;
нотўлиқ оила фарзандларида копинг хулқ-атворни шакллантириш учун конфронтацион копинг, ўз-ўзини назорат қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни излаш, жавобгарликни қабул қилиш, муаммони ҳал қилишни режалаштириш ва ижобий баҳолашнинг барқарор ривожланиши муҳимлиги туфайли, шахснинг психологик мослашув имкониятлари ва стрессга бардошлилигини кучайтириш зарурати асосланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-489-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология ва этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-489а-сон маълумотномаси). Натижада нотўлиқ оила фарзандларида копинг хулқ-атворнинг намоён бўлишида эмоционал интеллект даражасининг психологик хусусиятларини ўрганиш имконияти кенгайтирилган.