Салаева Латофат Улуғбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтидорли ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантиришнинг психологик механизмлари. 19.00.06 - “Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси” (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/P991.
Илмий раҳбар: Рахимова Эътибор Рустамовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Рустамов Шавкат Шуҳрат ўғли, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Жуманиёзова Насиба Раматиллаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтидорли ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантиришнинг психологик механизмларини ўрганиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни иқтидорини намоён бўлишига таъсир этувчи омиллар синфлар кесимидаги таҳлилига кўра 7-синфларда муаммога ноодатий ёндашув, янгилик яратиш ва ўз фикрини ифодалашга бўлган табиий мойиллиги, образли ва ассоциатив тафаккурлари орқали янгича ечимлар топишга интилиши юқорилиги, 9-синфларда эса мураккаб ахборотларни сегментларга ажратиш, улардаги асосий ғояларни аниқлаш ва муаммони қатламли кўриб чиқиш қобилияти шакллангани, уларнинг фанга бўлган қизиқиши юқорилиги аниқланган;
ўқувчиларни иқтидорини намоён бўлишига таъсир этувчи омиллар жинслар кесимидаги таҳлилига кўра, йигитларда аналитик фикрлаш, мантиқий муаммони таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш кўникмалари юқори даражада шаклланганлиги, қизларда эса, ижодий интеллектнинг юқори даражада намоён бўлиши уларнинг бадиий-эстетик тафаккурга мойиллиги ва ноодатий ёндашувлар ишлаб чиқишга интилиши юқори даражада шаклланганлиги аниқланган;
ўқувчиларни иқтидорининг “вақтга нисбатан ориентация”, “мослашувчанлик”, “сенсорлик”, “контактлилик”, “билишга эҳтиёж”, “креативлик” каби таркибий компонентларини ривожлантиришда педагогик-психологик аспект сифатида дифференциал таълим асосида ёндашиб, психологик тренинглар, тадқиқот , лойиҳа ҳамда портфолио юритиш методларидан фойдаланиш зарурлиги асосланган.
ўқувчиларни иқтидорини тарбиялашга қаратилган тренинглар давомида тақдим этилган интеллектуал стимул ва муаммоли топшириқлар ўқувчиларнинг муаммоли вазиятларга ёндашувида мантиқий изчиллик ва консептуал таҳлил даражасининг анча ошиши, аналитик компетенсиянинг кучайиши, мураккаб матнларни тушуниш, тафаккурни намоён қилиш қобилиятини ўстириши, реал вазиятларни англаши, функсионал қарор чиқариш ва тезда амалий стратегиялар ишлаб чиқиш салоҳиятини кучайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Иқтидорли ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантиришнинг психологик механизмлари”ни ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларни иқтидорини намоён бўлишига таъсир этувчи омиллар синфиар кесимидаги таҳлилига кўра, 7-синфларда муаммога ноодатий ёндашув, янгилик яратиш ва ўз фикрини ифодалашга бўлган табиий мойиллиги, образли ва ассоциатив тафаккурлари орқали янгича ечимлар топишга интилиши юқорилиги, 9-синфларда эса мураккаб ахборотларни сегментларга ажратиш, улардаги асосий ғояларни аниқлаш ва муаммони қатламли кўриб чиқиш қобилияти шаклланганлиги, уларнинг фанга бўлган қизиқиши юқорилиги аниқланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-476-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-476а-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни иқтидорини намоён бўлишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш имконияти яратилган;
ўқувчиларни иқтидорини намоён бўлишига таъсир этувчи омиллар жинслар кесимидаги таҳлилига кўра, йигитларда аналитик фикрлаш, мантиқий муаммони таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш кўникмалари юқори даражада шаклланганлиги, қизларда эса ижодий интеллектнинг юқори даражада намоён бўлиши уларнинг бадиий-эстетик тафаккурга мойиллиги ва ноодатий ёндашувлар ишлаб чиқишга интилиши юқори даражада шаклланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-476-сон буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-476а-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни иқтидор ривожланишида хулқ-атвор мотивациясининг бевосита таъсирини тадқиқ этиш имконияти яратилган;
ўқувчиларни иқтидорининг “вақтга нисбатан ориентация”, “мослашувчанлик”, “сенсорлик”, “контактлилик”, “билишга эҳтиёж”, “креативлик” каби таркибий компонентларини ривожлантиришда педагогик-психологик аспект сифатида дифференциал таълим асосида ёндашиб, психологик тренинглар, тадқиқот, лойиҳа ҳамда портфолио юритиш методларидан фойдаланиш зарурлиги асосланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-476-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-476а-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар иқтидорини дифференциал намоён бўлишига боғлиқ интеллектуал қобилиятларини структуравий таҳлил қилиш механизмлари очиб берилган;
ўқувчиларни иқтидорини тарбиялашга қаратилган тренинглар давомида тақдим этилган интеллектуал стимул ва муаммоли топшириқлар ўқувчиларнинг муаммоли вазиятларга ёндашувида мантиқий изчиллик ва консептуал таҳлил даражасининг анча ошиши, аналитик компетенсиянинг кучайиши, мураккаб матнларни тушуниш, тафаккурни намоён қилиш қобилиятини ўстириши, реал вазиятларни англаши, функсионал қарор чиқариш ва тезда амалий стратегиялар ишлаб чиқиш салоҳиятини кучайтириши исботланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-476-сон буйруғи билан «Психологик тренинг асослари» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-476а-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни иқтидорини таркибий компонентларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик аспектлари ишлаб чиқилган.